Farmon
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Фармон — О'збекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига асосан О'збекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланадиган, юридик кучга эга, норматив-ҳуқуқий ҳужжат. Фармон билан, одатда, шахслар юксак лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади, фавқулодда ёки ҳарбий ҳолат тартиби жорий этилади, орден ва медаллар билан мукофотлаш амалга оширилади, олий ҳарбий ва фахрий унвонлар берилади, умумнорматив хусусиятга эга бўлган қарорлар расмийлаштирилади. Умумий қоидага кўра, Фармон мазкур давлат конституцияси ва қонунларига (Ўзбекистон Республикасида — Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига) зид бўлмаслиги керак. Ўзбекистон Республикасида Президент Фармонлари Олий Мажлис ёки Вазирлар Маҳкамаси розилигисиз мустақил тарзда Президент томонидан қабул қилинади. Фармон — мазмун ва моҳиятига кўра, конституциявий нормаларни ижтимоий ҳаётга татбиқ қилишнинг воситаси сифатида намоён бўлиб, юридик кучи нуқтаи назаридан конституция ва қонун нормаларига нисбатан иккиламчи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг „Нормативҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида“ги қонунига кўра, Президент Фармонлари белгиланган тартибда кучга киради ва улар эълон қилиниши шарт. Ғарб мамлакатларида, Фармонга ўхшаш ҳужжатлар кўпинча декрет (АҚШда ижро этувчи директивалар) деб аталади; 2) Эрон шоҳлари, Усмонли турк империяси султонлари, Олд ва Ўрта Шарқ мамлакатларида қадимий ҳукмдорларнинг олий буйруғи ҳисобланади.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |