Grenada
Гренада – Кариб денгизидаги Гренада орол ва Гренадина ороллари жанубий қисмидаги давлат. БМТ аъзоси. Майд. 344,5 км2. Аҳолиси 98,9 минг киши (1999). Пойтахти – Сент-жоржес шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 7 туманга бўлинган.
Гренада | |
|---|---|
| Шиор: Тҳе Ланд, тҳе Пеопле, тҳе Лигҳт | |
| Мадҳия: Ҳаил Гренада | |
|
| |
| Пойтахт | Сейнт Жоржс |
| Расмий тил(лар) | Инглиз тили |
| Ҳукумат | Ҳамдўстлик |
• Қирол |
Карл ИИИ |
| Даме Cécиле Ла Гранаде | |
| Диcкон Митчелл | |
| Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан) | |
• Сана |
7-феврал 1974 |
| Майдон | |
• Бутун |
344 км2 (207-ўрин) |
• Сув (%) |
1.6 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
89,502 (198-ўрин) |
| • Зичлик | 260/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$440 мил. (208-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$4,916 |
| Пул бирлиги | Эаст Cариббеан Доллар (ХCД) |
| Вақт минтақаси | УТC−4 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC−4 |
| Қисқартма | ГЖ |
| Телефон префикси | 1-437 |
| Интернет домени | .гд |
|
| |
Давлат тузуми
Гренада – Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибида мустақил давлат. 1974 йил Конституциясига мувофиқ давлат бошлиғи Буюк Британия қироличаси. Қиролича номидан генерал-губернатор иш кўради. Қонун чиқарувчи орган икки палатали (сенат ва вакиллар палатаси) парламентдир. Ижроия ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги хукумат амалга оширади. Парламент сайловида кўпчилик овоз олган партиянинг раҳбари бош вазир этиб тайинланади.
Табиати
Гренада ороллари вулканлардан ҳосил бўлган. Ҳозир ҳам бу ерда бир неча вулкан чўққилари бор (энг баланд нуқтаси 840 м). Иқлими – субекваториал, денгиз иқлими. Ўртача йиллик температура 26° атрофида, йиллик ёнг'ин 1500 мм дан ошади. Сернам тропик ўрмонлари доимо яшил.
Аҳолисини
Аҳолисининг 50% дан кўпроғи негрлар, 40% дурагайлар; индейслар ва европаликлар ҳам яшайди. Расмий тили – инглиз тили. Диндорлар – асосан христиан. Шаҳар аҳолиси – 32%.
Тарихи
Оролни 1498 йил Х. Колумб кашф этган. 1650 йилдан Франсия эгаллаган. 1783 йил Версал сулҳ шартномасига биноан Буюк Британия мустамлакаси. 1967 йилда Буюк Британия уни „Буюк Британия билан бирлашган давлат“ деб эълон қилди. 1974 йил февралда мустақилликка эришди. Шу йилдан Гренада – БМТ аъзоси. Миллий байрамлари – 7 феврал – Мустақиллик куни (1974), 13 март – Инқилоб куни (1979).
Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари
Миллий партия, 1989 йилда тузилган; Миллий демократик конгресс партияси, 1987 йилда асос солинган; Янги миллий партия, 1984 йилда тузилган; Гренада бирлашган лейбористлар партияси, 1950 йилда асос солинган; Морис Бишоп номидаги ватанпарварлик ҳаракати партияси, 1984 йилда тузилган. Гренада касаба уюшмалари кенгаши 1955 йилда тузилган.
Хўжалиги
Иқтисодиётининг асосини қишлоқ хўжалиги ташкил этади. Унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 15,5%, саноатнинг улуши – 6%. Асосан банан, какао, кокос ёнғоғи, мускат ёнғоғи (жаҳонда 2-ўрин), пахта, ситрус мевалар, шакаркамиш етиштирилади.
Чорвачилигида қорамол, чўчқа боқилади; балиқ овлаш, ўрмончилик ҳам ривожланган.
Саноатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб, ёғ, ром, пиво, алкоголсиз ичимликлар, шунингдек, мебел, кийим-кечак ишлаб чиқарадиган кичик корхоналар бор. Йилига ўртача 51 млн. кВт-соат электр энергия ишлаб чиқарилади. Хорижий сайёҳлар мамлакат иқтисодиёти учун катта аҳамиятга эга. Темир йўл йўқ. Асосий денгиз порти ва халқаро аэропорти – Сент-Жоржес шаҳри Четга мускат ёнғоғи, банан, какао чиқаради; четдан озиқовқат ва саноат моллари, транспорт воситалари, ёқилғи, машина, асбоб-ускуна, маъданли ўғит, кийим-кечак ва бошқа келтирилади. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари: АҚСҲ, Канада, Буюк Британия, Пул бирлиги – Шарқий Кариб доллари.
Маорифи
Гренада маорифи инглизча тизим таъсирида таркиб топган. 6—14 ёшли болалар учун мажбурий бепул таълим жорий этилган. Хусусий мактаблар ҳам бор. Бошланғич мактабда ҳам, ўрта мактабда ҳам ўқиш муддати – 7 йил Ҳунар-техника ва педагогика билим юртлари бор. Гренадада ВестИндия университетининг 1 та факултети жойлашган.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Гренадада инглиз тилида „Гавернмент газетт“ („Ҳукумат газетаси“), „Гренада гардиан“ („Гренада посбони“), „Гренадиан войс“ („Гренада овози“) ҳафталик газеталари чиқади. „Гренада бродкастинг нетуорк“ радиоэшиттириш хизмати 1972 йилда тузилган, „Гренада бродкастинг корпорейшн телевижи“ телекўрсатув хизмати мавжуд.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |