IXBT.com
иХБТ.cом — веб-сайт, компютер технологиялари, ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотлар ҳақида маълумот берувчи рус тилидаги онлайн нашр. Сайтда ИТ саноат янгиликлари, таҳлилий мақолалар, компютер компонентлари ва дастурий таъминот синовлари ҳақида маълумотлар нашр этилади.
| иХБТ.cом | |
|---|---|
|
| |
| Тижоратми | Йўқ |
| Сайт тури | Ахборот таҳлилий |
| Рўйхатдан ўтиш | Шарт эмас |
| Муассиси | Бйрдс Ресеарч анд Публишинг, Лтд. |
| Очилган санаси | 7-январ 1997 |
| УРЛ | ҳттпс://www.ихбт.cом |
Тарихи
иХБТ.cом лойиҳаси 1997-йилда Рамблер холдинги таркибида мустақил йўналиш сифатида ривожлана бошлаган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, иХБТ лойиҳасига киритилган дастлабки сармоя тахминан 80-100 минг долларни ташкил этади. 2000-йилга келиб иХБТ Интернет-реклама бозорида етакчилардан бирига айланади. 2002-йилда ҳамкорлар ўртасида келишмовчилик бўлиб, иХБТ 2сун билан ҳамкорликни тўхтатади ва Медиастарс компанияси билан ҳамкорлик қилишни бошлайди. Бу Россия ИТ-саноатидаги энг катта жанжаллардан бири бўлиб, оқибатда суд жараёнлари билан якунланган[1][2].
иХБТ.cом веб-сайти 1997-йил 7-январдан бери мавжуд. Сайтнинг расмий очилиш санаси эса 1997-йил 1-октябр ҳисобланади. Ўтган вақт давомида сайт доимий равишда ривожланиб борди, янги бўлимлар, янги муаллифлар ва янги мавзулар пайдо бўлди. Сайтнинг кўриниши бир неча бор ўзгарди.
2009 йил 11 сентябрда подкастлар, жонли трансляциялар ва о'йин шарҳларига баг'ишланган расмий иХБТ о'йинлари ЁуТубе канали ро'йхатдан о'тказилди. Канал фаол ривожланишини 2018-2019 йилларда бошлаган. Ҳар куни видео ва жонли трансляциялар чиқиши туфайли.
• Виталий Казунов - иХБТ. гамес сайти бош муҳаррири.
• Михаил Шкредов - иХБТ. гамес веб-сайти муҳаррири.
• Дмитрий Кривов - иХБТ. гамес сайти муҳаррири.
• Анна Енина - таниқли Тикток блогери, у 2024-йил 18-ноябрдан бошлаб бошловчилик лавозимини эгаллайди.
Реаcтор Cритиcал
Реаcтор Cритиcал (www.реаcтор.ру) — илгари компютер платформалари ва уларнинг синовларига бағишланган машҳур рус онлайн нашри эди. 1997-йилда очилган, ушбу сайт узоқ вақт давомида Россияда компютер технологиялари ҳақида етарлича нуфузли нашр бўлиб қолди[3]. Бироқ 1997-йил 16-январдан то 2003-йил 21-июнгача мавжуд бўлган ушбу сайтнинг нашр этиш бўйича барча ҳуқуқлар кейинчалик иХБТ нашрига[4] ўтказилади ва лойиҳанинг ўзи ёпилади.
Эгалари ва ҳозирги ҳолати
Айни пайтда сайт „Бйрдс Ресеарч анд Публишинг, Лтд“ компаниясига тегишли бўлиб, у иХБТ.cом (ИХБТ Дот Cом) оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги :ЭЛ № ФС77-22565 (20-декабр, 2005-йил) рақамли гувоҳномага эга.
иХБТ.cом веб-сайтида чоп этилган муаллиф мақолалари (муаллифнинг исми ва фамилиясини ўз ичига олган) иХБТ.cом нинг мулки ҳисобланади. Барча нашр этилган мақолалар иХБТ.cом сайтининг ходимлари муаллифлари томонидан ёзилган бўлиб, сайт томонидан буюртма қилинган ёки тайёр шаклда чоп этиш учун таклиф этилади. иХБТ.cом веб-сайтида чоп этилган мақолалар учун муаллифлик ҳуқуқи ҳар доим мақола муаллифларига тегишли. Агар иХБТ.cом сайтида чоп этилган мақола имзоланмаса, ушбу мақола иХБТ.cом сайтининг муаллифлар жамоаси томонидан тайёрланган ва сайт мулки ҳисобланади.
2007-йилда йилнинг маълум бир ойида ўртача кунлик ташриф буюрувчи аудитория сони 30 мингга етди. 2011-йил май ойида эса сайтнинг ўртача трафиги кунига 150 минг киши эди[5].
Wебализер-га асосланган лойиҳанинг ички очиқ статистикасига кўра, 2016-йил январ ойида ўртача кунлик трафик кунига 534 000 ташрифни, саҳифаларни кўришларнинг ўртача сони эса 2,9 миллиондан ортиқни ташкил этди[6]
Манбалар
- ↑ Вадим Юренков. „Кому принадлежит рунет. Часть вторая — Рекламные агентства“ (ру). cлиcкз.ру. 2016-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 20-март.
- ↑ „иХБТ и 2Сун расстались со скандалом“ (ру). Вебпланета (2002-йил 31-июл). 2016-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 20-март.
- ↑ Антон Карпов. „Линк: www.реаcтор.ру“. журнал «Хакер» (2000-йил 28-ноябр). 2016-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 20-март.
- ↑ „* сите:www.ихбт.cом/видео2/реаcтор-артиcлес/ - Поиск в Гоогле“. www.гоогле.ру. Қаралди: 2021-йил 10-декабр.
- ↑ „График посещаемости от ситеаналйтиcс.cомпете.cом“ (эн). 2016-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 20-март.
- ↑ „Усаге Статистиcс фор ихбт.cом - Суммарй бй Монтҳ“. www.ихбт.cом. 2016-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-феврал.
Ҳаволалар
Веб-сайтлар ва манбалар
- иХБТ.cом журнали Архивировано 27-январ 2013-йил.(рус.)
- Домен воситаларида компания картаси(ингл.)
Интервю
- иХБТ.cом лойиҳа менежери билан суҳбат Биринчи қисм(рус.)
- иХБТ.cом лойиҳа менежери билан суҳбат Иккинчи қисм(рус.)