Гумбази сайидон (ёки „Сайидлар гумбази“ мақбараси) — Шаҳрисабзда жойлашган меъморий ёдгорлик. Мазкур мақбара халқ орасида Сайидлар гумбази, Улуғбек мақабараси, Гумбази Сейидон номлари билан ҳам машҳур бўлган.

Гумбази сайидон

Гумбази сайидон мақбараси (то'г'ри)
Муқобил номлари Сайидлар гумбази
Умумий маълумот
Мақоми мақбара
Манзили Қўшховуз МФЙ
Шаҳар Шаҳарисабз
Мамлакат Ўзбекистон
Координаталар 39°15′33″Н 66°29′38″Э / 39.25930°Н 66.493825°Э / 39.25930; 66.493825
Қурилиши бошланган 1437-йил
Қурилиши тугаган 1438-йил
Эгаси Давлат ҳимоясида
Техник ҳолати
Бинонинг ички майдони 5.75 х 575 метр
Бино атрофидаги ерлар 9 х 9 метр

Жойлашуви

Гумбази сайидон мақбараси Шаҳрисабз шаҳри марказий майдонидан жануброқда жойлашган Дорут Тиловат мажмуаси таркибига киради. У мажмуанинг жанубий қисмида, Кўк гумбаз масжидининг қарама-қарши томонида жойлашган[1].

Гумбази сайидон мақбараси Дорут Тиловат мажмуаси таркибидаги энг кичик мақбара ҳисобланади.

Қурилиши

1437—1438-йиллар оралиғида Мирзо Улуғбек буйруғига биноан бунёд этилган[2].

Айрим манбаларида қайд этилишича, Гумбази Сайидон мақбараси Мирзо Улуғбек томонидан Сайидлар сулоласига тегишли бўлган қабристон ўрнига бунёд этилган ва айни темурийзодалар ҳамда уларнинг оиласи учунгина мўлжалланган[3].

Бу мақбарада жойлашган термизлик саййидлар қабрлари устига сағаналар шу ерлик аҳоли ва ташрифчилар томонидан барпо этилган. Мазкур қабрлар ва сағаналарнинг катта қисми бугунги кунгача йўқолиб кетган. Лекин уларнинг фотосуратлари сақланиб қолган.

Тузилиши

Гумбази сайидон мақбараси чортоқ тарҳли бўлиб, ташқи ўлчами 9 х 9 метрни, ички томони эса 5,75 х 5,75 метрни ташкил этади. Пойгумбази саккиз қиррали призмасимон шаклдаги гумбаз билан қопланган. Пештоғи ва ташқи томон гумбази қулаб тушган (ҳозирги кунда гумбаз қайта тикланган). Пойгумбазидаги гириҳ ва ислимий нақшлар орасида куфий ёзувлар битилган. Мақбара ички деворларидаги равоқлар жами икки қатордан жойлашган бўлиб, устидаги бурчакларда туйнук ва кенг токчалар жойлаштирилган. Девордаги даврапоялар ичида ўн икки ва олти бурчакли гирихлар учрайди.

Гумбази сайидон мақбарасидаги марказий залининг пол қисми кўк рангли олтибурчакли лавҳа-панеллар билан жиҳозланган. Деворларида қизил ва кўк рангдаги, нафис расмлар билан безакланган.

Мақбаранинг ғарб тарафидаги пишиқ ғиштдан қурилган девор остида токсимон қабр усти иншоотлари (сағаналар) жой олган. Мазкур сағаналарнинг аксар қисми бузиб ташланган.

Мақбаранинг кириш эшиги нафис ўймакорлик безаклари билан нақшланган.

Номланиши

Мақбара ичидаги сағаналар (ХВ аср — ХВИИИ асрга оид)да Мирзо Улуғбек авлодларидан бўлган термизлик сайидлар (Амир Абдул Муоний, Муҳаммад Сайид ва Мағруфжон Муоний)нинг номлари ёзилган. Шу сабабли ҳам мақбара „Сайидлар гумбази“ деб ном олган[4][5].

Мақбара айрим манбаларда Улуғбек мақбараси деб ҳам аталади[6].

Гумбази сайидон ва Шамсуддин Кулол мақбараси Шаҳрисабз улкан ҳилхонасининг ўзига хос „диний-мафкуравий маркази“ ҳисобланади.

Яна қаранг

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ Ф.Абдухолиқов; А.Раззоқов; К.Раҳимов; А.Ҳакимов; Б.Абдуҳалимов. Ўзбекистон обидаларидаги битиклар Қашқадарё. Узбекистан тодай, 2016-йил — 238-239-бет. ИСБН 978-9943-4510-6-3. 
  2. ↑ „Қашқадарё вилояти“. узбекистан.травел. Қаралди: 08-2023.
  3. ↑ „Дорут Тиловат мажмуаси – “Муқаддас қур’он ўқиладиган жой”“. узбекистан.травел. Қаралди: 08-2023.
  4. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Гумбази сайидон“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  5. ↑ Асроров, Умар. „Президентимиз Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий марказида жойлашган “Дорут тиловат” мажмуасини зиёрат қилди“. О'зА. О'збекистон Республикаси дин ишлари бо'йича қо'мита. Қаралди: 08-2023.
  6. ↑ „Шакҳрисабз Маусолеум Гумбази сайидон“. туркестан-травел. Қаралди: 08-2023.