Гранада (арабча: Ғарнота) — Испаниянинг жанубидаги шаҳар, Андалусия мухтор вилоятида. Серра-Невада тоғи ён багрида, Хенил дарёси водийсида жойлашган. Гранада провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси қарийб 242 минг киши (1998). Темир йўл тугуни. Темир йўл орқали Ўрта денгиз бўйидаги Мотрил порти билан боғланган. Саноати, асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Гранада яқинидан темир рудаси қазиб чиқарилади. Озиқ-овқат, семент, кимё заводи, тўқимачилик саноати корхоналари ва қоғоз фабрикалари бор. Шаҳар тарихий манбаларда илк бор ВИИИ асрда қайд қилинган. ХИ асрдан араблар қўл остида, 1238-йилдан Ғарнота амирлиги таркибида бўлган. 1492-йилдан Испания тасарруфига ўтган. Араблар истилоси даврида Гранада Мавритания давлатининг сиёсий, маданий ва иқтисодий марказларидан бири бўлган. Меъморий ёдгорликларидан Мавритания меъморлиги санъати услубида қурилган қалъа-сарой (ХИИИ—ХИВ асрлар) ва Карл В саройи ҳамда Уйғониш даврига оид собор ва бошқалар сақланган. Университет бор (ХВИ асрдан). Туризм ривожланган. Ҳар йили мусиқа фестиваллари ўтказилиб турилади.

Гранада

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил