Gʻuzordaryo
Ғузордарё – Қашқадарё вилоятидаги дарё. Қашқадарёнинг чап ирмоғи. Қуйи оқимида, Ғузор шаҳридан қуйида Қорасув деб номланади.
| Ғузордарё | |
|---|---|
Ғузордарё ҳавзаси | |
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 86 |
| Дарёлар ҳавзаси | 3170 км² |
| Сув сарфи | 4,87 м³/с (Пачкамар қишлоғи) |
| Сув оқими | |
| Бошланиши | Катта ва Кичик Ўрадарёнинг қўшилиши |
| Қуйилиши | Қашқадарё |
| · Қуйилиш жойи | Қарши шаҳридан 16 км шарқда |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
| Минтақа | Қашқадарё |
| Туман | Ғузор ва Қарши туманлари |
Узунлиги 86 км. Ҳавзасининг майдони 3170 км². Сув йиғилиш майдонининг ўртача баландлиги 1532 м. Ҳисор тизмасининг шимоли-ғарбий ён бағридан бошланадиган Катта Ўрадарё ва Кичик Ўрадарёларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Тоғлардан оқиб чиққач, текисликдан оқиб Қашқадарёга қуйилади[1].
Ўртача йиллик сув сарфи 5,9 м³/сек. Энг кўп сув сарфи 15,9 м³/сек., энг кам сув сарфи 0,31 м³/сек. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Энг кўп сув сарфи апрелда (22,5%), энг кам сув сарфи сентябрда (3,6%) кузатилади. Ғузордарёнинг юқори қисмида Пачкамар сув омбори барпо қилинган ҳамда дарёдан ирригацион каналлар чиқарилган. Суви, асосан, экин майдонларини суғоришга сарф бўлади[1].
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Дарё ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Ғузордарё“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 11-жилд (Қизилқумит — Ҳўрмуз). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2005 — 608-бет.