Filadelfiya
Филаделфия — Пеннсилвания штатидаги энг катта шаҳар. Аҳоли сони бўйича АҚШдаги бешинчи энг катта шаҳардир. Аҳолиси 1,5 млн. киши (2002). Денгиз порти. Транспорт йўлларининг муҳим чорраҳаси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. АҚСҲнинг энг муҳим саноат, савдомолия ва маданият марказларидан. Саноати кўп тармоқли. Етакчи саноат тармоғи — машинасозликнинг турли соҳалари: саноат жиҳозлари ишлаб чиқариш, авиация, ракета-космик, ҳарбий, кемасозлик, автомобилсозлик, электротехника, радиоэлектроника саноатлари, назоратўлчов приборлари, темир йўл вагонлари ва локомотивлар ишлаб чиқариш Шунингдек, кимё (жумладан, кимёфармацевтика, локбўёқ, нефт кимёси маҳсулотлари ишлаб чиқариш), нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат, тикувчилик, полиграфия саноатлари ривожланган. Селлюлозақоғоз, ойнашиша, тўқимачилик, мебел саноати корхоналари мавжуд. Метрополитен қурилган. Театрлар, музейлар, нафис санъат академияси бор. Шаҳарга 1682 йилда асос солинган. Ф.да 1776-йилда АҚСҲ мустақиллиги эълон қилинган. 1790—1800-йилларда мамлакат пойтахти. Туризм ривожланган. Ҳарбийденгиз базаси.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |