Haydarkoʻl
Ҳайдаркўл (Ҳайдар кўли ва Айдар кўли деб ҳам номланади) — Нурота тизма тоғларининг шимолий этагидаги кўл. Ҳайдаркўл 1960-йиллар охирида асосан Жанубий Қозоғистоннинг Чордара сув омборидан оқиб келган ортиқча сувлар ҳисобидан пайдо бўлган.
| Ҳайдаркўл | |
| Координаталари: Миссинг латитуде | |
| Ҳайдаркўл 2007-йилда | |
| Мамлакат | |
| Денгиз сатҳидан баландлик | 247 м |
| Юзаси | 3 000 км² |
| Ҳажми | 44,3 км³ |
| Шўрлик | 1,5-2 ‰ |
Кўл Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳудудида жойлашган. Ҳайдаркўл Шимолий қирғоқлари Шарқий Қизилқумга туташади.
Кўлнинг узунлиги 159 км, эни 26 км. 2005-йилда Ҳайдаркўлда 44,3 км³ сув бўлган. Ҳозирги кунда кўлнинг ҳажми тахминан 3000 км² ни ташкил қилади.
Тарихи
1969-йилгача Ҳайдар шўрхоги (ботиғи)да майда шўр кўллар ва шўрлар кенг тарқалган эди. Айрим олимлар Ҳайдар шўрхогини Сирдарёнинг қадимий ўзани деб ҳисоблайди.[1] 1968—69-йилларда ёғингарчиликнинг ҳаддан ташқари кўп бўлиши туфайли Сирдарё оқимининг бир қисми (қарийб 21 км³) Чордара сув омбори ва Арнасой орқали Айдар ботиғига оқизилди, чунки Орол денгизига оқизиш учун шунча сув Сирдарё ўзанига сиғмас эди. Ҳайдаркўл шу тариқа ташкил топди.[2]
1968 — 1969 йилларда қиш жуда қаттиқ келди. Қаҳратон совуқ 40-50 см. бўлиб ёққан қорларнинг эришига йўл қўймади.
Селсий бўйича кўрсаткич 25-30 даража совуққа етганда қорнинг қалинлиги 60-70 см.га етди. Одамлар айниқса, чорваси кўп хўжаликлар саросимага тушиб қолади. Фориш туман раҳбарлари қўшни туман раҳбарлари билан боғланиб, амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишади. Тез фурсатларда булдозер ва 2 та занжирли тракторлар ем-хашакка тўлдирилиб, ёрдамга етиб келишади. Қишнинг авжи совуғи март ойининг 15-20 саналарига қадар давом этарди. Наврўз байрами арафасида жанубдан илиқ ҳаво эпкинлари эса бошлагач қорлар иссиқ қозонга сариқ ёғни солгандай жадал эрий бошлайди. „Кафтдай“ жилға оқувчи жойдан „бир қулоқ“ сув оқарди. Қиш бўйи музлаган ер бунча кўп сувни ўзига сингдира олмайди. Дарёларнинг, сув омборларининг сув сатхи сезиларли даражда кўтарилади. Бу пайтда аҳолини тошқин хавфидан асраш мақсадида Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат раҳбарлари келишиб, „Чордара“ сув омборидаги ортиқча сувни „Қизилқум“ чўлидаги „Айдар“ ботиғига йўналтиришга қарор қилишади.
Даврининг тажрибали чўпонларидан бўлган Борли ака Қувонов Айдар кўлининг пайдо бўлиши ҳақида қуйидагича хотирлаганди.
— „Айдар“ ботиғининг атрофида туманимизнинг қўй-эчкилари боқиларди. Бир куни қўра-қўтонларимиз устидан икки қанотли самолиёт пастлаб учиб, бир тўп хат ташлаб ўтади. Хатни ўқиб кўрсак, одамлар зудлик билан чорва молларини „Айдар“ ботиғидан олиб кетиш ва хавфсиз ҳудудга кўчиш ҳақида огоҳлантирилган экан. Хатда ёзилишича катта сув келаётган эмиш.
Эртаси куни қўшни чўпон тўйга айтди. 3-4 киши бўлиб тўйга отландик. Тушдан кейин тўйдан қайцак, бир катта ариқ бўлиб оқаётган сув от-уловларимизнинг қорнига етиб қолибди. Эртаси куни эса, сув гўёки дарёдай кенгайиб кетибди. Тўсатдан самолёт ташлаб кетган хат ёдимизга тушиб, тезда чорвани „Айдар“ ботиғидан олиб чиқиш чораларини кўрдик. „Қизилча“ яйловларидан чиқиб, 15 кун деганда бола-чақамиз билан Тўлибой қишлоғига етиб келдик.
Хуллас 1969 йилнинг баҳори одамларнинг хотирасида „Айдаркўл“ пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳолда сақланиб қолди.

Географик хусусиятлари

Ҳайдаркўлнинг тоғ этагидаги жанубий қирғоқлари анча текис ва сув ости ён-бағирлари нисбатан тикроқ. Шимолий қирғоқлари нотекис ва қия, орол ва ярим ороллар мавжуд. Кўлнинг узунлиги 159 км, эни 26 км. Ҳайдаркўлнинг шимолий қисми анча саёз, ўртача чуқурлиги 10—12 метр, чуқур жойлари 26—30 метр, айрим жойларда чуқурлиги 40 метргача.
Ҳайдаркўл тор йўлаклар орқали Тузкон ва Арнасой кўллари билан туташган. Ҳайдаркўл Жиззах вилоятидаги Оқбулоқ, Сангзор дарёсининг Қийли ташламаси, Чордара сув омбори ва Арнасойга қуйилаётган Марказий Мирзачўл ташламаси оқими ҳисобига тўйинади. 1994—95-йилларда қиш ва баҳорда Чордара сув омборидан катта ҳажмда сув келиши натижасида Арнасой, Тузкон ва Айдар кўлларининг сув майдони 184 минг га дан 320 минг гектарга етди. Сувининг минераллашув даражаси 1 литрда қарийб 12—15 грамм ва ундан ортиқ.

Флора ва фаунаси
Ҳайдаркўлнинг қирғоққа яқин саёз жойлари ва ороллари атрофи қамиш ва бошқа сув ўсимликлари билан банд. Кўлда зоғора балиқ, лаққа балиқ, судак, товон балиқ, лешч ва бошқа балиқ турлари мавжуд. Балиқ овланади (йилига ўртача 3 минг тоннадан зиёд). Қоравой, сақоқуш, чайка, ёввойи ўрдак ва бошқа сувда сузувчи қушлар яшайди. БОТИРОВ СҲАМ СҲОД БЕГЗОД ЎГЛИ катталиги туфайли, хушманзара кўл кўпинча „қумликдаги фируза денгиз“ деб номланади. Айдаркўл бўйида икки мингдан ортиқ бўлмаган одам яшаганлиги сабабли, кўл атрофидаги табиат ёввойи ва инсон оёғи тегмаган бўлиб қолмоқда.БОТИРОВ СҲАМ СҲОД БЕГЗОД ЎГЛИ РАЙХОН ҚИЗИ
Кўлнинг қирғоқлари Навоий вилоятининг Нурота туманидан Жиззах вилоятининг Фориш ва Мирзачўл туманларигача чўзилган. Кўлда сув ости оқимлари йўқ ва ундаги туз миқдори ҳам унчалик юқори эмас, бу эса ушбу ҳудудда наботот ва ҳайвонот оламининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Балиқ овлаш мавсумини ривожлантириш ва муваффақиятли овлашда оддий сазан, судак, оққайроқ, лаққа балиқ, чехон каби кўплаб балиқ турлари мавжудлиги қулайлик туғдиради. Кўлнинг тепасида тез-тез кўтарилиб турадиган пушти пеликанларни, нафис оққушларни кўриш мумкин. Бу ерда Қизил китобга киритилган қушлар ҳам бошпана топган — жингалак пеликан, кичкина бақлан, қизил бўйинли казарка, кул ранг ўрдак-пискулка, оқ кўзли ботқалдоқ, дашт бўктарги, оқ думли сувбургут, қора калхат. Кўлнинг наботот ва ҳайвонот оламининг хилма-хиллигидан ташқари, Айдаркўл дам олиш учун энг яхши жойлардан бири ҳисобланади. Соҳиллари ажабланарли даражада юмшоқ ва тоза қум билан қопланган кўп километрлик пляжлар, қирғоқ атрофида зич ўсган сувли ўт-ўланларнинг тозалиги, шунингдек, қирғоқ зонасидаги тинчлик ва осойишталик кўплаб ижобий таассуротлар ва унутилмас дақиқаларни ҳис қилишда ёрдам беради.
Муаммолар
Қозоғистоннинг Чордара сув омборидан ортиқча сув Айдаркўлга юборилса, тошқин хавфи туғилиши мумкин.[3] 2005-йилнинг феврал ойида шундай вазият юзага келган. Сув тошқинларининг олдини олиш мақсадида Айдаркўлда тўғон қурилган.
- Бундан ташқари, Қозоғистонда 2008-11-йилларда қурилган Кўксарой сув омборидан ташланадиган сув ҳам Ҳайдаркўлда тошқин хавфини туғдиради. Шу сабаб ошиқча сувни оқизиш учун Қозоғистон ҳукумати ҳар сафар Ўзбекистон ҳукуматидан рухсат сўрайди. Иккинчи тарафдан, айримлар Кўксарой сабаб Ҳайдаркўлга етарлича сув бормаслиги мумкинлигини айтиб келади.[4]
Манбалар
- ↑ Мўминов, Иброҳим, эд (1971). "Айдар шўрхоки". Ўзбек совет энсиклопедияси. 1. Тошкент. 189 б.
- ↑ "Айдар кўли". Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. 1. Тошкент. 2000-2005. 233 б.
- ↑ „Айдаркўл тошиш арафасида“. Озодлик радиоси (2005-йил 22-феврал). Қаралди: 2015-йил 19-август.
- ↑ Қобил, Рустам „Улкан сув омборлари фойдаси ва зарари нимада?“. Би-Би-Си ўзбек хизмати (2010-йил 19-феврал). Қаралди: 2015-йил 19-август.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Ҳайдаркўл“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Маълумот ва фотосуратлар (ингл.)
Манбалар
- ↑ Жиззах вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |