Ҳамлет
„Ҳамлет“ (айрим манбаларда рус тили таъсирида Гамлет ўлароқ ёзилади) (инглизча: Ҳамлет), тўлиқ номи „Дания шаҳзодаси Ҳамлет трагедияси“ (инглизча: Тҳе Трагедй оф Ҳамлет, Принcе оф Денмарк) — Wиллиам Шакеспеаре 1599–1602-йиллар ўртасида ёзган трагедия. Песадаги ҳодисалар Дания қироллигида содир бўлади. Ҳамлетнинг отаси Қирол Ҳамлетнинг руҳи ўғлини амакиси Cлаудиусдан (Клавдий) ўч олишга чорлайди. Cлаудиус ўз акасини ўлдириб, тахтни қўлга киритган бўлади ва акасининг бевасига уйланади. „Ҳамлет“ Шакеспеаренинг энг узун песаси бўлиб, инглиз адабиётидаги энг кучли ва таъсирли трагедиялардан бири ҳисобланади. Песа кўп марта қайта ҳикоя қилинган, ўзгартирилган. „Ҳамлет“ Шакеспеаре тириклигидаги энг машҳур песалардан бири бўлиб, ҳозирги кунда ҳам муаллифнинг энг кўп саҳналаштирилган асарларидан биридир. Асар 1879-йилдан бери Қиролли Шакеспеаре компанияси ва Стратфорд-упон-Авондаги аввалги театрларнинг энг машҳур песалари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб келади. Асар ўнлаб ёзувчи, жумладан, Жоҳанн Wолфганг вон Гоэтҳе, Чарлес Диcкенс, Жамес Жойcе ва Ирис Мурдочларни илҳомлантирган ва „Cиндерелла“дан кейин энг кўп экранлаштирилган ҳикоя ўлароқ таърифланади. „Ҳамлет“даги каби отаси ўлими учун ўч олган қаҳрамонлар ҳақида асарлар Шакеспеаредқн олдин ёзилган кўплаб асарда учрайди, жумладан, „Амлетҳ“ афсонасида. Бу афсона ХИИИ асрда яшаб ўтган Сахо Грамматиcуснинг „Геста Данорум“ асарида сақлаб қолинган, ХВИ асрда олим Франçоис де Беллефорест уни қайта ҳикоя қилган. Шакеспеаре асарни ёзишда Элизабетҳ И даврида ёзилган, ҳозирги кунда „Ур-Ҳамлет“ номи билан маълум бўлган асарга таянган бўлиши мумкин, лекин айрим тадқиқотчилар „Ур-Ҳамлет“ни ҳам Шакеспеаренинг ўзи ёзган, кейинроқ бизга маълум бўлган шаклга келтирган, деб ишонади. Шакеспеаре бош қаҳрамон образини ўша пайтда энг яхши актёрлардан бири ҳисобланган Ричард Бурбаге учун мослаштириб ёзган. Песа ёзилганидан бери ўтган 400 йил ичида Ҳамлет ролини бир неча муваффақиятли актёр ижро этган.
|
1605-йилги нашрнинг титул бети | |
| Асл номи | Ҳамлет |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Wиллиам Шакеспеаре |
| Таржимон(лар) |
Мақсуд Шайхзода Жамол Камол |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | песа |
| Нашр этилган санаси | 1603 |
| Нашриёт |
Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти (Мақсуд Шайхзода таржимаси) „Фан“ (Жамол Камол таржимаси) |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси |
1983 (Мақсуд Шайхзода таржимаси) 2007 (Жамол Камол таржимаси) |
Асарнинг дастлабки уч версияси сақланиб қолган: Биринчи кварто (К1, 1603); Иккинчи кварто (К2, 1604); ҳамда Биринчи инфолио (И1, 1623). Ҳар бир версиясида бошқасида йўқ мисралар ва саҳналар бор. Песанинг структураси ва қаҳрамонлари кенг ўрганилган. Шуларнинг бири Ҳамлетнинг амакисини ўлдиришга иккиланиши ҳақида бир неча асрдан бери давом этиб келаётган мунозаралардир. Айримлар бундан мақсад песани узайтириш бўлган, деб ҳисобласа, бошқалар бу ҳол қотиллик қилиш, режалаштирилган қасос ҳамда сўнган истак билан боғлиқ мураккаб фалсафий ва ахлоқий тушунчаларнинг ифода этишдир, деб ҳисоблайди. Кейинги йилларда танқидчилар Ҳамлетнинг яширин истакларини ўрганиб чиқишди, феминистлар эса кўпинча салбий тарзда кўрсатилган Опҳелиа (Офелия) ҳамда Гертруде (Гертруда) образларини қайта баҳолаб, тиклашга уринишди.
„Ҳамлет“ песасини рус тилидан ўзбек тилига илк бор 1934-йилда Абдулҳамид Чўлпон таржима қилган[1][2][3]. Асарнинг 1948-йилда Мақсуд Шайхзода томонидан рус тилидан ўзбек тилига қилинган таржимаси[4] ҳам халқ орасида кенг оммалашган. Кейинчалик песани 1991-йили Жамол Камол аслиятдан, яъни инглиз тилидан ўзбек тилига ўгирган[1][5][6]. Песа ўзбек тилида бир неча марта, жумладан, бир жилди „Песалар“ (1960), беш жилдли „Танланган асарлар“ (1983) (3-жилд) ҳамда уч жилдли „Сайланма“ (2007) (1-жилд) асарларида босилиб чиққан.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Муҳаммаджон Холбеков. „Шекспир бепоён“. „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“ газетаси, №9, 2009. (2014-йил 28-феврал). 2023-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-март.
- ↑ Наим Каримов. Чўлпон (маърифий роман), Тошкент: „Шарқ“ нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси, 2003 — 464-бет.
- ↑ Дилмурод Қуронов. Чўлпон ҳаёти ва ижодий мероси. Тошкент: „Ўқитувчи“ нашриёти, 1997 — 80-бет.
- ↑ Шаҳноза Назарова. „Элимга танитмоқ истайман“. „Жаҳон адабиёти“ журнали, №11, 2011 (2017-йил 20-декабр). 2023-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-март.
- ↑ Жамо Камол. „Адабиёт — нурли сўз“. „Ёшлик“ журнали, №10, 2011. (2014-йил 13-май). 2023-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-март.
- ↑ „Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол вафот этди“ (27-сентябр 2022-йил). 2023-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-март.
Фирдавсжон
| Викиомборда „Ҳамлет“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- „Ҳамлет“ Зиёуз сайтида (Мақсуд Шайхзода таржимаси)
- „Ҳамлет“ Зиёуз сайтида (Жамол Камол таржимаси)
- „Ҳамлет“ Гутенберг лойиҳасида (ингл.)
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |