Eshon
Эшон (чиғатойча — иšан) — сўфийлик оқимларида диний раҳнамолар унвони. Одатда, Эшонлар дарвишлик, со’фийлик оқимларининг бирига мансуб бўлган. Исмоилийлар фирқаси диндорлар жамоасининг раҳбари ҳам Эшон деб аталган. Ўрта асрларда сўфий раҳнамоларига мурожаат қилишда уларнинг исмлари ўрнида Эшон, баъзан „пир“ сўзлари қўшиб ишлатилган. Эшонларга муридларни сўфийлик йўлига ўргатувчи (муршид), беморлар дардига шифо берувчи, келажакни олдиндан айтувчи сифатида қараб келинган.
Баъзи тарихий манбаларда эшонлар мусулмон Чингизхон авлодидан, деярли кўпчилик эшонлар коринишда ҳам сариқдан келган азият юзли, ва исмини охирида хон қўшимчаси бор, Азият юзли оқ юзли, арабларга мутлақо тортмайди, иккинчидан, тарихий ҳужжатларда айнан Чингизхон авлодидан Абулğози Баҳодурхонни шажаратул турк китобида шундай ёзади, иқтибос:Ул замонда Чаğатайхан наслиндин Тоқлуқ Темирхон теган Қошğарда азим ЭСҲОНхон болуб эрди. Чағатайхон болса Чингизхон невараси бўлади. Баходурхон яна шундай ёзади, Чингизхон авлодларини аксари оқ сариқ болди козлари ашхол болди, козини бубачиğи қизил яни малла ранг болди деб ёзади
Манба: Абулğози Баходурхон Шажаратул Турк
Этимологияси
Эшон сўзи форс тилидан “ایشان" - ,,улар” деган ма’нони англатади. Қозоқлар: ишан; қирғизлар: эшен; тожиклар: эшон; татарлар: ишан; туркманлар: иşан; уйғурлар: ایشان тарзида талаффуз қиладилар[1]. Эшонлар Ўрта Осиёдаги сўфий етакчиларига берилган шарафли унвондир. Жианпинг Вангнинг хулосаларига қараганда, ,,Шарқий Туркистонда топилган сўфийлик та’лимотида эшон илоҳий табиатга эга бўлиб, мусулмонлар ва Аллоҳ ўртасида воситачи вазифасини бажаради. Эшон ўз гуруҳида мутлақ ҳокимиятга эга ва ўз халифаси ва ҳофизини номзод қилиб кўрсатиши мумкин. Одатда, эшонлар ўз мавқейини ўз оиласи ичидан мерос қилиб олади ва уни ўз авлодларига ўтказади[2]. Айрим ҳолларда ўзининг энг иқтидорли шогирдларига ҳам эшонлик рутбасини топширганлар. Эшон сўзи шахслар исмларининг бир қисми сифатида ҳам учрайди.
Пир сўзи ҳам форс тилида “پير” — кекса, қари ма’носини ифодалайди. Пирлар сўфийлик ан’анасида тариқатларнинг олий раҳнамолари ёки обрўли раҳнамолари бўлганлар. Шунингдек, ҳар бир мурид ўз муршидини ҳам пир деб атаган. Аҳоли орасида ,,пир” тушунчаси авлиё, ма’лум бир ҳунарнинг асосчиси ма’носида ҳам ишлатилади. Марказий Осиёдаги машҳур эшонлардан Афоқ Хожа[3], Дукчи Эшонларни келтириб ўтиш мумкин[3].
Манбалар
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |