Генерал (лотинча генералис — умумий, бош) — қуролли кучлардаги ҳарбий унвон (даража). Дастлаб, ХВИ асрда Франсияда жорий қилинган. Россияда ХВИИ асрнинг 2-ярмидан маълум. Ўзбекистон қуролли кучларида генерал-маёр, генерал-лейтенант, генерал-полковник, армия генерали каби генераллик унвонлари белгиланган. Қуролли кучлар турлари ва қўшин турларида генераллик унвонига (армия генералидан ташқари) тегишли қўшин номи қўшиб аталади (мас, артиллерия генералмаёри).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил