Filchalar
Филчалар (Cурcулионидаэ) — қўнғизлар туркумига мансуб ҳашаротлар оиласи. Бошининг олдинги қисми найсимон чўзиқ бўлиб, хартумни эслатади. "Хартум"и учида кемирувчи оғиз органлари ва мўйловлар бўлади. Куртлари С шаклида, оқиш рангли ва оёқсиз, тупроқ ва ўсимлик тўқималарида ривожланади. 45000 дан зиёд тури маълум. Ўзбекистонда 1000 га яқин тури учрайди. Ф.нинг шакли ва ранги ҳар хил. Узунлиги 3–60 мм. Ўсимликхўр. Айрим турлари қишлоқ хўжалиги экинларига ва омборларда сақланадиган озиқ маҳсулотларига зиён етказади. Фитономуслар, омбор узунтумшуғи (мита), шоли филчаси айниқса кенг тарқалган.

| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |