Gʻofurjon Mirzayev
| Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич | |
|---|---|
Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич | |
| Файл:Ғофуржон Мирзаев.пнг | |
| Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси | |
|
Мансаб даври 2022-йил 22-ноябр | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Шерзод Қудбиев |
| Сирдарё вилояти ҳокими | |
|
Мансаб даври 2016-йил 15-декабр – 2022-йил 22-ноябр | |
| Ўтмишдоши | Ойбек Ашурматов |
| Вориси | Акмалжон Маҳмудалиев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1964-йил 21-апрел Фарғона вилояти, ЎзССР |
| Мукофотлари |
|
Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич (1964-йил 21-апрел, Фарғона вилояти) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси (2020-йилдан). 2016-йилдан 2022-йилгача Сирдарё вилояти ҳокими. 2022-йилдан Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси.
Ҳаёти
Таълим
1990-йилда Тошкент политехника институтини муҳандис-электрик мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2000-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (сиртқи) иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолияти
Ғофуржон Мирзаев 1990—1994-йилларда Боғдод дон маҳсулотлари комбинати созловчиси, автоматика муҳандиси, раис ўринбосари, 1994—1997-йилларда Боғдод тумани ҳокимининг қурилиш, саноат, транспорт ва алоқа масалалари бўйича ўринбосари, 1997—1998-йилларда „Ўздонмаҳсулот“ давлат аксиядорлик корпорацияси қурилиш, янги технологиялар ва модернизасия бош бошқармаси бошлиғи, 1998—2000-йилларда Дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг Фарғона аксиядорлик уюшмаси раиси, 2000—2003-йилларда „Ўздонмаҳсулот“ давлат аксиядорлик корпорасияси қурилиш, янги технологиялар ва модернизация бош бошқармаси бошлиғи, 2003—2011-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-назорат хизмати ҳудудий органлар билан ишлаш гуруҳи етакчи инспектори, 2011-йилда қисқа муддат Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-кадрлар хизмати давлат ҳокимияти ҳудудий органлари шўбаси етакчи инспектори,
2011—2016-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-кадрлар хизмати давлат ҳокимияти ҳудудий органлари шўбаси бош инспектори лавозимларида фаолият олиб борган.
2016-2022-йилларда Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритди[1].
2022-йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Мукофотлари
Ғофуржон Мирзаев 2019-йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган[2].
Манбалар
- ↑ „Ғофуржон Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди“ (2020-йил 13-январ). 2020-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-август 2022-йил.
- ↑ „Ҳалол меҳнат муносиб рағбатлантирилганда…“ (2019-йил 31-август). Қаралди: 22-август 2022-йил.[сайт ишламайди]
- 21-aprelda tugʻilganlar
- 1964-yilda tugʻilganlar
- Fargʻona viloyatida tugʻilganlar
- Mehnat shuhrati ordeni sohiblari
- Sirdaryo viloyatining hokimlari
- Oʻzbekiston viloyatlari hokimlari
- Oʻzbekiston yetakchilari
- Oʻzbekiston senatorlari
- Toshkent davlat texnika universiteti bitiruvchilari
- Pages using duplicate arguments in template calls
- Ishlamaydigan fayl havolalari bor sahifalar