ДНК геном коди - то'лиқ вирус геномининг прототипи

Геном (нем. Геном) — хромосомалар (унда жойлашган генлар билан бирга) гаплоид тўплами; индивид генетик тузилишининг асосий элементлари мажмуи. "геном" терминини фанга немис биологи Г. Винклер киритган (1920). Гаплофазада ҳар бир ҳужайра битта геномга, диплофазада эса иккита геномга эга бўлиб, зигота ҳосил бўлишида уларнинг бири эркак, иккинчиси урғочи гаметалардан ўтган бўлади. Геном асосий генетик ва физиологик системаларни ўзида намоён қилиб, унинг генетик жиҳатдан мукаммаллиги нормал гамета ва зиготаларнинг ҳосил бўлиш заминидир. Ҳаётчан, аммо қисман ҳосилдор полиплоид формалар камида бир жуфт гомологик геномга эга бўлиши шарт; қолган хромосомалар бўйича турли четланишлар бўлиши му.мкин, бу эса ривожланишга деярли таъсир кўрсатмайди. Агар конъюгацияланувчи (гомологик хромосомаларнинг яқинлашувчи) хромосомалардаги генларнинг чизиқли жойлашиши айнан ўхшаш бўлса, у ҳолда иккала геном мутлақо ўхшаш (гомологик) бўлади. Чала гомологик геномда дупликация (хромосома участкасининг икки ҳисса ортиши) ҳамда деления (хромосома участкаларининг етишмаслиги) натижасида юз берадиган ресипрок транслокация (хромосоманинг икки участкаси ўзаро ўрин алмашади) ва инверсия (хромосома участкаси ҳолатининг ўзгариши) туфайли барча ёки айрим конъюгацияланувчи хромосомаларнинг қисман айнан ўхшашлиги кузатилади. Сегментли айнан ўхшашлик билан хромосома конъюгациясининг типи ва даражаси, шунингдек уруғланиш миқдори аниқланади. Эуплоидия (бир бутун геном нормал сонининг ортиши) ва анеуплоидия (хромосомалар сонининг хромосоманинг каррали нормал гаплоид тўпламига тенг бўлмаган ҳолдаги ўзгариши) геномли мутацияларта олиб келади.

Яна қаранг

Адабиётлар

  • Абдуқодир Эргашев. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил