Forma
Форма (лотинча: „форма“ — кўриниш) (математикада) — бир ҳадларнинг даражаси бир хил бўлган бир нечта ўзгарувчили кўпҳад. Ўзгарувчилар сони п га қараб формалар бинар (п=2), тернар (п=3) ва бошқа, даражасига қараб чизиқли (т = 1), квадратик (т=2), кубик (т=3) ва ҳоказо дейилади. Татбиқ учун квадратик формалар катта аҳамиятга эга. Масалан, вектор узунлигининг квадрати вектор координаталаридан тузилган квадратик форма билан ифодаланади. Сонлар назариясида бутун сонларни бутун коэффициентли квадратик форма ёрдамида тасвирлаш жуда муҳим масаладир. Формалар алгебра, геометрия, сонлар назарияси, механика ва математиканинг бошқа соҳаларида қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |