Ҳамид Исмоилов – 1954-йилнинг 5-майида Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида туғилган,[1] 1992-йилда Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлиб, Бирлашган Қиролликга келди ва ББC Жаҳон хизматида ишлай бошлади. У ердаги 25 йиллик хизматидан сўнг, 2019-йил 30-апрелда ББCни тарк этди.

Ҳаёти ва ижоди

Исмоилов алоқа бўйича ҳарбий мактабни ва кейинчалик Тошкент университетининг бир қанча бўлимларини (биология, ҳуқуқ, менежмент) тугатган[2].

Исмоиловнинг ўзбек, рус, франсуз, немис, турк ва бошқа тилларда ўнлаб китоблари нашр этилган. У рус ва ғарбнинг классик дурдоналарини ўзбек тилига, ўзбек ва тожик адабиёти намуналарини эса рус ва баъзи ғарб тилларига таржима қилган.

Дастлабки асарлари „Боғ“ (1987), „Чўл“ (1990) номли асарлариТошкентда чоп этилади. Унинг „Пост Фаустум“ (1990), „Йўқлик китоби“ (1992) каби визуал шеърий тоъплмлари Москвада чоп этилган. „Ле Вагабонд Фламбоянт“ (1993), „Ҳай ибн Яқзон“ (2001), „Кўк турклари асири“ (2003), „Ўлимга йўл ўлимдан катта“ (2005) каби насрий китоблари чоп этилган.

90-йилларнинг бошларида Исмоилов франсуз бастакори Мишел Карски билан биргаликда „Бабйлон эcлатеэ“(Бобил портлади) ёки „Ҳоургласс / Ле пас дерниэр“ каби мусиқий шеърият асарларини яратишда ҳамкорлик қилади.

Исмоиловнинг Темир йўл романи Ўзбекистонни тарк этишидан олдин ёзилган бўлиб, Роберт Чандлер томонидан инглиз тилига таржима қилинган ва 2006-йилда нашр этилган. Рус тилидаги илк нашри эса 1997-йилда Москвада Алтаэр Магди тахаллуси билан нашр этилган (русча: Алтаэр Магди)[3]. Унинг Жинлар Базми романи 2018-йилда Тилтед Ахис Пресс томонидан нашр этилган. Бу китоб 2019-йилда ЭБРД Адабий мукофотига сазовор бўлди.

Жинлар Базми романи (ББC Узбек асосида)

Роман атоқли ўзбек адиби, Сталин қатағонлари қурбони Абдулла Қодирий ва унинг ёзилмаган асари ҳақида ҳикоя қилади.

Унда Абдулла Қодирийнинг қисматдошлари Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир ҳамда бошқа ўзбек мунавварларининг образлари ҳам бор.

Ёзувчи асарда шунингдек, ХИХ аср Марказий Осиёси, хусусан, Қўқон хонлигида кечган зиддиятли воқеалар, гъарбда „Катта оъйин“ номи билан билинган мустамлакачилик урушларидаги рақобатга доир алоҳида саҳна ва эпизодларни қаламга олади.

Муаллифнинг оъзи асарни „ёзилмаган роман ҳақидаги роман“ деб атайди.

Илк бор 2016-йилда Оъзбекистонда „Жинлар базми ёхуд катта оъйин“ номи билан чоп этилган („Академнашр“) романни инглиз тилига Доналд Рейфилд оъгирган, ундаги шеърлар таржимаси Жон Фарндон қаламига мансуб.

Китоб Лондондаги Тилтед Ахис Пресс нашриёти томонидан чоп этилган

Изоҳлар

  1. ↑ „Хамид Исмайлов - Берег новостей“. www.узберег.ру. 2013-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-октабр 2017-йил.
  2. ↑ „Хамид Исмайлов. "Ночь Предопределения" / само предлежащее / сетевой журнал ТехтОнлй.ру, выпуск #26“. техтонлй.ру. Қаралди: 6-октабр 2017-йил.
  3. ↑ Диане Немеc Игнашев, ревиэw оф Исмаилов, Тҳе Раилwай, Славиc анд Эаст Эуропеан Жоурнал 51.2 (Суммер 2007), п. 415.

Адабиётлар

Ҳаволалар