Ҳалаб (арабча: حَلَبُ‎‎ Ḥалаб, қадимги юнонча: Βέροια, лотинча: Бероэа, инглизча: Алеппо) — Суриянинг энг катта шаҳри,[1] Ҳалаб муҳофазасининг маркази. Аҳолиси 2,301,570 киши (2005) бўлган Ҳалаб Левантнинг энг катта шаҳарларидан биридир.[2][3] Ҳалаб кўп асрлар давомида Буюк Суриянинг энг йирик шаҳарларидан бири ва Усмонли империясида Константинопол ва Қоҳирадан кейин учинчи катта шаҳар бўлган[4][5][6].

Ҳалаб

арабча: حلب‎‎
шаҳар
36°12′00″Н 37°9′00″Э / 36.20000°Н 37.15000°Э / 36.20000; 37.15000
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Ҳалаб (муҳофаза)
Илк эслатилиши мил.ав. 2500
Аввалги номлари Халман, Беройя
Майдон 190 км2 (73 кв ми)
Маркази баландлиги 390 м
Расмий тил(лар)и араб тили
Аҳолиси
 (2016)
1,800,000
Конфессиявий таркиб мусулмонлар
христианлар
Вақт минтақаси УТC+2, ёзда УТC+3
Телефон коди +963 21
Halab xaritada
Halab
Ҳалаб

Ҳалаб дунёдаги энг қадимий шаҳарлардан биридир; айрим манбаларга қараганда унга эрамиздан аввалги 6-минг йилликда асос солинган[7]. Ҳалаб жанубидаги қазилмалар унда эрамиздан аввалги 3-минг йилликда одамлар гавжум яшаганини кўрсатади[8]. Ҳалаб шунингдек Месопотамиядан қолган мих ёзувларда тижорий ва ҳарбий ривожланган шаҳар дея эслатилади[9]. Унинг бу қадар узоқ тарихи эҳтимол шаҳар Ўрта Ер денгизи ва Месопотамия орасидаги стратегик савдо йўлида жойлашгани туфайлидир.

Ҳалабнинг тарихий аҳамияти унинг Ўрта Осиё ва Месопотамиядан ўтган Буюк ипак йўлида жойлашганидадир. 1869-йили Суэз канали ишга туширилгач, савдо йўли денгизга кўчиб, Ҳалаб тараққиёти аста-секин пасая бошлади. Биринчи жаҳон урушидан кейин, Усмонли империяси таназзули пайтида Ҳалабнинг шимолий қисми Мосулгача темир йўл билан бирга замонавий Туркияга ажратилди. 1940-йилларда у Антокия ва Искандарун шаҳарчаларини яна Туркияга бериб, денгизга чиқиш йўлини йўқотди. Суриянинг кейинги муҳосараси шаҳар аҳволини янада оғирлаштирди. Бироқ бу унинг қадимий меъморчилиги ва анъаналарини сақлаб қолишга ёрдам берган бўлиши ҳам мумкин. Замонавий Ҳалабда туризм ривож топмоқда, қурилиш ишлари ҳам жадаллашган. 2006-йили у „Исломий маданият пойтахти“ унвонига сазовор бўлди.

Этимологияси

Ҳалабнинг қадимги номи Халпе ёки Халибон бўлган[10], юнонлар билан римликлар эса уни Вéрия (Βέροια) деб номлаган. Крест ҳарбий юришлари, кейинги франсуз ҳукмдори вақтида Ҳалаб шаҳрини италян тилида Алеппо деб атаган. Алеппо сўзининг қандай маънода айтилгани тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Айрим олимларнинг фикрича „Ҳалаб“ сўзи „темир“ ёки „мис“ деган маънони англатади, шаҳарда эса шу металларни ишлаб чиқариш қадимдан ривожланган, шаҳар номи шунга боғлиқ қўйилган деган фикрларни ўртага ташламоқда. Бошқалари эса „Халаба“ сўзи арамей тилида „оқ“ деган маънони билдиради, бу давлат оқ рангли мармарларнинг кўплиги билан оламга машҳур бўлган, шаҳар номи шунга боғлиқ бўлса керак деган фикрларни айтмоқдалар. Яна бир тахминан фикр Ҳалаб сўзининг этимологиясига этаклайди. Ҳалаб сўзи „янги соғилган сут“ деган маънони англатади. Қадимги замонда Иброҳим пайғамбар йўловчиларга сут берар экан[11]. Одамлар „Ҳалаб Иброҳим“, яъни „Иброҳим (Авраам) сигир соғдими?“ деб сўрайдиган бўлибди. Унинг сигирининг ранги эса сарғич-оқчил (араб. шаҳеб) бўлган, шу сабабли шаҳар „Халеб аш-Шахба“ деб аталган[12].

Тарихи

Ҳалаб — жаҳондаги энг қадимги шаҳарларнинг бири бўлиб ҳисобланади, шаҳарнинг пойдевори мил.ав. ВИ минг йилликда қалана бошлаган[13]. Шаҳарнинг жанубида жойлашган Талл ас-Савдо ва Талл ал-Ансари қирликларидаги тарихий қазма ишлари мил.ав. 3 минг йилликнинг ярмида инсониятнинг шу атрофда истиқомат қилганини кўрсатади[14]. Хетт, Мари ва Евфрат ёзмаларида, марказий Анатолия, Эбла шаҳрида топилган қазма ёдгорликларда Ҳалабнинг катта савдо маркази бўлганлиги ва унда ҳарбий машғулотнинг яхши ривожланганлиги ёзилган.[15]

Бронза даври

Тарихий ёзмаларда Ҳалабнинг Дамашқ шаҳридан аввал пайдо бўлиб, илк бор мил.ав. 3 асрда Эбла қироллигининг пойтахти бўлганлиги айтилади. Шаҳар Эблада Арми ва Арман деган ном билан машҳур бўлган. Аккад қироллигида шаҳарни Арман деб номлаган. Аккаднинг қироли Нарам-Син (ёки унинг отаси) қадимги Эбла ва Арманни мил.ав. ХХИИИ асрда ишғол қилган.[16][17]

Кейин вавилон замонида Алеппо Ҳалаб (Халба) деган ном билан илк бор учрайди.[17] Шаҳар Амореи қироллигининг ёки Ямхаднинг маркази бўлган. Ямхад қироллиги (араб. يمحاض) (Мил.ав. 1800—1600-й.й.) шунингдек „Ҳалаб эри“ деган ном билан ҳам машҳур бўлган.[18]

Ямхадни хеттамлик Мурсили И мил.ав. ХВИ асрда хонавайрон қилди. Кейинчалик, Ҳалаб қайта чирой очиб, Сурия тарихида ўз ўрнига муносиб шаҳар бўлди.[17]

Темир даври

Хетт қироллиги мил.ав. ХИИ асрда ташкил топган вақтда Ҳалаб арамийлик Арпад Сиро-хеттик қироллигининг таркибида, кейинчалик Арамий Сиро-хеттик қироллигининг Хатарикка-Лухутининг пйтахти бўлди. ИХ асрда Ҳалаб Янгиассуриянинг, кейинчалик Ахменийтар империясининг таркибида бўлди.

Антик замон

Александр Македонский шаҳарни мил.ав. 333-йили босиб олди. Селевк Никатор бунда юнон қишлоқларини ташкил қилиб (тахминан мил.ав. 301—286-йилдар) уни Македония империясидаги Верия шаҳрининг ҳурматига — Верия деб ном беради. Верияга Селевкийлар тахминан 300-йил ҳукмдорлик қилди.

Рим империяси 3 асрларда Суриянинг шимолида ҳукмдорлик қилди. Римликларнинг даврида сурияликлар кўпайди. Шунингдек В асрда Византия империяси даврида ҳам Сурия аҳолиси анчага кўпайди. Антик замонда Верия аҳолиси бўйича Антокиядан кейинги иккинчи шаҳар, Суриянинг пойтахти; Рим империясида аҳолиси бўйича учинчи шаҳар бўлди. Археологик қазилмалар Антокия ва Вериянинг орасида милодий ВИ асрда аҳолининг зич бўлганини йўққа чиқармайди. Бу жойда ҳозирги кунда қазилма ишлари юрмоқда. Қазилма ишларининг натижасига кўра уйлар, черковлар топиляпти. Масалан: авлиё Симеон черкови. Авлиё Марон шу ерда таваллуд топган ва қабри Ҳалабнинг ғарбида Бредда жойлашган деган тахминлар келтиради.[19]

Ўрта аср

ал-Зирб бозори, мамлюк даври
Ҳалабнинг эски деворлари ва 1256-йили Ан-Насир Юсуфнинг меҳнати билан қурилган Баб Киннасрин дарвозаси
Амфитеатр

Сосонийлар империяси Сурияга ВИИ асрда кириб келди. Кейин Ҳалабни 637-йили Ҳолид ибн Волиднинг бошчилигидаги араблар босиб олди. 944-йили ҳокими Сайфуд Даула бўлган Хамданийлар амирлигининг резиденсияси бўлди. Шаҳар ривожланиб, бўлажак Мутанабби Ал-Мутанабби, Ал Фаробий в.ҳ файласуфларнинг мактабига айланди. 962-йили шаҳарга Византияликлар ҳарбий юришлар қилиб, 974-987-йиллар орасида Византия империясининг таркибига қўшилди. Ҳалаб икки марта 1098 ва 1124-йиллари Крест ҳарбий юриши вақтида қамалда бўлди, аммо мағлибиятга учрамади. 1138-йили 9-августда эр кучли эр қимирлаши рўй бериб, шаҳар қийраб қолди. Тарихий манбалар бўйича 230 000 киши вафот этди. Ҳалаб Салохиддиннинг, кейинчалик 1183-йили Аюбийларнинг қўл остида бўлди.

1260-йили 24-январда[20] Ҳалабни Хулагунинг мўғул аскаси ва унга тобе Антокия князи Боэмунд ВИ-нинг франк рисарлари ва унинг қайин отаси Арманистон ҳукмдори Хетум 1 билан бирлашиб босиб олди.[21] Шаҳар девори 6 кунлик жангдан сўнг, ситадел 4 кундан кейин берилди. Кўплаб мусулмонлар ҳалок бўлди.[22] Туроншохни ўлтирмади, шаҳар эса аввалги ҳукмдори Хомснинг қўлига ўтди. Шаҳарда мўғул гарнизони жойлаштирилди. Ҳалабдан сўнг мўғуллар Дамашққа ҳарбий юришини бошлади. Дамашқни 1260-йили 1-мартда батамом босиб олди. 1260-йили сентабрда мамлюклар Аккалик франклар билан иттифоқ тузиб, мўғуллар билан жанг қилишини тасдиқлади. 3-сентабр 1260-йили Мамлюклар мўғуллардан устидан шарафли зафар қучиб, мўғул қўмондони Китбукани ўлтирди, 5 кунда Дамашқни қайтариб олди. Мусулмонлар 1 ой ичида Ҳалабни қўлга киритиб, у шаҳарда ўз одамларини губернатор этиб тайинлади. Мўғуллар Китбука учун қасос олиш мақсадида кўплаб мусулмонларни қириб ташлади. Бироқ қайта жанг қилиб энга олмаслигига кўзи этганидан сўнг, орқага чекинишга мажбур бўлади.[23]

1271-йили мўғуллар шаҳарни ҳимоялаб турган туркман лашкарларини мағлубиятга учратиб, шаҳарни қайтадан қўлга олади. Мамлюк гарнизони Хама шаҳрига қочади. Орадан кўп вақт Бейбарс султон бошчилигидаги аскарлар шаҳарни мўғуллардан халос қилади.[24]1280-йили 20-октябрда мўғуллар шаҳарга яна юриш қилгани билан, бу пайтда мамлюкларнинг ҳукмдори ал-Мансур Қалаун аскарлари билан келиб мўғулларни Эвфрат дарёси орқали шаҳардан қувиб чиқади.

1400-йили шаҳар соҳибқирон, адолатли ҳукмдор Амир Темурнинг қўл остига ўтади.[25] Амир Темур даврида шаҳар янада чирой очиб, шаҳарда кўплаб миноралар, мадрасалар барпо этилади.[26]

Ҳозирги замон

Ҳалаб кодексининг варақаси
Яҳудий аёл ва бадавийлар Ҳалабда, 1873-йил

19 асрда яҳудийлар иккита қирғинга дучор бўлди. 1947-йили Исроил давлатининг ташкил топиши билан Ҳалаб шаҳрида катта қирғин рўй берди ва ниҳоят яҳудийлар оммавий равишда Исроилга кўча бошлади.

1947-йилги Ҳалаб қирғини

1947-йилги Ҳалаб қирғини — Яҳудийларга атаб уюштирилган қирғин. Ҳалаб (Алеппо), Сурия декабр 1947-йили БМТ-нинг Фаластин эрини яҳудийлар учун бўлиб, Исроилни давлат деб тан олишининг натижасида бўлган қирғин.

Ҳалаб қирғинининг қисқача тарихи

19 асрда Ҳалаб 1853 ва 1875-йиллари иккита катта қирғиннинг гувоҳи бўлди.[27] БМТ 1947-йилги 29-ноябрда Фаластинни бўлиш тўғрисидаги фармонидан кейин, Ҳалабнинг араблари шаҳарнинг яҳудийларига қарши қинғинни бошлади,[28][29] шу вақтда уларнинг сони 10 000 киши эди.

Қанча киши ҳалок бўлганлиги тўғрисида аниқ маълумот йўқ. 8 ва 75 сонлари орасида киши ҳалок бўлди, юздан зиёд киши жароҳат олди деган маълумот бор.[28][30][31] 10 Синагога, 5 мактаб, ёшлар клуби, 150 га яқин яҳудийларнинг уйи ва дўконлари хонавайрон қилинди[32] Шу вақтнинг пул қиймати бўйича ҳисоблаганда воқеанинг зарари 2,5 миллион долларни ташкил қилган.[33][34] Қирғин вақтида Ҳалаб кодексининг кўплаб варақалар йўқ қилинди.[28] Ва ниҳоят яҳудийлар Исроилга томон қичишди. Шу йиллари яҳудийлар кварталидаги яҳудийлар сони 2 бароварга камайиб кетди.[35]

Географияси

Ҳалаб қайрағочи

Ҳалаб Ўрта эр денгизидан 120 км масофада, денгиз сатҳидан 380 м баландликда, Сурия-Туркия чегарасининг шарқий тарафида 45 км-да жойлашган. Шаҳарда асосан шимолий ва ғарбий тарафида қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади. Ҳалабнинг шарқий тарафида Сурия чўли жойлашган. Янги шаҳар эски шаҳардан бирнеча км масофада Куайка дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган; шаҳарнинг эски қисми дарёнинг сўнг тарафида жойлашган. Эски шаҳар радиуси 10 километрга тенг атрофида 8 та катта қирлик мавжуд, марказида катта қирлик бўлган. Шу қирликнинг устига мил.ав. 2 асрда қамал барпо этилган. Аталган қирликларнинг номлари: Тал ас-Савдо, Тал Айша, Тал ас-С"тт, Талл ал-Ясмин, Тал ал-Ансари (Ярукиййя), Ан ат-Тал, ал-Жаллум ва Бахсита[36]. Шаҳарнинг эски қисми мустаҳкам дарвозадан иборат эски деворлардан билан ўралган.[36]

Ҳудуди 190 км² Ҳалаб Яқин Шарқдаги жадал ривожланиб бораётган шаҳарларнинг бири ҳисобланади. 2001-йили Ҳалабнинг ҳудудини 2015-йилгача 420 км² га кенгайтириш режаси ишлаб чиқилди.[37],[38]

Ҳалаб қайрағочи

Ҳалаб қарағайи (лотинча: Пинус ҳалепенсис) — қилтаноқти дарахт; Ўрта эр денгизи ёқасида ўсади. Африкада тоғли ҳудудларда 1 750 метр баландликда ўсади.

Ботаник таърифи

Узунлиги 10—20 метр. Япроқлари қора-яшил, узунлиги 10 см-гача, юпқа 0,75 мм, юмшоқ, 2 йилгача сақланади.[39]

Маданий ўчоқлари

Антокия дарвозаси

Эски шаҳар

Ҳалаб ситадели

Янги шаҳар билан эски шаҳарни бўлиб туради. Эски шаҳар эски деворлардан иборат. Узунлиги 5 км, 9 та дарвозаси бор. Ўрта асрлик қамал-саройи мавжуд. Тарих варақаларида Ҳалаб шаҳри кўплаб воқеаларнинг гувоҳи бўлган, шаҳарни ҳар вақтда ҳар турли ҳукмдор бошқарган, кўпгина жангларнинг ҳам гувоҳи бўлган. Шу сабабли шаҳар аҳолиси кварталларга бўлиниб, масалан: мусулмон, христиан, яҳудий кварталлари мавжуд эди. Улар бир-бирига мухтож бўлмасдан ҳаёт кечирган. Эски шаҳарнинг умумий ҳудуди 3,5 км². 120 минг киши истиқомат қилишади.[40]

Бозорлари

Бавабат ал-Ясмин
Ҳалабнинг эски бозори
Хон ал-Шуна

Бу шаҳарнинг стратегик жойлашиши маҳаллий аҳолининг савдогарчилик қилишига ҳомий бўлди. Сабаби Ҳалабдан Буюк ипак йўли ўтар эди. Жаҳондаги энг катта усти ёпиқ бозор умумий ҳудудининг узунлиги 13 км Ҳалабда жойлашган.[41] Бозор Мадина деб номланади. Бу савдо марказидан ипакнинг барча турини, ҳинд чойи ва кофесини, Дамас кофесини топа оласиз. Бозорда шунингдек (хонлар) карвон саройи Карвон-сарой (араб. كاروانسرا) жойлашган.

Ҳалаб бозорлари

Ал-Наххасин ҳаммоми
  • Суқ ас-Сабун, ёки совун хони, ХВИ асрда барпо этилган, совун дўконининг олдида жойлашган.
  • Суқ Хан ан-Наххасин, ёки асал бозори. 1539-йили барпо этилган. Ўзининг миллий, янги пояфзаллари билан машҳур, 84 та дўкони бор.
  • Суқ Хан ал-Харир, ёки ипак хони бозори. 16 асрнинг иккинчи ярмида барпо этилган, 43 та дўкони бор.
  • Суқ Хан ал-Жумрук, ёки чегара хони бозори, 55 та дўкони бор текстил маркази. 1574-йили барпо этилган.
  • Суқ Хан ал-Вазир, 1682-йили барпо этилган.
  • Суқ ал-Аттарин.
  • Суқ аз-Зирб, ёки Суқ ал-Зарб. Бунда мамлюклар даврида тангалар ишлаб чиқарилган. Ҳозирги кунда бозорнинг 71 та дўкони бор.
  • Суқ ал-Бахрамия Бахрамия мечитининг ёнида, 52 та озиқ овқат дўкони бор.
  • Суқ ал-Хаддадин — эски темир усталари қатори, 37 та дўкондан иборат.
  • Суқ ал-Атиқ, ёки эски бозор, тери сотиш билан шуғулланади, 48 та дўкони бор.
  • Суқ ал-Сиййяғ, ёки олтин-кумуш бозори, 99 та дўкондан иборат.
  • Суқ ан-Нисуан, ёки аёллар бозори — аёлларга учун буюмлар, ёш келинлар учун керакли барча буюмларни топса бўлади.
  • Ал-Сууайқа, ёки Суайқат Али (суwеиқа араб тилида „кичкина бозор“ деган маънони англатади),— уй жиҳозлари ва ошхона учун нарсаларни сотувчи катта бозор.

Ҳалаб хонлари

  • Хон ал-Қади, 1450-йили барпо этилган Ҳалабнинг қадимги карвон-саройларидан
  • Хон ал-Бургул, 1472-йили барпо этилган.
  • Хон ал-Шуна 1546-йили барпо этилган.
  • Венесиан хони Венесии кунсулининг ва венесиан савдогарларининг уйи бўлган.

Бундан бўлак хонлар ва бозорлар „Жайда“ христиан кварталида мавжуд:

  • Суқ ал-Хоқадун ёки „Хон ал-Қудс“. Хоқадун арман тилида „руханий уй“ деган маънони англатади, у Иэрусалимга бораяпган христианларга меҳмонхона мақсадида барпо этилган.[42]
  • Ас-Салиба, эски христиан соборларининг маркази.
  • Суқ ас-Суф ёки жун бозори.
  • Бауабат ал-Қасаб, ёғоч буюмлар қатори

Тарихий бинолари

ал-Шибани мактаб-черкови
Дар Базил, Ждайда тумани, ХВИИИ аср
Баб ал-Фараж минораси
  • Ҳалаб қамали, шаҳардан 50 метр баландликда жойлашган смтадел. мил.ав. 1 минг йиллик,[43] айрим иморатлари ХИИИ асрда барпо этилган. 1822-йилги зилзиладан анча зарар кўрган.
  • Халауия мадрасаси, 1124-йили Ээлена соборининг ўрнига барпо этилган. Константиннинг онаси авлиё Элена у эрга византия соборини барпо эттирганфи. Крест босқинчилиги вақтида шаҳар талон-тарожга дучор бўлди, шу вақтда шаҳарнинг қозиси соборни мечитка айлантирди. ХИИ асрда Нуред-Дин бу эрга диний мактаб, мадраса барпо эттирди.
  • ал-Матбах ал-Ажами, ХИИ асрда амир Мажд ад-Дин бин ад-Дайя барпо эттирган. 15 асрда қайтадан таъмирланди. 1967—1975-йиллари бунда Миллий музей жойлашди.
  • Ал-Шибани маданий маркази. ХИИ аср Фрак миссионери Мариянинг қадимги черков-мактаби.
  • Мадраса Муқаддамия, 1168-йили барпо этилган.
  • Мадраса Захирия, 1217-йили барпо этилган.
  • Мадраса Султания, Ҳалаб губернатори Аз-Захир Ғазининг бошчилиги билан барпо этилиб, 1223—1225-йиллари буюк Малик ал-Азиз Муҳаммад битирди.
  • Мадраса ал-Фирдаус — Ҳалабнинг энг чиройли мечити.[44] Ҳалаб амири Аз-Захир Ғази 1234—1237-йиллари барпо эттирган.
  • Ҳалаб миллий кутубхонаси. Ўтган асрнинг 30-чи йиллари барпо этилиб, 1945-йили фаолиятини бошлаган.[45]
  • Гранд Серай д’Алеп — губернаторнинг аввалги қароргоҳи; 1920-йили барпо этилиб, 1933-йили фаолият бошлаган.
  • Ханка ал-Фарафира, сўфийларнинг макони, 1237-йили барпо этилган.
  • Бимаристон Арғун ал-Камили.
  • Дар Ражаб Паша — саройи.
  • Байт Жонблат — эски қамал, ХВИ асрда Ҳалабнинг мутлақ амири Хусайин Паша Ян Пўлат барпо эттирган.
  • Мадраса ал-Утмания, исломий мактаб. Усмонли ҳукмдори ал-Дурақи 1730-йили барпо эттирди.
  • Байт Марраш. ХВИИИ асрда Марраш оиласи барпо эттирган.
  • Баб ал-Фараж минораси. 1898—1899-йилдари австрия архитектори Карте барпо этган.[46]

христиан кварталининг Ждайдада кўплаган тарихий иншоатлари мавжуд[47]

  • Байт Ажиқбаш (Беит Ачиқбаш), 1757 жилис алинған.
  • Байт Ғазала.
  • Байт Даллал.
  • Байт Вакил.
  • Дар Базил. ХВИИИ аср уйи, 2001-йили бизнес-мактабга айлантирилди.
  • Дар Замария, ХВИИ аср охирларида барпо этилган.

Музейлари

  • Ҳалаб музейи
  • „Ҳалаб уйи“ Бейт Ашикбаш, Ждайда — урф-одат музейи
  • Ҳалаб ситадели музейи
  • Бимаристондаги Аргун ал-Камили тиббиёт ва фан музейи
  • Байт-Ғазала, Ждайда — Ҳалаб музейи
  • Арман Апостоли черковининг эски арман Авлиё Богородица черковидаги музейи, Ждайда

Дарвозалари

Ҳозирги Ҳалаб

Ҳалаб панорамаси

Диний бинолари

Қирқ азоблар собори
Хусрувия мечити
  • Ҳалаб уйи масжиди (Жамиғ ал-Кабир) (ру:Великая мечеть Алеппо) ёки Уммавилар масжиди, 715-йили Валид И қурдирган, қурулишни шогирди Сулаймон ниҳоясига етказган. Масжид мўғул босқинчилиги даврида 1260-йили хонавайрон бўлди. Кейинчалик қайтадан таъмирланди.
  • Хусрувия масжиди (эн:Кҳусруwияҳ Мосқуэ), 1547-йили ниҳоясига етган, Машҳур усмон архитектори Мимар Синаннинг лойиҳаси билан барпо этилган.
  • Ан-Нуқта масжиди (эн:Ал-Нуқтаҳ Мосқуэ). Бу ерда аввал монастир бўлган, 944-йили мечитга айлантирилди.
  • Ал-Адалия масжиди, 1555-йили Ҳалаб ҳокими Муҳаммад Паша барпо эттирган.
  • Ас-Саффаҳия масжиди, 1425-йили барпо этилган, саккиз бурчакли миноралари бор.
  • Ал-Қайқан масжиди.
  • Алтин-Бўға масжиди (1318).
  • Ат-Таваши масжиди (14 ғ., 1537-йили қайтадан таъмирланган).
  • Қириқ азапкер собори (эн:Cатҳедрал оф тҳе Фортй Мартйрс) — арман черкови, Ждайда (ХВИ а.).
  • Ҳалаб марказий синагогаси (эн:Cентрал Сйнагогуэ оф Алеппо) — тахминан 1200-йили яҳудий жамоати барпо этган.
  • Моруний, сурёний православ, юнон православ, католик черковлари Жудайда кварталида жойлашган.

Ишғол этилган шаҳарлар

Базилика Мушаббак
Хараб Шамс базиликаси
Айн Дара

Ҳалабда кўплаган йўқолиб кетган шаҳарнинг қолдиқлари мавжуд. Улар Суриянинг шимолида тахминан 700 га яқин мил.ав. В асрда барпо этилган бинолар византия архитектурасининг қолдиқларининг элементлари.

Энг асосийлари Жабал Самған (Самаан тоғи)да жойлашган:

  • Қалота қамали, Ҳалабдан шимолй-ғарбда 20 км масофада жойлашган. Рим храмми мақсадида мил.ав. 2 асрда барпо этилган. 5 асрда христина пайтида храм базиликага айлантирган. Хамданийлар билан византияликларнинг жанги натижасида черков қамалга айлантирилди.
  • Базилика Хараб Шамс, Ҳалабнинг шимолий-ғарбида 21 км масофада жойлашган.
  • Фафертин черкови, мил.ав. 372-йил, Ҳалаб тарихчиси Абдулла Хажар бу базиликани жаҳондаги қадимги черков деб ҳисоблайди.
  • Сурқания қишлоғи.
  • Кафр Қира — Бурж Ғайдардаги қадимги қишлоқ.
  • Синхар ёки Симхар тарихий қишлоғи.
  • Базилика Мушаббак.
  • Баржака ёки Бурж Сулаймон — қишлоғи, тарихий қишлоқ, Ҳалабдан шимолий-ғарбга томон 26 км узоқликда жойлашган.
  • Шайх Сулаймон қадимги черкови, Ҳалабдан шимолий-ғарбг томон 28 км узоқликда жойлашган.
  • Кафр-Набу, Ҳалабдан ғарбга томон 29 км узоқликда жойлашган.
  • Брад шаҳри, Ҳалабдан ғарбга томон 32 км узоқликда жойлашган. Ичида моруний авлиё Иулиан Аназарвнинг (мил.ав. 399—402 й.й.) монастири сақланган.
  • Қимор қишлоғи. Ҳалабдан шимолий-ғарбга томон 35 км узоқликда жойлашган.
  • Авлиё Симеон Храми (Дайр Самаан).
  • Суғана қишлоғи.
  • Айн Дара, сиро-хетлик храм, темир асри.
  • Баб ал-Хава қишлоғи, Ҳалабдан 50 км узоқликда, ғарбий тарафида Туркия чегарасида жойлашган.
  • Кирос (бошқа номи: Хурус (араб. حوروس) ёки Айюполис) — қадимги шаҳар.

Ҳалаб амирлари

Ҳалаб кварталлари

ал-Хатаб кўчаси
Улуғбек квартали
Дар Базил — Ждайда квартали

Эски шаҳар-қалъа ичидаги мавзелар

  • ал-Ағжам — Ал-Аъажам الأعجام
  • Олтин Буға — Алтунбогҳа ألتونبوغا
  • Ақаба — Ақабеҳ العقبة
  • Бахсита — Баҳсита بحسيتا
  • Бандара — Бандара البندرة
  • ал-Баяда — Баядаҳ البياضة
  • ал-Фарафира — Фарафира الفرافرة
  • ал-Жаллум — Жаллоум الجلوم
  • ал-Жибайла — Жбеилеҳ الجبيلة
  • ал-Мағазла — Магҳазлеҳ المغازلة
  • ал-Мустадмия — Мустадмиеҳ المستدمية
  • Улуғбек — Огҳлубек أوغلبك
  • Қалʻат ал-Шариф — Қалаъат ал-Шариф قلعة الشريف
  • ал-Қасила — Ал-Қасилеҳ القصيلة
  • ал-Сафахия — Саффаҳияҳ السفاحية
  • Сахат Бизза — Саҳет Биззеҳ ساحة بزة
  • Суқ ал-Мадина — Суқ ал-Мадина سوق المدينة
  • Талла ал-Савда — Таллет Алсауда تلة السودة

Қалъа сиртидаги мавзелар

  • ал-Абраж — Абраж الأبراج
  • Ақёл — Агҳёл أقيول
  • ал-Мажи — Алмажи ألمجي
  • ал-Баллат — Баллат البلاط
  • ал-Басатина — Басатнеҳ البساتنة
  • Банқуса — Банқуса بانقوسا
  • ал-Фирдаус — Фардос الفردوس
  • ал-Һазаза (Сайид Али) — Ҳаззазеҳ (Саед Али) (الهزازة (السيد علي
  • ал-Ждайда (Байт Махб) — Ждейдеҳ қуартер (Беит Меҳеб) (الجديدة (بيت محب
  • ал-Маъади — Маъади المعادي
  • ал-Маъайир — Магҳаер المغاير
  • Қарлуқ — Қарлеқ قرلق
  • Қастал ал-Харами — Қастал Ҳарами قسطل الحرامي
  • Сажилихан — Сажликҳан صاجليخان
  • ал-Шараъсус — Шараъсоус الشرعسوس
  • ал-Тадриба — Тадрибеҳ التدريبة
  • ал-Вакилия — Wакилиеҳ الوكيلية

Ҳалаб туманлари

Ҳалаб олий ўқув юртлари

Давлат университетлари

Хусусий университетлар

2010-йилги маълумот бўйича шаҳарда 4 та хусусий университетлар фаолият юритмоқда:

Лицей-мактаблар

Шаҳарда бирнечта христиан, арман жамоатининг мактаблари ва Ҳалаб халқаро мактаби, Ҳалаб франсуз мактаби фаолият юритмоқда.

Ҳалабда жойлашган консулликлар

Хон ал-Жумрукда британ, голланд, франсуз консулликлари фаолият юритган. Хон ал-Наххасиинда венесиян консули жойлашган. Белгия консули ҳам шу бинода фаолият юритган. Италия (1548), Франсия (1562), Британия (1583), Голландия (1607) ўрта асрда Ҳалабда консулликларини очган.[49]. 1908-1924-йиллар орасида АҚШ-нинг консуллиги фаолият юритган.[50]

Ҳозирги консулликлар

Спорт

Ҳалаб халқаро стадоини

Ҳалабда спортнинг ривожланган тури футболдир. Ҳалабда кўпгина футбол клубтари мавжуд. Шулардан „ал-Иттихад Алеппо“ сурия двизиясида пешқадамдир. Шаҳарда 75 минг тамошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган халқаро стадион жойлашган[52]

Шаҳардаги асосий спорт клублари:

Клуб
ал-Иттихад Алеппо
ал-Хуррия
Жала Спорт клуби
ал-Ярмук спорт клуби
Оруба спорт клуби

Ал-Иттихад Суриянинг машҳур клубларидан. Клубнинг 15 минг тамошабинга мўнжалланган хусусий стадиони бор. Иккинчи ўринда Ал-Хуррия ва Ал-Ярмук клублари.

Ҳалаб аҳолисининг қизиқадиган яна бир спорт тури баскетбол. Шаҳарда 12 та клуб мавжуд. Бундан бўлак теннис, гандбол, волейбол, стол тенниси, сузиш клублари бор.

Ҳалабнинг таниқли шахслари

  • Симеон Столпник
  • Авлиё Марон
  • Ал-Бухтурий
  • Сайфд Давла
  • Павел Алеппский, Алеппо архидиакон, сайёҳ (ХВИИ аср)
  • Филлип Стамма — шахматчи ва ёзувчи, 1705-й.
  • Абдур Рахмон ал-Кавакибий, диний реформатор.
  • Мараа Маллах ал-Паша, Ҳалаб генерал-губернатори 1924-26.
  • Рисқулла Хассун, 1855-йили тўнғич сурия рўзномасини нашр этувчи
  • Кестакий ал-Хамси, ХИХ аср шоири.
  • Сати ал-Хусарий, араб миллатчилари лидері
  • Умар Абу-Риш, ҳозирги кунда шоир
  • Муҳаммад Фарис, тўнғич Сурия фазогири
  • Мустафа Аккад, продусер ва режиссор. "Муҳаммад Оллох элчиси" (1976) ва Умар Мухтор (1980), филмларининг режиссери.
  • Нозим ал-Кудсий, собиқ Сурия президенти.
  • Амин ал-Хафиз, собиқ Сурия президенти.
  • Вахби ал-Харири, рассом ва архитектор
  • Антраник Дзаругян — арман ёзувчиси, шоир.
  • Джордж Тутунджян, қўшиқчи.
  • Карник Саргсян, қўшиқчи.
  • Левон Тер-Петросян, Арманистон Республикасининг экс-президенти (1991—1998).
  • Вардан Осканян, Арманистон сиртқи ишлар вазири (1998—2008).
  • Арам Караманукян, Сурия ҳарбий кучларининг 1940 — 1950-йиллардаги қўмандони.
  • Фатих Мударрис, суриялик рассом, 1922-й.
  • Абдур Рахмон, скулптор.
  • Авраам Руссо, қўшиқчи
  • Муҳаммад Нажи ал-Отарий, ҳозирги Сурия бош-вазири.
  • Профессор Мамун Фанса, Киши ва табиат давлат музейининг директори, Олденбург — Олмония.
  • Лоай Қаяли, суриялик рассом.
  • Назир Фанса, журналист ва Суриянинг 1949-йилги вице-президенти.

Аҳолиси

Тилал кўчаси
Арман квартали

Ҳалаб аҳолисининг кўп қисми — араб-мусулмонлар. Христиан Арманлар, Юнонлар, Моруний католик черкови, Сурия Католик ва яҳудий, американ Протестант жамоатлари мавжуд.

Йил Аҳолиси Ўсиши, %±
1883 99 179 -
1901 108 143 9.0 %
1922 156 748 44.9 %
1925 210 000 34.0 %
1934 249 921 19.0 %
1944 325 000 30.0 %
1950 362 500 11.5 %
1960 425 467 17.4 %
1965 500 000 17.5 %
1983 639 000 27.8 %
1990 1 216 000 90.3 %
1995 1 500 000 23.4 %
2000 1 937 858 29.2 %
2004 2 181 061 12.6 %
2005 2 301 570 5.5 %

Тарихи

ХИХ асрнинг бошида Ҳалабнинг аҳолиси 200 минг киши эди. Шаҳарнинг савдо жойлари, фабрикалари мавжуд эди. Фабрикасидан чиққан ипак матолари, қоғоз маҳсулотлари, жун, тери маҳсулотлари билан, буткул шарқни таъминлаб турди. Аммо Ҳалабдаги катта зилзила ва вабо, холера касалликлари аҳолининг орисида оммавий равишда кўпайиб кетишидан, оқибатда аҳолининг камайиб кетишига сабабчи бўлди. Ҳалаб тарихчиси, шайх Комил ал-Газзи (1853—1933), 1822-йилги зилзиладан аввал шаҳар аҳолиси 400 минг киши эди деб маълум қилади. Дарвоқе холера ва вабо касалликлари (1823 ва 1827-йиллар) Ҳалаб аҳолисини 110 минг кишига камайтириб юборди.[53]. 1901-йили Ҳалаб аҳолиси 108 143 кишини ташкил қилди. Шулардан мусулмонлар — 76 329 (70,58 %), Христианлар — 24 508 (22,66 %); ва яҳудийлар — 7 306 (6,76 %)[54]. Христианлар арман қочқинлари келганда кўпайди. (1915-йилги арман геноциди). Биринчи арман қочқинлари келганда (1915—1922) Ҳалаб аҳолиси 1922-йили 156 748 кишига эди, шулардан: мусулмонлар 97 600 киши (62,26 %), христиан-католиклар — 22 117 (14,11 %), яҳудийлар — 6 580 (4,20 %), европаликлар шу вақтда 2 652 (1,70 %), арман қочқинлари — 20 007 (12,76 %) ва бошқалар — 7 792 (4,97 %)[55][56]. Екінші армян босқиндари 1923 жили келді.[57]. 1923—1925-йиллари шаҳарга 40 000 арман қочқинлари келди, Ҳалаб аҳолиси 1925-йилнинг охирларида 210 000 кишига кўпайди. Шулардан: арманлар 25 %[58]. 1944-йили Ҳалаб аҳолиси 325 000 кишини ташкил қилди, шуларнинг 112 110 (34,5 %) христианлар (армандар — 60 200). Ҳалаб христианларининг ярими 1947-йилгача армандар болди. Кейинчалик арман репатриацияси вақтида арманларнинг кўпчилиги Совет Арманистонга кўчди.(1946—1967).

Ҳамдўст шаҳарлар

Транспорт

Ҳалаб аэропорти
Боғдод темир йўли, 1900-1910-йиллар

Темир йўли

1911-йили Усмон султони Боғдодда темир йўлини барпо этиш билан шуғулланган вақтда, темир йўл Ҳалаб орқали ўтди. Шу сабабли Ҳалабдаги вокзал „Боғдод темир йўли“ (эн:Багҳдад Раилwай) деб номланади. Ҳалабни Анқара билан боғлади. Шу темир ҳозирги кунда ҳам мавжуд. Ҳалаб билан Дамашқ орасида ҳам темир йўл барпо этилган.

Ҳаво йўли

Ҳалаб халқаро аэропорти (эн:Алеппо Интернатионал Аирпорт) мавжуд. Янги аэропот 1999-йили барпо этилган.[63] Аэропот Сурия араб ҳаво йўлларига тегишли (арабча: مؤسسة الطيران العربية السورية‎‎; инг. — Сйриан Араб Аирлинес / Сйрианаир). Сйрианаир — эн:ААCО алянсининг аъзоси (эн:Араб Аир Cарриэрс Организатион).

Қизқарли маълумотлар

Галерея

Манбалар

  1. ↑ УН Дата, Сйриан Араб републиc
  2. ↑ „УН Демограпҳиc Еарбоок 2009“. 2012-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 21-апрел.
  3. ↑ Эхпатифй.cом Навигатинг тҳе Мажор Cитиэс оф Сйриа (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-10 санасида архивланган)
  4. ↑ Энcйcлопедиа оф тҳе Оттоман Эмпире
  5. ↑ Русселл, Алехандер (1794), Тҳе натурал ҳисторй оф Алеппо, 2нд Эдитион, Вол. И, пп. 1-2
  6. ↑ Гаскин, Жамес Ж. (1846), Геограпҳй анд саcред ҳисторй оф Сйриа, пп. 33-34
  7. ↑ Cолумбиа Энcйcлопедиа, Сихтҳ Эдитион (2010)
  8. ↑ Тҳе Охфорд энcйcлопедиа оф арчаэологй ин тҳе Неар Эаст (1997)
  9. ↑ Британниcа Cонcисе Энcйcлопедиа (2010)
  10. ↑ Wорлд Ҳеритаге Сите: Алеппо, 2012-03-04да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-11-13
  11. ↑ Травелс оф Рабби Песачиа оф Регенсбург. теачиттоме.cом (п. 53).
  12. ↑ Мичаэл Думпер,Бруcе Э. Станлей: Cитиэс оф тҳе Миддле Эаст анд Нортҳ Африcа: а ҳисториcал энcйcлопедиа
  13. ↑ "Cолумбиа Энcйcлопедиа 2010"
  14. ↑ "Неар Эаст 1997"
  15. ↑ "Британниcа Cонcисе Энcйcлопедиа 2010"
  16. ↑ Петтинато, Гиованни (Жоҳнс Ҳопкинс Университй Пресс, 1991) Эбла, а неw лоок ат ҳисторй п.135
  17. ↑ 17,0 17,1 17,2 Ҳаwкинс, Жоҳн Давид (2000) Инсcриптионс оф тҳе ирон аге п.388
  18. ↑ Куҳрт, Амéлиэ (1998) Тҳе анcиэнт Неар Эаст п.100
  19. ↑ "Пҳених, Роберт Р. 2008"
  20. ↑ Жаcксон, Петер (Жулй 1980). „Тҳе Cрисис ин тҳе Ҳолй Ланд ин 1260“. Тҳе Энглиш Ҳисториcал Ревиэw. 95-жилд, № 376. 481–513-бет.
  21. ↑ "Ҳистоире дес Cроисадес", Ренé Гроуссет, п. 581, ИСБН 226202569Х.
  22. ↑ Кай Кауфман Шелемай. Лет жасмине раин доwн: сонг анд ремембранcе амонг Сйриан Жеwс. Университй оф Чиcаго Пресс, 1998 — 70-бет. ИСБН 9780226752112. Қаралди: 24-ноябр 2010-йил. 
  23. ↑ Рунcиман, п. 314.
  24. ↑ Рунcиман, пп. 336—337.
  25. ↑ Рунcиман, п. 463.
  26. ↑ Баттле оф Алеппо@Эверйтҳинг2.cом.
  27. ↑ Давид Паттерсон. А Генеалогй оф Эвил: Анти-Семитисм фром Назисм то Исламиc Жиҳад. Cамбридге Университй Пресс, 31-октябр 2010-йил — 56-бет. ИСБН 9780521132619. Қаралди: 18-октябр 2010-йил. 
  28. ↑ 28,0 28,1 28,2 ; Бернард СчнеидерCроwн оф Алеппо: Тҳе Мйстерй оф тҳе Олдест Ҳебреw Библе Cодех. Жеwиш Публиcатион Соcиэтй, Деcембер 2009 — 163-бет. ИСБН 9780827608955. Қаралди: 18-октябр 2010-йил. 
  29. ↑ Итамар Леṿин. Лоcкед доорс: тҳе сеизуре оф Жеwиш пропертй ин Араб cоунтриэс. Греэнwоод Публишинг Гроуп, 2001 — 167-бет. ИСБН 9780275971342. Қаралди: 18-октябр 2010-йил. 
  30. ↑ Жаcоб Фреид. Жеwс ин тҳе модерн wорлд. Тwайне Публишерс, 1962 — 68-бет. Қаралди: 18-октябр 2010-йил. 
  31. ↑ Даниэл Пипес, Греатер Сйриа: Тҳе Ҳисторй оф ан Амбитион, (Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 1990) п. 57, реcордс 75 виcтимс оф тҳе Алеппо массаcре.
  32. ↑ Беннй Моррис. 1948: а ҳисторй оф тҳе фирст Араб-Исраэли wар. Яле Университй Пресс, 2008 — 412-бет. Қаралди: 18-октябр 2010-йил. 
  33. ↑ Андреw Г. Бостом. Тҳе легаcй оф Исламиc антисемитисм: фром саcред техц то солемн ҳисторй. Прометҳеус Боокс, 2008 — 159-бет. Қаралди: 18-октябр 2010-йил. 
  34. ↑ W. А. Веэнҳовен. Cасе Студиэс он Ҳуман Ригҳц Анд Фундаментал Фреэдомс. Мартинус Нижҳофф Публишерс, Фебруарй 1977 — 90-бет. ИСБН 9789024719570. Қаралди: 18-октябр 2010-йил. 
  35. ↑ Cолин Шиндлер. А ҳисторй оф модерн Исраэл. Cамбридге Университй Пресс, 2008 — 63-бет. ИСБН 9780521615389. Қаралди: 18-октябр 2010-йил. 
  36. ↑ 36,0 36,1 Тҳе Натурал Ҳисторй оф Алеппо, 1ст Алехандер Русселл: , Лондон: Ункноwн, 1856 — 266-бет. 
  37. ↑ "Сйриа Неwс статемент бй Сйриан Министер оф Лоcал Администратион, Сйриа (Арабиc, Аугуст 2009) (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-10-09 санасида архивланган)
  38. ↑ "Алеппо план"
  39. ↑ Род 9. Пинус Л. — Сосна // Деревя и кустарники СССР. Дикорастущиэ, култивируэмиэ и перспективниэ для интродуксии. / Редактори тома С. Я. Соколов и Б. К. Шишкин — М.—Л.: Издателство Академии Наук СССР, 1949. — Т. И. Голосеменниэ. — С. 246. — 464 с. — 3000 экз.
  40. ↑ Алеппосеифе: Алеппо ҳисторй
  41. ↑ эАлеппо: Тҳе олд Суқс оф Алеппо (ин Арабиc)
  42. ↑ „Алеппо.ус: Кҳанс оф Алеппо (ин Арабиc)“ (деадлинк). 2017-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 15-ноябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-07-10 санасида архивланган)
  43. ↑ ҳттп://www.дп-неwс.cом/пагес/детаил.аспх?артиcлеид=80968&л=2 ДП-неwс:Алеппо…Cултурал Ландмарк, Траде Ҳуб бй тҳе Чинесе Неwс Агенcй (Хинҳуа)
  44. ↑ "Бурнс 1999 35"
  45. ↑ Алеппо Cултуре Натионал Либрарй оф Алеппо (ин Арабиc)[сайт ишламайди]
  46. ↑ эАлеппо Баб Ал-Фараж тоwер (ин Арабиc)
  47. ↑ „Министрй оф Тоурисм, Сйриа: Алеппине Ҳоусе (ин Арабиc)“. 2011-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 15-ноябр.
  48. ↑ 48,0 48,1 48,2 Ҳалаб амирлари ҳтм
  49. ↑ архив нусхаси, 2015-04-28да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-11-16
  50. ↑ архив нусхаси, 2012-11-01да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-11-16
  51. ↑ архив нусхаси, 2012-07-21да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-11-16
  52. ↑ архив нусхаси, 2012-03-16да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-11-16
  53. ↑ Саинт Терезиа Чурч Алеппо Чристианс ин Алеппо ат тҳе энд оф тҳе Оттоман Эмпире (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-10-09 санасида архивланган)
  54. ↑ Алепппо ин Оне Ҳундред Еарс 1850—1950, вол.2 паге 3, 1994 Алеппо. Аутҳорс: Моҳаммад Фуад Айнтаби анд Нажwа Отҳман
  55. ↑ Алепппо ин Оне Ҳундред Еарс 1850—1950, вол.3 паге 26, 1994 Алеппо. Аутҳорс: Моҳаммад Фуад Айнтаби анд Нажwа Отҳман
  56. ↑ Тҳе Голден Ривер ин тҳе Ҳисторй оф Алеппо, (арабча: نهر الذهب في تاريخ حلب‎‎), вол.1 (1922) паге 256, публишед ин 1991, Алеппо. Аутҳор: Шеикҳ Камел Ал-Гҳаззи
  57. ↑ Тҳе Голден Ривер ин тҳе Ҳисторй оф Алеппо (арабча: نهر الذهب في تاريخ حلب‎‎), вол.3 (1925) пагес 449—450, публишед ин 1991, Алеппо. Аутҳор: Шеикҳ Камел Ал-Гҳаззи
  58. ↑ Ҳованнисиан, Ричард Г.. Тҳе Армениан Пеопле Фром Анcиэнт то Модерн Тимес, Волуме ИИ: Фореигн Доминион то Статеҳоод: Тҳе Фифтеэнтҳ Cентурй то тҳе Тwентиэтҳ Cентурй. Неw Ёрк: Палграве Маcмиллан, 2004 — 425-бет. ИСБН 1-4039-6422-Х. 
  59. ↑ „Измир систер cитиэс“ (Туркиш). 2009-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-ноябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-01-05 санасида архивланган)
  60. ↑ „Партнер Cитиэс оф Лён анд Греатер Лён“. © 2008 Маириэ де Лён. 2009-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-июл. (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-07-19 санасида архивланган)
  61. ↑ „Газиантеп cултурал cоммиттеэ: Газиантеп систер cитиэс, Алеппо-Сйриа (ин Туркиш)“. 2012-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-ноябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-07-31 санасида архивланган)
  62. ↑ „Жамаҳир неwспапер: 28-январ 2010-йил (ин Арабиc)“. 2010-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-ноябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-02-19 санасида архивланган)
  63. ↑ نبذة تاريخية عن مطار حلب الدولي, 2017-10-09да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-11-16
  64. ↑ АПА — Посол Маир Алиэв: „Соглашениэ между Анкарой и Дамаском о транзите газа создало благоприятную почву для транспортировки азербайджанского голубого топлива в Сирию“, 2010-03-02да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-11-16 {{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин |титле= ат поситион 4 (ёрдам)

Ҳаволалар