Farhod Umarov
Фарҳод Бақоевич Умаров (1977-йил) ўзбек молиячиси ва давлат арбоби, 2020-йил 28-августдан 2020-йил 7-ноябргача Бухоро вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.
| Фарҳод Умаров | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2020-йил 28-август – 2020-йил 7-ноябр | |
| Ўтмишдоши | Карим Камолов |
| Вориси | Ботир Зарипов |
| Таълим |
Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технология институти |
| Касби | молиячи |
Таржимаи ҳоли
1977-йилда туг'илган. 1999-йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технология институтини, 2007-йилда эса Тошкент молия институтини тамомлаган. Ўтган йиллар давомида Молия вазирлигининг Бухоро вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси бошлиғи, Бухоро вилояти ҳокимлиги молия бўлимига раҳбарлик қилган ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати[1]. 2017-йилдан буён вилоят ҳокимининг молия-иқтисодий масалалар ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган[2]. 2020-йил 28-августдан 2020-йил 7-ноябргача Бухоро вилояти ҳокими[3] вазифасини бажарган.
Манбалар
- ↑ „Бухарскую область возглавил Фарход Умаров“ (ру). Газета.уз (2020-йил 28-август). 2021-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-апрел.
- ↑ Кун уз. „Фарход Умаров назначен и.о. хокима Бухарской области“ (ру). Кун.уз. 2021-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-апрел.
- ↑ „Во главе Бухарской области встал Фарход Умаров“ (ру). хс.уз. 2021-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-апрел.

