Фарғона тумани — Ўзбекистон Республикасининг Фарғона вилоятидаги туман.

Фарғона тумани
Ферганский район
туман
Таркибида Фарғона вилояти
Маъмурий маркази Водил
Асос солинган санаси 1926-йил 29-сентабр
Ҳоким Иномов Хамидулло Таджиевич [1]
Расмий тиллар Ўзбек
Аҳоли (2025-йил 1-январ) 226,0 минг нафар [2]
Миллатлар таркиби Ўзбек, Қирғиз, Тожик
Динлар таркиби мусулмонлар
Майдони 0,59 минг [3] км²
Вақт минтақаси УТC+5
Расмий сайти ҳттпс://фаргонатуман.уз/ (ўзб.)
Харитада
Fargʻona tumani xaritada

1926-йил 29-сентабрда ташкил қилинган. 1962-йил 24-декабрда Қува туманига қўшиб юборилган. 1964-йил 22-февралда қайта тузилган. Шимолдан Марғилон ва Фарғона шаҳарлари, шарқдан Қува тумани ва Қувасой шаҳри, жанубий-шарқ ва жанубдан Қирғизистон Республикаси, шимолий-ғарбдан. Олтиариқ тумани билан чегарадош. Майдони 0,59 минг км². Аҳолиси 226,0 минг киши (2024).

Туманда 71 маҳалла фуқаролар йиғини (Шоҳимардон маҳалласи, Ёрдон маҳалласи, Водил маҳалласи, Хўжа Аҳмад Вале маҳалласи, Саноат маҳалласи, Ҳосилот маҳалласи, Тинчлик маҳалласи, Беруний маҳалласи, Бўстон маҳалласи, Марғилон маҳалласи, Дилкушо маҳалласи, Ямбароқ маҳалласи, Новкент маҳалласи, Юксалиш маҳалласи, Тошқўрғон Азиз маҳалласи, Шоҳимардонобод маҳалласи, Каптархона маҳалласи, Ёйилма маҳалласи, Меҳнатобод маҳалласи, Барқарор ҳамжихатлик маҳалласи, Миндонобод маҳалласи, Янги аср маҳалласи, Дамкўл маҳалласи, Бўстонобод маҳалласи, Гулистон маҳалласи, Оқтом маҳалласи, Юқори Водил маҳалласи, Наврўз маҳалласи, Обод маҳалласи, Лоғон маҳалласи, Вазиё маҳалласи, Хуршиди Тобон маҳалласи, Гулпиён маҳалласи, Машъал маҳалласи, Аввал маҳалласи, Бирдамлик маҳалласи, Мозортаги маҳалласи, Қорасув маҳалласи, Ўрта қишлоқ маҳалласи, Оқтепа маҳалласи, Сой бўйи маҳалласи, Қўриқ маҳалласи, Пастки Арча маҳалласи, Юқори Арча маҳалласи, Чимён маҳалласи, Баҳор маҳалласи, Улуғбек маҳалласи, Лангар маҳалласи, Қурилиш маҳалласи, Зилол маҳалласи, Шифокор маҳалласи, Дўстлик маҳалласи, Гулшан маҳалласи, Деҳқонобод маҳалласи, Бой маҳалласи, Юқори Гулшан маҳалласи, Миндон маҳалласи, Марказ маҳалласи, Гузар маҳалласи, Хўроба маҳалласи, Шарқ ҳақиқати маҳалласи, Хонқиз маҳалласи, Оқ олтин маҳалласи, Ўзбекистон маҳалласи, Фарғона маҳалласи, Қўрғонтепа маҳалласи, Майдон маҳалласи, Янги йўл маҳалласи, Саткак маҳалласи, Оқбилол маҳалласи, Кончилар маҳалласи) бор. Туман маркази — Водил шаҳарчаси[4].

Табиати

Туман ҳудуди вилоятнинг жануб қисмида, Помир-Олай тоғлари этакларида жойлашган. Релефи жанубда қирадирлар (Хонтахт, Сариқучма, Каттакам, Кичиккам, Номозгўй, Хирмонжой) билан банд. Тоғлардан Олтиариқсой, Марғилонсой, Чимёнсой оқиб тушади. Шимолда асосан, текисликдан иборат. Фойдали қазилмалардан нефт, табиий газ, оҳактош, мармар бор. Минерал булоқ кўп. Иклими континентал. Январнинг ўртача температураси −2,7°, энг паст температура −27°. Июлнинг ўртача температураси 26,4°, энг юқори температура 42°. Йиллик ёғин миқдори 174 мм. Вегетация даври 240 кун.

Тупроқлари, асосан, ўтлоқи бўз тупроқ. Ёввойи ўсимликлардан шувоқ, янтоқ, қовул, ялпиз, чангал, лолақизғалдоқ, бангидевона, ажриқ, итузум, итқўноқ, бурган, бўзтикан, от қулоқ, айиқтовон, қўзға, қамиш, дўлана, шўра ва бошқалар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, чиябўри, тулки, суғур, қуён, жайрон, ёввойи чўчқа, жайра, юмронқозиқ, каламуш, ҳар хил илонлар, эчкемар, сичқон; қушлардан каклик, бедана, булбул, ўрдак, ғоз, каптар, лайлак, мусича, чумчуқ, қалдирғоч, майна, зағизғон, олақарға, сор, қирғий, қизилиштон, тўрғай, зарғалдоқ, қарқуноқ, боё'г'ли ва бошқа қушларқушлар бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, руслар, татар, қирғиз ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди.

Иқтисодиёти

Туманда саноат корхоналари, шу жумладан, таъмирлашмеханика заводи (Чимён), МТП, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, 394 та кичик, 2 та қўшма корхона, пиллани қайта ишлаш заводи, "Водил" микро ГЕСи[5] ва бошқа бор. Қишлоқ хўжалиги пахтачилик, сабзавотчилик, полизчилик, боғдорчилик (айниқса, малинаси машҳур), чорвачилик ва пиллачиликка ихтисослашган. Ширкат хўжаликлари, 293 та фермер хўжалиги мавжуд. Туман хўжаликларида пахта, картошка, сабзавот, дон, озуқа экинлари экилади. Тумандаги шахсий ва жамоа хўжаликларида қорамол, қўй ва эчки, парранда боқилади.

64 та давлат ўрта таълим, 1 та хусусий ўрта таълим, 2 та мусиқа мактаблари, 2 та касб-ҳунар мактаблари 2 та техникум, марказий кутубхона ва унинг тармоқлари, 5 та маданият уйлари ва 2 та музей ишлаб турибди. Марказий стадион, спорт заллари, футбол майдонлари бор. Марказий касалхона, поликлиника, туғруқхона, қишлоқ врачлик пунктлари, дорихоналар ва бошқа тиббий муассасалар фаолият кўрсатади. „Чимён“, „Зилол“, „Нурафшон“ ва бошқа санаторийлар ишлаб турибди. Фарғона-Шоҳимардон, Водил-Олтиариқ автомобил йўллари ўтган. 1932-йилдан „Шонли меҳнат“ туман газета нашр этилади.

Манбалар

Ҳаволалар