Gryffindor
Гриффиндор (инг. Грйффиндор) – Ҳогwарц афсунгарлик ва сеҳргарлик мактабининг 4 та факултетларидан (Слйтҳерин, Грйффиндор, Ҳуффлепуфф, Равенcлаw) бири. Бу факултет талабаларининг бошқа талабалардан фарқли жиҳатлари: жасорат, шараф ва олийҳимматлик. Рамзи – арслон, асосий ранглари – қирмизи ва тилларанг. Декан – трансфигурация (бир нарсанинг бошқа нарсага айланиши) фани ўқитувчиси, профессор Минерва МcГонагалл. Факултет арвоҳи – Деярли Бошсиз Ник. Асосчи – йГодриc Грйффиндор. Ж. К. Роwлингнинг сўзларига кўра, Грйффиндор олов унсурига тўғри келади[1].


Номланиши
Франсуз тилидан таржима қилинганида „Грйффиндор“ „Олтин Грифон“ деган маънони англатади. Одатда Грифон ҳушёр, жасоратли ва кучли мавжудот сифатида тавсифланади. Бундан ташқари профессор Думбледоренинг кабинетида эшикни таққиллатиш учун, латунли грифон шаклидаги болғача бор.
Факултет талабалари ва битирувчилари
Гриффиндор „яхши“ факултет ҳисобланса-да, ҳамма Гриффиндор талабаларини ҳам „яхши“ деб атаб бўлмайди. Мисол учун, Cормаc МcЛагген жуда қўпол ва сабрсиз[2]. Ромилда Ване беозор кўринадиган конфетлар кўринишидаги „севги дамламаси“ орқали, Ҳаррй Поттерни йўлдан оздирмоқчи бўлган[3]. Ўлим касофати – Петер Петтигреw ҳам ушбу факултетда таҳсил олган[3].
Грйффиндор факултетида Ҳаррй Поттер, унинг ота-онаси, китобларда келтирилган Wеаслей оиласининг барча аъзолари, Гермиона Грейнжер, шунингдек бош қаҳрамоннинг икки фарзанди, Жамес Сириус Поттер ва Лилй Луна Поттер таҳсил олишган (ўртанча фарзанди Албус Северус Поттер эса Слйтҳерин факултетига қабул қилинган)[3].
Факултет меҳмонхонаси
Грйффиндор минораси – Ҳогwарцдаги баландлик бўйича иккинчи минора. Бу ерда Грйффиндорнинг меҳмонхонаси ва ётоқхоналари жойлашган. Шу сабабдан унинг ички қисми Қирмизи-Тилла тусда. Кўринишидан, астрономия минораси сингари, Грйффиндор минораси ҳам қасрнинг олд томонида жойлашган, деразалари эса Тақиқланган Ўрмон ва Хагрид кулбаси томон қаратилган.
Грйффиндорнинг умумий хонаси Ҳогwарц қасрининг Шарқий қанотидаги энг баланд миноралардан бирининг 7-қаватида жойлашган. Бу хонани унга кирмоқчи бўлган ҳар бир кишидан парол сўрайдиган, пушти кўйлакли, тўла хонимнинг портрети ҳимоя қилади[4].
Грйффиндор меҳмонхонаси – Грйффиндор минорасида жойлашган. Унга Ҳогwарцнинг 7-қаватидаги То’ла Хонимнинг портрети орқали кирилади. Бу йўлни фақатгина шу То’ла Хонимнинг ўзи (ёки бошқа бир қўриқчи вазифасини бажарувчи портрет, Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси) оча олади. Бошқа икки факултет меҳмонхоналаридагидек йўлдан ўтиш учун махфий паролни айтиш талаб этилади. Одатда факултет сардорлари паролни биринчи бўлиб билиб олишади (истисно – Гарри Поттер ва Азкабан Махбусида Невилл Лонгботтом, сардор бўлмаган ҳолатда Сер Cадоган ҳафта паролини сўраб олади) ва бошқаларга етказишади[5].
Меҳмонхона ўзида ҳордиқ чиқариладиган – шинам, доира шаклидаги, қирмизи-тилла тусдаги, Грйффиндор талабалари дам олишлари, машқ қилишлари ва суҳбатлашишлари мумкин бўлган жойни акс эттиради. Хонада стол (масалан, дарс қилиш учун) ёки камин ёнига суриб олиш мумкин бўлган кўплаб креслолар бор. Бундан ташқари меҳмонхона деворларида факултет ва мактаб ҳаётидаги муҳим ҳодисалар эълони учун стенд ажратилган. Масалан, у ерда факултативлар ва клублар машғулотларининг жадвали, буюмлар йўқолганлиги ёки сотуви ҳақидаги ва Қуиддтич клубига қабул эълонларини учратиш мумкин. Меҳмонхона ойнасидан кўл ва теварак атроф яққол кўринади.
Грйффиндор талабалари бу ерда бирор бир воқеаи нишонлаш учун йиғилишади. Мисол учун, улар меҳмонхонада факултет терма жамоасининг Қуиддитчдаги ва Ҳаррй Поттернинг Уч Афсунгар Турниридаги ғалабасини нишонлашган[6]. Шунингдек улар Фред ва Жорж Уизлиларнинг сеҳрли мушакларини муваффақиятли учирилишини нишонлашган.
Факултет ётоқхонаси
Факултет меҳмонхонасидан ётоқхоналарга иккита зина элтади. Биринчиси қизлар ётоқхонасига олиб чиқса, иккинчиси ўғил болалар ётоқхонасига олиб чиқишга мўлжалланган. Ёзилишича, қизлар ётоқхонасига элтувчи зина сеҳрланган ва агар ундан ўғил бола ўтишга ҳаракат қилса, зина шу заҳотиёқ сирпанчиққа айланиб қолади. Хонани ўғил болалардан „ҳимоя“ қиладиган бу афсун – Глиссео афсунидир. Лекин ўғил болалар хонасига олиб чиқувчи зина афсунланмаган ва қизлар ундан бемалол ўтиб кета олишади.
Манбалар
- ↑ „Тҳе Леакй Cаулдрон анд Муггленет интервиэw Жоанне Катҳлеэн Роwлинг: Парт Тҳреэ“. Аccио Қуоте!. 2011-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-сентабр 2023-йил.
- ↑ Роулинг, Жоан. Гарри Поттер ва Тилсим Шахзодаси. Росмен, 2005. ИСБН 5-353-02187-8.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Роулинг, Жоан. Гарри Поттер ва Ажал туҳфалари. Росмен, 21-июл 2007-йил. ИСБН 978-0545010221.
- ↑ Роулинг, Жоан. Гарри Поттер ва Фалсафа Тоши. Росмен, 26-июн 1997-йил.
- ↑ Роулинг, Жоан. Гарри Поттер ва Азкабан Махбуси.
- ↑ Роулинг, Жоан. Гарри Поттер ва Аланга Кубоги, 8-июл 2000-йил. ИСБН 5-353-01684-Х.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |