Фазо фундаментал катталик бўлиб, қуйидагича таърифланиши мумкин:

  • оламнинг фундаментал тузилиши қисмларидан бири, ичида жисмлар ажратилган, жойлашган, шакллари ва ҳажмлари аниқланган, ҳаракат қилишга имконлари бўлган ўлчамлар тўплами;
  • юқоридаги таърифга қарши маънода: мавҳум математик консептуал соҳа (вақт ва сон каби) бўлиб, унинг ёрдамида биз жисмларнинг жойлашиши, шакли, ҳажми, ҳаракати ва улар орасидаги масофани таққослаймиз ва ўлчаймиз;
  • Ер ва унинг атмосфераси ташқарисидаги коинот қисми.

Математикада чизиқли фазо, фактор фазо,… лар ҳам бор Биз яшаб турган фазо 3 ўлчовли фазо ҳисобланади. Ва яна математикада биз яшаб турган 3 ўлчовли фазодан ташқари 4,5,… ўлчовли фазо тушунчалари ҳам киритилган. Албата бу киритилган фазолар фақат назарий жиҳатдан тушунтирилади амалда эса ҳаттоки 4 ўлчовли фазони ҳам тасвирлаб бериш мушкул вазифа.