Гижда —нон тури. Тандирда ёпиладиган Г. учун ун эланади, хамиртуруш солиб хамир қорилади. Хамир узоқ пишитилади ва ўраб оширилади. Ошган хамирдан 300 г атрофида зувала узиб, нон ясалади, ўртасига бир марта чакич урилади ёки ўрта бармоқ катталигидаги таёкча чекилади. Тандирга ёпиш олдидан ҳар бир ноннинг орқасига сув сепилиб, юзига ёг суртилади. Нон заводларида Г. махсус печларда пиширилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил