Гурлан – Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилоятидаги шаҳарча (1982—1992-йилларда шаҳар)[1], Гурлан тумани маркази. Яқин темир йўл стансияси Шовот – 20 км. Гурландан вилоят маркази Урганч шаҳригача 36 км. Ўртача ҳарорати июлда 26—28 °C, январда —6 °C. Аҳолиси 27 300 киши (2004). Гурланда ҳокимият биноси, алоқа бўлими, меҳмонхона, 2 та транспорт корхонаси, „Гурлантекс“ ип газлама ва трикотаж кийимлар фабрикаси, 7 та умумий таълим мактаби, 8 та кутубхона, маданият ва истирохат боғи, стадион, 2 та касалхона, 4 та поликлиника, дорихоналар бор[2].

Гурлан
шаҳар
41°39′0″Н 60°18′0″Э / 41.65000°Н 60.30000°Э / 41.65000; 60.30000
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Хоразм вилояти
{{{туман_тури}}} Гурлан тумани
Ҳукумат
Асос солинган 1982
Майдон 045 км2 (17 кв ми)
Иқлим тури кескин континентал
Расмий тил(лар)и ўзбекча
Аҳолиси
 (2004)
27 300
Миллий таркиб ўзбеклар
Конфессиявий таркиб мусулмонлар
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 6236
Автомобил коди 90
Gurlan xaritada
Gurlan
Гурлан

Тарихи

Гурлан Хоразмнинг ўрта асрда ташкил топган шаҳарларидан бири. Гурландан тахминан 7 километр (4,3 миля) шимолда Янги Вазир деб номланган қалъа қурилган[3]. Хоразмлик ҳанафий фақиҳи Жалолиддин Курлоний Гурландандир[4]. ХИХ аср бошларида Хива хонлигининг машҳур шаҳри бўлган. Гурланда 1905-йилдан 1911-йилгача бўлган даврда ўта консерватив қаршиликларга дуч келган „Янги усул“ мактаби очилган[5]. 1920-йилда Хива хонлиги тугатилиб, Гурлан Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси таркибига киритилди. Гурлан 1926-йил 29-сентябргача Хоразм вилояти таркибига кирди[6]. Гурлан шаҳри тумани марказига айлантирилди. 1926-йилдан кейин Гурлан бевосита Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасига бўйсунди. 1938-йил 1-октябрда Хоразм вилояти қайта ташкил этилди[7]. Унинг таркибига Гурлан тумани ҳам киритилди. 1981-йил октабргача у қишлоқ посёлкаси сифатида таснифланган, кейинроқ унга шаҳар типидаги аҳоли пункти мақоми берилган[8]. 1984-йилда Гурланга шаҳар мақоми берилди ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарга айланди[9]. Советлар даврида бу ерда болалар шифохонаси қурилган[10]. Гурлан Қорақалпоғистонга яқинроқ бўлгани учун у ерда тил Хоразмнинг бошқа шаҳарларига қараганда бир оз фарқ қилади[манба керак].

Иқтисоди

Гурлан тумани пахта етиштириш бўйича (асосан экспорт учун) йирик марказ бўлиб, шаҳар пахта тозалаш заводлари билан машҳур[11][12]. Бошқа экинларга шоли буғдой киради, буғдойдан ташқари, маккажўхори, жўхори, тарвуз, полиз ва сабзавот каби бошқа экинлар етиштирилади[13][14][15]. Ўзбекистон ҳукумати чўл яқинидаги ерларда шоли етиштирмаслик кераклигини таъкидлаган эди, лекин Гурлан яқинида шоли далалари кўриниб турибди ва у қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишнинг асосий қисмини ташкил қилади[16]. Амударё (Окс дарёси) тўғонини тўсиш натижасида ҳосил бўлган ҳудудда суғориш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини сезиларли даражада яхшилаган ва Совет Иттифоқи даврида Гурландаги фермер хўжаликларига бир қатор корейслар юборилган[17].

Гурлан – Хоразмнинг таниқли нон ишлаб чиқарувчиси[18]. Гурланнинг „Хоразм пояфзали“ аксиядорлик жамияти яъни, Гарлен поябзал фабрикаси бор. У 1988-йилда ташкил этилган. Пояфзал хомашёдан, хусусан, чармдан ишлаб чиқарилади. Битимлар инглиз тилида олиб борилади[19]. Шаҳар марказида бир қанча банклар жойлашган, жумладан Агробанк, Халқ банк ва Гурлан Миллий Банк[20].

Гурланда йирик паррандачилик фермаси мавжуд[20].

Демографияси

1989-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Гурланнинг аҳолиси 19 807 киши эди[21]. Унинг аҳолиси 2016-йилда 27 600 кишига етди[22]. Ўзбек тили давлат тили ҳисобланади, бироқ минтақавий қипчоқ хоразм тилида Гурланда ҳам баъзилар сўзлашади[23][24] . Гурлан аҳолси тўқувчилик, кулолчилик, заргарлик, новвойлик, ҳунармандчилик ва қишлоқ хўжалигининг профессионал ҳунарлари билан шуғулланадилар[18]. Хива бу шаҳарга яқин жойлашган йирик шаҳар марказидир. Шаҳар мусиқачилари ҳам мамлакатда яхши танилган[18].

Манбалар

  1. ↑ Гурлан
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ Кҳорезмиĭ, Мунис; Огаḣиĭ, Муḣаммад Ризо Мироб Ėрниëзбек ŭгҳли. Фирдаwс Ал-иқбāл: Ҳисторй оф Кҳорезм. БРИЛЛ, 1999 — 565-бет. ИСБН 978-90-04-11365-7. 
  4. ↑ Ренард, Жоҳн. Талес оф Год'с Фриэндс: Исламиc Ҳагиограпҳй ин Транслатион. Университй оф Cалифорниа Пресс, 2009 — 135–-бет. ИСБН 978-0-520-25896-9. Қаралди: 2013-йил 13-май. 
  5. ↑ Аллwортҳ, Эдwард. Тҳе Модерн Узбекс: Фром тҳе Фоуртеэнтҳ Cентурй то тҳе Пресент : а Cултурал Ҳисторй. Ҳоовер Пресс, 1990 — 140–-бет. ИСБН 978-0-8179-8733-6. Қаралди: 2013-йил 13-май. 
  6. ↑ „ру:Узбекская Советская Социалистическая Республика“ (Руссиан). народ.ру. Қаралди: 2013-йил 14-май.[сайт ишламайди]
  7. ↑ „ру:Хорезмский вилайет“ (Руссиан). народ.ру. Қаралди: 2013-йил 14-май.[сайт ишламайди]
  8. ↑ Совиэт Геограпҳй. Сcрипта Публишинг Cомпанй, 1985 — 121-бет. 
  9. ↑ „ру:Хорезмский вилайет“ (Руссиан). народ.ру. Қаралди: 2013-йил 14-май.[сайт ишламайди]
  10. ↑ Политиcал Ҳисторй оф Руссиа. Нова Сcиэнcе Публишерс, 1995 — 209-бет. 
  11. ↑ Мартиус, Чристопҳер. Cоттон, Wатер, Салц анд Соумс: Эcономиc анд Эcологиcал Реструcтуринг ин Кҳорезм, Узбекистан. Спрингер, Септембер 2011 — 338-бет. ИСБН 978-94-007-1963-7. 
  12. ↑ Э. Ю. Юсупов. Тхе Остовер Револютион анд воменьс либератион ин Узбекистан. Наука Публишерс, Централ Депт. оф Ориенталь Литературе, 1985 — 192-бет. ИСБН 9780828530903. 
  13. ↑ „Спатио-темпорал аналйсес оф cропланд деградатион ин тҳе ирригатед лоwландс оф Узбекистан усинг ремоте-сенсинг анд логистиc регрессион моделинг“ (ПДФ). Жоурнал оф Энвиронментал Мониторинг анд Ассессмент. Спрингер. 24 Септембер 2012.[сайт ишламайди]
  14. ↑ Wорлд Траде Cентерс Ассоcиатион. Wорлд бусинесс диреcторй. Гале Ресеарч Инc., 1998 — 5262-бет. ИСБН 9780787613556. 
  15. ↑ Зоологй ин тҳе Миддле Эаст. Мах Каспарек, 2006 — 51-бет. 
  16. ↑ Эрасми, Стефан; Cйффка, Бернд; Каппас, Мартин. Ремоте Сенсинг & ГИС фор Энвиронментал Студиэс: Апплиcатионс ин Геограпҳй. Эрич Голтзе, 2005 — 122-бет. ИСБН 978-3-88452-113-7. 
  17. ↑ Олсон, Жамес С.; Паппас, Леэ Бриганcе; Паппас, Ничолас Чарлес. Ан Этҳноҳисториcал диcтионарй оф тҳе Руссиан анд Совиэт эмпирес. Греэнwоод Публишинг Гроуп, 1994 — 393-бет. ИСБН 978-0-313-27497-8. 
  18. ↑ 18,0 18,1 18,2 Ж.А. Ҳаммертон. Пеоплес Оф Алл Натионс: Тҳеир Лифе Тодай Анд Сторй Оф Тҳеир Паст (ин 14 Волумес). Cонcепт Публишинг Cомпанй, 1 Жануарй 2007 — 3234–-бет. ИСБН 978-81-7268-144-9. 
  19. ↑ БИСНИС Сеарч фор Партнерс. Бусинесс Информатион Сервиcе фор тҳе Неwлй Индепендент Статес (БИСНИС), У.С. Департмент оф Cоммерcе, Интернатионал Траде Администратион, 1997. [сайт ишламайди]
  20. ↑ 20,0 20,1 „ру:Гурлен - Справочник Узбекистана“ (Руссиан). Золотые страницы Узбекистана. Қаралди: 2013-йил 14-май.
  21. ↑ Демосcопе Wеэклй. „Всесоюзная перепись населения 1989 г. Численность городского населения союзных республик, их территориальных единиц, городских поселений и городских районов по полу.“ [Алл Унион Популатион Cенсус оф 1989. Урбан популатион оф тҳе унион републиcс, тҳеир территориал униц, урбан сеттлеменц анд урбан дистриcц бй гендер.] (Руссиан). Всесоюзная перепись населения 1989 года (Алл-Унион Популатион Cенсус оф 1989). Институте оф Демограпҳиcс оф тҳе Стате Университй—Ҳигҳер Счоол оф Эcономиcс (1989). Қаралди: 2013-йил 16-май.
  22. ↑ Шаҳарлар географияси (уз) — 173-бет. Қаралди: 2023-йил 22-декабр (2022-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган). 
  23. ↑ Анита Сенгупта. Тҳе Форматион оф тҳе Узбек Натион-стате: А Студй ин Транситион. Лехингтон Боокс, 2003 — 292–-бет. ИСБН 978-0-7391-0618-1. 
  24. ↑ Радио Либертй Ресеарч Буллетин. Радио Фреэ Эуропе/Радио Либертй, 1977. 

Ҳаволалар