Gilbert orollari
Гилберт ороллари -Тинч океаннинг ғарбий қисмидаги 16 маржон оролидан иборат, Микронезияда. Майдони 264 км2. Аҳолиси 52 минг кишидан ортиқ; асосан микронезлар. Тарава атоллида Кирибати пойтахти —Баирики шаҳри жойлашади. Расмий тил —инглиз тили. Оролларни 1764—1824-йилларда инглиз денгиз офицерлари кашф қилган ва капитан Ж. Гилберт номи билан аталган. 1892—1979-йиллар Англия мустамлакаси бўлган. 1979-йилдан Кирибати давлати таркибида. Иқлими экваториал, иссиқ ва сернам. Йиллик ёғин 1000–3000 мм. Баъзи оролларда қурғоқчилик ҳам бўлиб туради. Ўртача ойлик ҳарорат 26- 28°. Табиий ўсимликлари асосан буталар. Копра экспорт қилинади. Қишлоқ хўжалигида кокос палмаси ўстирилади, сабзавот, мева ва бошқалар етиштирилади. Балиқ овланади. Австралия, Янги Зеландия, Япония, АҚСҲ ва б. билан ташқи алоқа олиб борилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |