37°31′43″Н 28°59′08″W / 37.52861°Н 28.98560°W / 37.52861; -28.98560

Фелиcитй Аcе
Тарих
Номи: Фелиcитй Аcе
Эгаси:

2005—2011-йилларда Аурора Cар Маритиме Транспорт

2011—2022-йиллари Сноwсcапе Cар Cарриэрс
Оператор: Мицуи О.С.К. Линес
Рўйхатдан ўтган порти:  Панама, Панама шаҳри
Қурувчиси: „Шин Курушима“ кемасозлик заводи
Рақами: 5306
Қуриш бошланган: 2004-йил 9-декабр
Денгизга туширилиши: 2005-йил 2-июл
Тугалланди: 2005-йил 5-октябр
Идентификация:

Денгиз чақириқ белгиси: 3ЭCХ4 ИМО рақами: 9293911

ММСИ рақами: 371427000
Қисмати: Ёнғин туфайли чўкиб кетган
Умумий тавсиф
Синфи ва тури: юк ташувчи кема
Тури: траспорт воситаларини ташувчи ролкер
Вазни: 60 118 тонна
Сув сиғими: 17 738 тонна
Узунлиги: 199,99 метр
Эни: 32,26 метр
Сувга ботиши: 9,2 метр
Тезлиги: 41 км/соат
Felicity Ace (Atlantika okeani)
Фелиcитй Аcе

Фелиcитй Аcе — юк ташувчи кема (ролкер)[1][2]. Кема 2005-йилда „Шин Курушима“ кемасозлик заводи томонидан қурилган, Панамада рўйхатдан ўтказилган бу кема Япониянинг Мицуи О.С.К Линес компанияси томонидан бошқарилган. Кема 2022-йилнинг февралида Азор ороллари жанубида сузаётганида ёниб кетиб, ёнғин натижасида март ойи бошида океанга чўкиб кетади[3].

Тавсифи

Фелиcитй Аcе автомобиллар ва юк машиналарини махсус ташишга мўлжалланган ролкер. Кеманинг узунлиги 199,9 метр[4], эни 32,3 метр, сувга ботиши 9,7 метрни ташкил этган. Кеманинг сув сиғими 17 738 тонна, вазни эса 60 118 тоннани ташкил қилган[5]. Кемага қуввати 15 286 киловатт бўлган битта дизелли двигател ўрнатилган. Бу двигател орқали кема соатига 41 км тезликда сузган[5]. Кема Япониянинг Имабари шаҳридаги „Шин Курушима“ кемасозлик заводининг Ōниши бўлимида Мицуи О.С.К. Линес компанияси учун қурилган[6]. Кема 2004-йил 9-декабрда қурилиши бошланади ва 2005-йил 2-июлда сувга туширилади. Кема 2005-йил 5-октябрда қуриб битказилиб, Мицуи О.С.К. Линес компаниясига топширилган. Кема Панама байроғи остида сузиш ҳуқуқи билан Аурора Cар Маритиме Транспорт СА мулки деб рўйхатдан ўтказилган. 2011-йили кема Мицуи О.С.К. Линес компанияси бошқаруви остида Сноwсcапе Cар Cарриэрс СА мулки сифатида рўйхатдан ўтказилди.

2022-йилдаги фалокат

2022-йил 10-феврал куни Фелиcитй Аcе кемаси Германиянинг Эмден шаҳридаги портдан, бортида Волксwаген консернига тегишли бўлган 3965 та автомобиллар (жумаладан, Волксwаген, Ауди, Порсче, Ламборгҳини, Бентлей моделидаги автомобиллар) билан сузиб чиқиб кетади[4][7][8][9][10][11]. Бу автомобилларнинг умумий баҳоси 500 млн еврони ташкил қилган[12].

Шунингдек, автомобиллар орасида Волксwаген ИД.4 ва Ауди Қ8 э-трон электромобиллар, учта СЕАТ Атеcа кроссовери, 15 та Ламборгҳини Авентадор ЛП 780-4 Ултимаэ (ҳар бирининг чакана нархи тахминан 500 минг АҚШ доллари) бор бўлган. Ултимаэ Ламборгҳини Авентадорнинг сўнгги русуми бўлиб, фалокат пайтида бу автомобилни ишлаб чиқариш тўхтатилганди[13]. Бундан ташқари, кема бортида турли хил хусусий енгил ва юк автомобиллар, кўплаб тракторлар ҳам мавжуд бўлган[14].

Фелиcитй Аcе кемаси

2022-йил 16-февралда АҚШнинг Род-Айленд штатидаги Дависвилле (талаффузи: Дейвисвилл) га қараб, Шимолий Атлантикада сузиб кетаётган кемада ёнғин чиқади[3][15][16][17]. Бу вақтда кема Азор оролларидаги Терcеира (талаффузи: Терсейра) оролидан 320 км узоқликда сузаётганди[18]. Кема капитанининг Реутерс ахборот агентлигига берган маълумотига кўра, кемадаги ёнғин электромобилларнинг биридаги литий-ионли аккумуляторнинг ёнишидан келиб чиққан ва уни фақат махсус абоб-ускуналар билан ўчириш мумкин бўлган[15][19]. ОАВдаги маълумотлардан фарқли равишда, ёнғинга электромобил сабабчи бўлгани мавҳумдир. Кема экипажларнинг 22 аъзоси Португалия ҳарбий денгиз кучлари томонидан қутқариб қолинади[3][4][16][20][21]. Кема Португалия ҳарбий денгиз кучларига тегишли бўлган, Азор оролларининг жануби-ғарбида тахминан 170 км узоқликда сузаётган НРП Сетúбал патрул кемаси томонидан кузатилган бўлиб, улар ёнғиннинг ўчишини ва кемани қирғоқга чиқишини кутишаётганди[22]. 18-февралда кемани қутқариш учун Нидерландиядаги Смит Интернатионал компанияси билан шартнома тузилади[15][23]. Ёнғинни ўчириш учун Гибралтардан ўт ўчириш ускунлари билан жиҳозланган иккита йирик буксирга (шатакчи кема) буюртма берилади. Шунингдек, 23-феврал ёки 24-февралда Роттердамдан ўт ўчириш ускунлари билан жиҳозланган қутқарув кемаси ҳам етиб келиши керак эди[24]. Португалия ҳарбий денгиз кучлари вакили сўзларига асосан Фелиcитй Аcе кемасини ўлчами катталиги сабабли Азор оролларидаги портга олиб келиниши даргумон бўлган[25]. Кема бир ҳафтда давомида назорациз ҳолда ёниб сузишда давом этган. Смит Интернатионал компаниясининг қутқарув гуруҳи кемага чиқишга муваффақ бўлишади, кемадаги ёнғин ўчирилиб, кемани буксирга улаш имконияти вужудга келади[26].

Фелиcитй Аcе кемаси

2022-йил 1-мартда кема ағдарилиб, чўкиб кетади[16][27]. Мицуи О.С.К. Линес компанияси вакили хабарига кўра, кема ўнг бортдан 45° га эгила бошлаб, кутилмаганда маҳаллий вақт билан эрталаб соат 9 да, Азор оролларидан 350 км узоқликда бўронли денгизга ағдарилади. Денгиз нефт билан ифлосланганлиги ҳақидаги маълумотни Мицуи О.С.К. Линес компанияси тасдиқлай олмайди. Португалия ҳарбий дениз кучлари маълумотига кўра, денгизнинг юза қисмида кема парчалари ва нефт қолдиқлари кўринган, кема чўккан ҳудуднинг чуқурлиги 3 минг метрни ташкил қилган.

Ёнғин туфайли Порсче 1117 та[28], Ауди 1944 та, Бентлей 189 та[4], Ламборгҳини 85 та, Волксwаген 561 та автомобилларидан айриладилар[29][30]. Русселл Гроуп компанияси зарар етган автомобиллар баҳоси камида 155 млн АҚШ доллари эканлигини маълум қлишди[15]. Таҳлилчилар эса автомобилларга етказилган зарар 334 млн АҚШ долларидан 401 млн АҚШ долларигача бўлган деб ҳисоблашади[31][32].

Манбалар

  1. ↑ „Фелиcитй Аcе“ (инглиз тилида). 2022-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-декабр.
  2. ↑ „Фелиcитй Аcе“ (инглиз тилида). 2022-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-декабр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „Тўрт мингта қимматбаҳо машина ортилган кема Атлантикада чўкиб кетди“ (2022-йил 2-март). 2022-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „Бортида тахминан 4 мингта қимматбаҳо автомобиллар бўлган юк кемаси ёниб кетди“ (2022-йил 18-феврал). 2022-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Фелиcитй Аcе“ (инглиз тилида). 2022-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  6. ↑ „Фелиcитй Аcе (ИМО 9293911) - Веҳиcлес Cарриэр“ (инглиз тилида). 2022-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-декабр.
  7. ↑ Мах Ҳäглер. „Фüҳрерлос им Атлантик: 3965 ВW-Аутос“ (немис тилида) (2022-йил 18-феврал). 2022-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-декабр.
  8. ↑ „Бурнинг Шип Дрифц Ин Атлантиc Wитҳ Ламборгҳинис, Порсчес, Аудис Абоард“ (инглиз тилида) (2022-йил 18-феврал). 2022-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-декабр.
  9. ↑ „Фелиcитй Аcе: Португуэсе шип cаррйинг Порсче & Волксwаген cарс cатчес фире ин Атлантиc Оcеан“ (инглиз тилида) (2022-йил 18-феврал). 2022-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  10. ↑ Кумкум Шарма. „Лухурй Суперcарс wортҳ ₹11.8 Биллион оф ВW Гроуп бурнт анд дроwнед ин тҳе Оcеан оф Атланта“ (инглиз тилида) (2022-йил 17-март). 2022-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  11. ↑ Маттижн Недеренд. „Дит wарен алле ауто’с оп де гезонкен Фелиcитй Аcе, инcлусиэф ээн паар бижзондере эхемпларен“ (немис тилида) (2022-йил 5-апрел). 2022-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  12. ↑ Тҳомас Стöлзел. „4000 Аутос ин Бранд ауф „Фелиcитй Аcе“: Дас пассиэрт жетзт мит дем бренненден Аутофрачтер“ (немис тилида) (2022-йил 18-феврал). 2025-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  13. ↑ Жоэй Cаппарелла. „Ламборгҳини Финаллй Деливеред тҳе Финал Авентадор“ (инглиз тилида) (13-октябр 2022-йил). 2022-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  14. ↑ Себастиан Блано. „Ламборгҳини, ВW, Ауди Cарс ин 'Фелиcитй Аcе' Шип Фире то Бе Реплаcед“ (инглиз тилида) (2022-йил 17-март). 2022-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  15. ↑ 15,0 15,1 15,2 15,3 „Тўрт мингта машина ортилган кема бир ҳафтадан буён ёнмоқда“ (2022-йил 22-феврал). 2022-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  16. ↑ 16,0 16,1 16,2 „Азор ороллари яқинида 4000 та қиматбаҳо машина бўлган кема чўкиб кетди“ (2022-йил 2-март). 2022-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  17. ↑ Женнифер Корн. „А cарго шип фулл оф лухурй cарс ис он фире анд адрифт ин тҳе миддле оф тҳе Атлантиc“ (инглиз тилида) (2022-йил 18-феврал). 2022-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  18. ↑ Вимал Пател. „Шип Cаррйинг 1,100 Порсчес анд Отҳер Лухурй Cарс Ис Бурнинг анд Адрифт“ (инглиз тилида) (2022-йил 18-феврал). 2022-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  19. ↑ „Голем.де: ИТ-Неwс фüр Профис“ (немис тилида). 2022-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  20. ↑ „Ҳелиcóптеро да Форçа Аéреа ресгата 22 трипулантес де навио апóс инcêндио а бордо“ (инглиз тилида) (2022-йил 17-феврал). 2022-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  21. ↑ Вимал Пател. „Шип Cаррйинг 1,100 Порсчес анд Отҳер Лухурй Cарс Ис Бурнинг анд Адрифт“ (инглиз тилида) (2022-йил 18-феврал). 2022-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  22. ↑ „4000 ВW-Фаҳрзеуге геладен: Аутофрачтер бреннт им Атлантик – Маннсчафт гереттет“ (немис тилида) (2022-йил 18-феврал). 2022-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  23. ↑ Анна Дрифцчрöэр, Сина Остерҳолт. „Диэсес Унтернеҳмен солл ден бренненден Аутофрачтер лöсчен“ (немис тилида) (2022-йил 21-феврал). 2022-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  24. ↑ „Фелиcитй Аcе cар cарриэр санк“ (инглиз тилида) (2022-йил 16-феврал). 2022-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  25. ↑ Жонатҳан Франклин. „А бурнинг cарго шип фулл оф Порсчес анд ВWс ис адрифт ин тҳе мид-Атлантиc“ (инглиз тилида) (2022-йил 17-феврал). 2022-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  26. ↑ „ВW-Фрачтер бреннт ничт меҳр унд ист дурч Счлеппер гесичерт“ (немис тилида) (2022-йил 25-феврал). 2022-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  27. ↑ Эриc Ҳаун. „Бурнт Cар Cарриэр Фелиcитй Аcе Синкс“ (инглиз тилида) (2022-йил 1-март). 2022-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  28. ↑ Фелих Паге. „Порсче CЕО: "уп то ус" то реплаcе 1000 cарс лост ин шип фире“ (инглиз тилида) (2022-йил 18-март). 2022-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  29. ↑ Себастиан Cенизо. „Тҳесе Аре Тҳе Амазинг Cарс Тҳат Wере Дестроед Ин Тҳе Атлантиc Оcеан“ (инглиз тилида) (2022-йил 6-апрел). 2022-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  30. ↑ Себастиан Белл. „Ҳере’с Тҳе Энтире Манифест Оф Cарс Абоард Сункен Фелиcитй Аcе Cарго Шип“ (инглиз тилида) (2022-йил 5-апрел). 2022-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  31. ↑ Мониcа Раймунт. „Бурнт-Оут Шип Cаррйинг Порсчес анд Ламборгҳинис Синкс ин Роугҳ Сеас“ (инглиз тилида) (2022-йил 1-март). 2022-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  32. ↑ Мониcа Раймунт. „ВW феарс мост оф иц cарс он бурнинг шип аре беёнд салваге“ (инглиз тилида) (2022-йил 25-феврал). 2022-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.