Ҳамадон — Эроннинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Ҳамадон остонининг маъмурий маркази. Аҳолиси 483,8 минг киши (2004). Автомобил йўллари чорраҳаси. Мамлакат ғарбий қисмининг муҳим савдо маркази. Озиқ-овқат, ёғочсозлик, тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчиликда гилам ва матолар тўқилади, мис ва теридан турли буюмлар тайёрланади. Университет бор.

Шаҳар милоддан аввалги ХИ асрдан маълум. Ҳамадон номи дастлаб Оссурия миххатларида Аматана, қадимги форс тилида Ҳагматана, юнон тилида Агбатана ёки Экбатана шаклида учрайди. Милоддан аввалги ВИИ-ВИ асрларда Мидия пойтахти, милоддан аввалги 550-549-йиллардан кейин Ахоманийларнинг ёзги қароргоҳи. Салавкийлар, парфияликлар ва сосонийлар даврида Месопотамиядан Шарқнинг бошқа мамлакатларига ўтувчи савдо йўлининг муҳим марказларидан бири. ВИИ асрдан Араб халифалиги таркибида. ХИ асрда шаҳарни ўғузлар эгалладилар. 1118-1194-йилларда Ғарбий Эрондаги Салжуқийларга тобе бўлган Ироқ султонлигининг пойтахти. 1220-йилда Ҳамадонни мўғуллар босиб олиб, вайрон қилганлар. ХВИ-ХВИИИ асрда Сафавийлар давлати таркибида. Эрон-Туркия урушлари даврида (ХВИ-ХВИИИ асрлар) бир неча бор турклар қўл остига ўтган[1].

Манбалар