Fayzobod xonaqohi
Файзобод хонақоҳи — Бухородаги меъморий ёдгорлик (1598—1599). Бухоро хони шайбоний Абдуллахон ИИ даврида Дўстум Девонбеги томонидан қурдирилган. Хонақоҳ Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган.
| Файзобод хонақоҳи | |
|---|---|
| Муқобил номлари |
Файзобод хонақоҳи |
| Умумий маълумот | |
| Мақоми | Тарихий обида |
| Тури | Хонақоҳ |
| Шаҳар | Бухоро |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Қурилиши бошланган | 1598—1599-йиллар |
| Техник ҳолати | |
| Материал | пишган ғишт, ёғоч, ганч |
Тарихи
Файзобод хонақоҳи Бухоро хонлигида ҳукмронлик қилган шайбоний Абдуллахон ИИ даврида 1598—1599-йиллар давомида Дўстум девонбеги томонидан бунёд этилган[1]. Бухоро меъморчилигида хонақоҳлар қурилиши ХВИ аср иккинчи ярмида кенг тарқалган. Хонақоҳ бу дарвешхона вазифасини бажарган бўлиб, сўфийлар маскани бўлган. Айниқса хонақоҳлар қурилиши шайбонийлар сулоласи даврида кенг тарқалган. Файзобод мавзесида қабристон бўлган бўлиб, унда нақшбандия тариқати вакилларидан бири Поянда Муҳаммад Ахш Файзободий ва унинг авлодларининг қабри мавжуд бўлган. Поянда Муҳаммад Ахш Файзободий 1601-йилда вафот этган. Файзобод хонақоҳи бошқа меъморий обидалардан очиқ равоқли қилиб қурилганлиги билан ажралиб туради. Шояхси хонақоҳ-масжиди суфий Шоҳи Ахси томонидан бунёд этилади. Хонақоҳда ислимий нашқлар ва китоблардан кенг фойдаланилган. Муҳаммад Ахси Файзободий ўз ташаббуси билан бу ерда хонақоҳ, ҳужралар, гумбазли тахоратхонадан иборат мажмуа қурдиради. ХВИ—ХВИИ асрлардаги вақф ҳужжатлари маълумотларига қараганда ўнлаб дўкон, тегирмон, ҳаммом хонақоҳ мулки бўлган. 1970—1971-йилларда хонақоҳда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Мавзедаги қабристон бузиб ташланиб, гулзорга айлантирилади. 2008—2012-йилларда хонақоҳда махсус илмий таъмир ишлаб чиқиш устахонаси ходимлари томонидан қайта тикланган[2]. Хонақоҳ ички қисми нақшли гумбазли қилиб безатилган. Хонақоҳ ўсимлик безагининг нафис уйғунлигидаги нақш сурати „қирма“ ва „оқ-кулранг“ услубида бажарилган[3]. Хонақоҳ ҳозирги кунда масжид сифатида фойдаланиб келинмоқда. Хонақоҳ олдида янги янги мақбара қайта қурилди ва таъмирланди.
Меъморчилиги
Файзобод хонақоҳи Ўрта Осиё меъморчилиги услубида бунёд этилган. Масжид пишиқ ғишт, ёғоч, тош ва ганчдан қурилган. Файзобод хонақоҳи кўп хонали, пештоқ гумбазли, тарҳи 35*28,8 м. Марказида гумбазли катта хонақоҳ (12,7х12,7 м), 3 томондан равоқли бостирма (галерея) ўраб туради. Олд томонида улкан пештоқ, 2 ён томонида 2 қаватли ҳужралар хамда равокли йўлак жойлашган. Пештоқ ва ҳужрапар тобадонига ганчкори панжаралар ишланган, хонақоҳ гумбази 8 қиррали пойгумбазга ўрнатилган. Хонага ёруғлик пойгумбаздаги дарчалардан тушади. Хонақоҳ ичи, гумбаз ости қирма пардози нақш билан нафис безатилган. Кулранг ва сариқ ганчдан ўйиб ислимий нақш ишланган. Бағаллари муқарнас билан, ҳошияси содда нақшлар билан зийнатланган. Файзобод хонақоҳи очиқравоқли галерея шаклида қурилганлиги билан ажралиб туради. Вайронага айланган Файзобод хонақоҳи ХХ асрнинг 1970—1980-йилларида Бухоро махсус илмий таъмирлаш ишлаб чиқариш устахонаси (усталар А. Ҳаитов, Р. Қурбонов ва бошқалар) томонидан қайта тикланган. Бу обида чор услубида қурилган. 2000-йил 30-августда қабул қилинган қонун,ЙУНЕСКО томонидан жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилган[4]
Манбалар
- ↑ Ражабов 2016, с. 174.
- ↑ Ражабов 2016, с. 175.
- ↑ Бухоро шарқ дурдонаси 1997, с. 103.
- ↑ "Файзобод хонақоҳи" ЎзМЕ. Ф-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Адабиётлар
Илмий адабиётлар
- Ражабов Қ, Иноятов С. Бухоро тарихи. Тошкент: Тафаккур нашриёти, 2016 — 460-бет. ИСБН 978-9943-24-119-0.
- Азизхўжаев А Масъул муҳаррир. Бухоро шарқ дурдонаси. Тошкент: Шарқ нашриёти, 1997 — 232-бет.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |