Герон, александриялик Герон (Ҳеронус Алехандринус) (тахминан И аср) — юнон олими. Асарларида ("Пневматика", "Механика") антик дунё олимлари татбиқий механика соҳасида эришган асосий ютуқларни изчил баён қилиб берган. "Механика"да 5 оддий машина: ричаг, чиғир, пона, винт ва блокни тасвирлаган. Ўзи ҳам механизм ва автоматлар яратган, булар ўша давр учун анча катта муваффақият эди. Унинг "муқаддас" сув сотиш автомати ҳозирги газли сув сотиш автоматининг ўтмишдоши ҳисобланади. У яратган гидравлик машиналар ёрдамида сув чиқаргичлар такомиллаштирилган "Диоптр ҳақида"ги асарида ерни суратга олиш қоидалари, бурчаклар ўлчанадиган асбоб — диоптр (ҳоз. теодолитнинг ўтмишдоши) баён қилинган. "Ирғитиш машиналари тайёрлаш ҳақида" рисоласи қад. артиллерия асосларини ёритган. Г.нинг математикага оид асарлари қад. замон амалий математикасининг қомуси ҳисобланади. "Метрика" асарида турли геометрик шаклларни аниқ ва тақрибий ҳисоблаш қоидалари ва формулалари келтирилган (қаранг Герон формуласи).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил