Гроссмейстер (немисча: ГроБмеистер — улуғ магистр, катта уста) — 1) шахмат ва шашкада энг юксак спорт унвони. Халқаро шахмат федерацияси 1949 йилдан, Халқаро шашка федерацияси 1948 йилдан халқаро гроссмейстер унвонини таъсис этган. Ўзбекистонда гроссмейстер унвонига сазовор бўлган 7 шахматчи ва 2 шашкачи истиқомат қилади (2001). Юртдошларимиздан Георгий Аъзамов (1954 — 86) илк бор халқаро гроссмейстер унвонини олган (1984). Рустам Қосимжонов энг ёш гроссмейстер ҳисобланади (1997). 2) Католик черковида диний рицарлик ордени бошлиғи.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил