Ҳал (араб.) — эритилган олтин, кумуш ва бошқа металлар кукуни: 1) заргарликда бирор металл юзасига (кумушга олтинни, металлга эса кумушни) югуртириш учун ишлатилади ҳамда шундай эритмани бирор буюмга ёпишгани ҳам Ҳ. деб аталади; 2) наққошлик (жумладан, меъморлик)аа нақшни бўяшда кенг қўлланади. Бунда олтин, кумуш, бронза кукуни лок, алиф ёки елим билан аралаштирилиб бўёқ тайёрланади, шу бўёқда нақш бўялади, зарҳалланади. Баъзан безак юзасига лок суртиб устига Ҳ. пуркаб пардоз берилади. Ҳ.га тухум (тиллага сариғи, кумушга оқи) қўшилса, бўёқ ялтироқлик хусусиятини яхши сақлайди. Ўзбекистон ҳудудидаги меъморий обидалар Ҳ. аралашмали бўёқлар билан пардозланган (мас, Амир Темур мақ-бараси, Тиллакори мадраса ва бошқалар).