фосфор(П)
Атом рақами 15
Кўриниши Оқ фосфор-
оқ, мумсимон
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
30.973762 м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси 128 пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
1011.2(10.48) кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Не] 3с2 3п3
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 106 пм
Ион радиуси 35 (+5э) 212 (-3э) пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
2.19
Электрод потенсиали 0
Оксидланиш даражаси 5, 3, -3
Термодинамик хоссалари
Зичлик Ебелый фосфор)1.82 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими 0.757 Ж/(К·мол)
Иссиқлик ўтказувчанлик (0.236) Вт/(м·К)
Эриш ҳарорати 317.3 К
Эриш иссиқлиги 2.51 кЖ/мол
Қайнаш ҳарорати 553 К
Қайнаш иссиқлиги 49.8 кЖ/мол
Моляр ҳажм 17.0 см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши кубик
Панжара даври 7.170 Å
Панжара/атом нисбати н/а
Дебе ҳарорати н/а К
15
Фосфор
П
30,9738
3с23п3

Фосфор (юнонча: пҳоспҳорос — ёруғлик ташувчи, пҳос — ёруғлик ва пҳоро — ташийман, лотинча: Пҳоспҳорус), П — Менделеев даврий системасининг В гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 15, атом массаси 30,97376. Фосфорнинг 1 та изотопи — 31П бор. 6 та сунъий радиоактив изотопи: 2СП, 29П. 30П, 32П, 33П, 34П олинган. Унинг 32Р (Т1/2= 14,22 кун) изотопи нишонли атом сифатида кенг қўлланади.

Фосфорни ХИИ асрда араб алкимёгари фосфор Бехил (Башир) сийдикдан ажратиб олган. Гамбурглик алкимёгар Х;Бранд сийдикни буғлатишдан ҳосил бўлган қолдиқни кўмир иштирокида қуруқ хайдаш билан оқ фосфор олган (1669). Фосфорни илк бор Лавуазе кимёвий элемент деб атаган. Фосфор Шееле 1771-йилда фосфорни суяк кулидан олган.

Фосфор Ер пўстининг масса жиҳатдан 8102 % ини ташкил қилади. Фосфор фаол элемент, табиатда фосфоритлар ва апатитлар таркибида учрайди. Фосфорнинг 3 та аллотропик шакл ўзгариши: оқ, қизил ва қора фосфор маълум. Оқ фосфор П4 таркибли тетраэдр шаклдаги молекулалар ҳосил қилади. Унинг суюқланиш температураси 44°, зичлиги 1,83 г/см3, қайнаш температураси 281°; у сувда, спиртда оз, углерод (1У)сулфид, бензол, эфир, скипидар ва суюқ аммиакда яхши эрийди. Оқ фосфор кимёвий реаксияларга яхши киришади. 50° да ҳавода ўзўзидан алангаланади. Қиздирилганда ҳатто платина билан ҳам бирикади. Жуда заҳарли, 0,1 грами одамни ўлдиради. Оқ фосфор сувда сақланади. У берк идишда 260° гача қиздирилганда қизил фосфорга айланади. Қизил фосфор (қора фосфор ҳам) юқори полимер модда. Суюқланиш температураси 590°, зичлиги 2,3 г/см3, Қизил фосфор қиздирилганда суюқланмасдан буғланиб кетади, углерод (1У)сулфидда эримайди: ҳавода 260° да алангаланади, заҳарли эмас. Қора фосфорнинг тузилиши ва кўриниши графитга ўхшайди (қаранг Углерод). Фосфорнинг энг барқарор шаклидир. Зичлиги 2,7 г/см3, 490° да алангаланади. Углерод (1У)сулфидда эримайди; электр токини ўтказади (оқ фосфор ва қизил фосфор электр токини ўтказмайди). Қора фосфор оқ фосфорга юқори босим таъсир эттириш ёки уни 270° да узоқ, қиздириш натижасида ҳосил бўлади.

Фосфор фаол металлмаслар жумласига киради. Унинг оксидланиш даражалари +5, +3, +1,0 ва —3 га тенг . Юқори температурада (1000° дан юқорида) фосфор буғлари, асосан, П2 молекулаларидан иборат. Қуйи температурада фосфор буғлари тетраэдр шаклидаги П4 молекулаларидан тузилган. Фосфорнинг —3 оксидланиш даражадаги бирикмаси ПН3 — жуда захарли газ. Фосфорнинг +3 га мувофиқ оксиди П4О6 таркибли димер молекулалардан, +5 га мувофиқ оксиди П4О|0 молекулалардан тузилган. Фосфорнинг бу оксидларига мувофиқ келадиган кислоталари Ҳ,ПО3 — ортофосфит кислота, ҲПО2 — метафосфит кислота, Ҳ3ПО4 — ортофосфат кислота, ҲПО3 — метафосфат кислота, Ҳ4П2О7 — пирофосфат кислота. Ортофосфат кислота кучи ўртача кислоталар жумласига киради, у 3 асосли.

Апатитлар ортофосфат кислотанинг калцийли тузидир.

Апатит ва фосфоритлар фосфор олишда хом ашё сифатида ишлатилади. Уларни электр печда 1400—1600° да кокс билан қайтариб эркии фосфор ҳосил қилинади. Калций оксидни шлакка ўтказиш учун СиО2 кўшилади. Ҳосил бўлган фосфор буғлари сувда оқ фосфор шаклида конденсатланади.

Фосфор ҳарбий мақсадларда, гугурт саноатида, металлургияда, фосфорли бронзалар ҳосил қилишда қўлланади. Ишлаб чиқариладиган фосфорнинг асосий қисми термик фосфат кислота ва фосфорли ўғитлар тайёрлаш учун кетади. Техник фосфорнинг деярли ярми синтетик ювувчи воситалар тайёрлаш учун сарфланади. Фосфор (У)оксид Р4О|0 қуритувчи восита сифатида, метилметакрилат смолалар олишда кулланади. Фосфор сулфидлари флотацион воситалар, антикоррозион қўшимчалар, фосфорорганик бирикмалар синтезида ишлатилади.

Фосфор тирик организм ҳужайралари ҳаётида муҳим рол ўйнайди. Фосфор моно, дива трифосфат гуруҳлар —Ҳ2ПО3, Ҳ3П2 О7 ва Ҳ4П3 Ою тарзида ферментларнинг фаол гуруҳлари таркибига киради. Биологик системаларда (хужайралар митохондрияларида) аденозинтрифосфат кислота (АТФ) мавжуд бўлиб, у организмга энергия захирасини бериб туради, чунки АТФ гидролизга учраганда аденозиндифосфат кислота (АДФ) ва фосфатлар қосил бўлиб, бу жараён энергия ажралиб чиқиши билан содир бўлади. Организм ҳужайраларида электронлар озуқа моддалардан ҳаво кислородига кўчади. Бу жараён вақтида АДФ ва фосфатлардан АТФ ҳосил бўлади. Суякда фосфор гидроксид апатит ЗСа(ПО4)2Са(ОН) ва карбонат апатит ЗСа(ПО4)2СаСО3Н2О шаклида мавжуд. Ўсимликлар фосфорни тупроқдан фосфатлар ҳолида ўзлаштиради. Ўсимлик ва ҳайвон организмларида фосфор турли органик модсалар ҳосил қилади.

Адабиётлар

  • Парпиев фосфорфосфор, Раҳимов фосфорфосфор, Муфтахов фосфорфосфор, Анорганик кимё, фосфор, 2003; Касимова фосфорС, Биогенниэ элементи, фосфор, 1990.

Андоза:ЎзбМЕ