Gʻazal
Ғазал (арабча: ошиқона сўз, ишқ изҳор этиш, аёлларни мадҳ этиш) — Шарқ адабиётида энг кенг тарқалган лирик жанр ʻʻҒазал’’ атамаси дастлаб ВИИИ–ИХ асрларда араб шеъриятида пайдо бўлган. Сўнг Ўрта Осиё ва Шарқ халқлари адабиётларига ўтиб, Х асрда форсий адабиётга, ХИВ аср бошларида туркий адабиётга кириб келган. Ҳажми 3 байтдан 19 байтгача қилиб белгиланган. Лекин 21, ҳатто 27 байтли ғазал намунаси ҳам учрайди.
Ғазал „аа, ба, ва, га, да“ ва ҳоказо тарзда қофияланади, бошдан-охир бир хил вазнда ёзилади. Илк байти матла ёки мабда, охиргиси мақтадеб аталади. Агар иккинчи байтнинг мисралари ҳам ўзаро қофияланса, зеби матла ёки ҳусни матла дейилади. Ғазалнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши мусиқа санъати билан чамбарчас боғлиқ. Дастлаб ғазалга тахаллус қўйилмаган, бу кейинчалик анъанага айланган.
Ғазал дастлаб ишқий мавзуда ёзилган бўлса-да, кейинчалик унинг мавзу доираси кенгайиб борди ҳамда ижтимоий-сиёсий, фалсафий-ахлоқий, мавъиза (панднасиҳат) ва ҳажвий ғазаллар юзага келди. Ғазал тузилишига кўра 4 мустақил турга ажралади:
- мустақил байтлардан тузилган (пароканда) ғазал
- якпора ғазал
- воқеабанд ғазал
- мусалсал ғазал
Маъно жиҳатидан эса
ғазалларга бўлинади.
Форс сўз санъатида ғазал дастлаб Рудакий ижодида учраса-да, Саъдий ижодида у тўла шаклланиб, шеъриятнинг асосий жанрларидан бирига айланди, кейин Ҳофиз уни юксак даражага кўтарди: у ўзигача тасаввуфий ва дунёвий йўналишда ривожланиб келган ғазалчиликни ўзаро омухта қилди. Хусрав Деҳлавий, Камолиддин Исфаҳоний, Фаридиддин Аттор, Жалолиддин Румий, Хожу Кирмоний, Салмон Соважий, Абдураҳмон Жомий, Мирзо Абдулқодир Бедил каби шоирлар ғазал тараққиётида катта рол ўйнаганлар.
Ўзбек адабиётида ғазалнинг илк намуналари Рабғузийнинг „Қисаси Рабғузий“, Хоразмийнинг „Муҳаббатнома“сида учрайди; кейинчалик қуйидагилар ва бошқалар ижодида ривожлантирилди:
- Сайфи Саройи
- Ҳофиз Хоразмий
- Юсуф Амирий
- Саккокий
- Атоий
- Гадоий
- Лутфий
- Алишер Навоий
- Бобур
- Убайдий
- Машраб Мужрим-Обид
- Амирий
- Нодира
- Увайсий
- Мунис
- Огаҳий
- Муқимий
- Фурқат
- Аваз Ўтар
Форс-тожик ғазалчилигида аруз вазнининг ҳазаж баҳри, туркий халқлар ғазалчилиғида рамал баҳри кўп қўлланган. Масалан, Навоийнинг 2600 ғазалидан 1600 га яқини, Атоийнинг 260 ғазалидан 109 таси, Ҳусайн Бойқаронинг эса барча ғазаллари рамалда ёзилган. Арузда 21 та баҳр бўлиб, ўзбек ғазалиётида фақат Навоий уларнинг кўпчилигини қўллаган. Ғазалда ишқий мавзу етакчилик қилишига қарамай, ғазалнавислар бу жанрнинг имкониятларидан инсон маънавий дунёсининг, шунингдек, табиат ва жамиятнинг барча мураккаб томонларини ифодалаш учун фойдаланганлар.
ХВ асрдан ғазал ўзбек шеъриятида ҳам асосий ва етакчи жанрга айланди. Навоийга ўзбек тилида 2600 дан ортиқ ғазал яратиб, бу жанрнинг ғоявий-тематик доирасини кенгайтирди, уни ҳаётга яқинлаштирди, реалистик тамойилларни кучайтирди. Кейинчалик ўзбек шеъриятида Ҳамза, Чўлпон, Хуршид, Ғафур Ғулом, Собир Абдулла, Ҳабибий, Чархий, Чустий, Восит Саъдулла, Жуманиёз Жабборов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Жамол Камол ва бошқалар ғазални янгича шароитда давом эттирдилар ва унинг мавзу доирасини бойитдилар, шу билан бирга, анъанавий ишқ-у ошиқлик мавзусида ҳам кўплаб бадиий баркамол ғазаллар яратдилар (яна қаранг: Шеър тузилиши, Шеършунослик); 2) мусулмон Шарқ маданиятидан кенг ўрин олган мумтоз мусиқа жанри. Дастлаб (масалан, Абдулқодир Марогий кўрсатишича, ХИВ–ХВ асрларда) „навбат“ деб аталувчи мураккаб шаклдаги жанрнинг иккинчи қисми сифатида, асосан, форс тилидаги шеърлар билан ижро этилиб, 2 сархона ва бозгўйпян иборат бўлган. Сўнгра Навоий, Кавкабий, Ноиний, Чиштий ва бошқаларнинг асарларида ғазал Ўрта Шарқ халқларида энг севимли мусиқа жанрларидан бири сифатида таърифланган. Ҳозир, асосан, лирик-фалсафий (жумладан, тасаввуфий) мазмундаги ғазал намуналари, яккахон хонанда ва чолғу ансамбли томонидан ижро этиладиган, йирик шаклдаги мусиқа жанри сифатида Покистон, Шимолий Ҳиндистон, Бангладеш, Эрон, Афғонистон ва айрим араб мамлакатларида тарқалган. Куйлар диапазони кенглиги, оҳанг ва ритмик ривожининг мураккаблиги билан ажралиб туради. Ғазал рага сингари кичик чолғувокал муқаддимаси билан бошланади, унда хонанда юқори пардаларда ижро этиладиган айланма тузилмалар, глиссандо (сирғанувчи оҳанглар) ва бошқа услублардан фойдаланиб, асарнинг асосий товушқатори, шунингдек, бадиий ўзига хослигини намойиш этади. Чолғу ансамбли таркибида ситор, саранги, бансури най, танпура, фисгармония ва табла (ёки фақат сисгармония ва табла) чолғулари қўлланади. Ғазал урду, ҳинд, форс, панжоб, гужарот ва бошқа тилларда куйланиб, унда Хусрав Деҳлавий, Кабир, Сурдас, Мирзо Ғолиб, Муҳаммад Иқбол, Файз Аҳмад Файз каби шоирларнинг шеърлари асосий ўрин тутади. ХХ асрда ғазалнинг замонавий шакллари ривож топиб, улар консерт дастурлари (Меҳди Ҳасан, Рошан Ара бегим, Баре Ғулом Али Хон, Рамзан Хон ва бошқалар), кино мусиқаси (Лата Мангешкар, Муҳаммад Рафи ва бошқалар)да кенг ижро этилмоқда.
Ад. Ҳайитметов А си,Т., 1961; Шайхзода М., кининг султони, Асарлар, 4-ж., Т., 1972; Носиров О., Ўзбек адабиётида газал, Т., 1972; Орзибеков Р., Ўзбек лирик поэзиясида ғазал ва мусаммат, Т., 1976; Носиров О., жамоло в С., 3 и ё -виддинов М., Ўзбек классик шеърияти жанрлари, Т., 1979; Валихонов А., Ғазал нафосати. Т., 1985. Раҳмон Қаҳрамонов ва Тимур Маликовлар ҳозирги кунда ягона дастур ҳисобланади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |