Икрома Болтаева (1916.16.1, Китоб – 1993.21.11, Тошкент) – Ўзбекистон ССР халқ артисти (1956). Педагогика билим юртида (1930—1932), Лоҳутий номидаги Тошкент театр техникумида (1933—1934) таълим олган. Ижодий фаолиятини Қашқадарё театрида бошлаган. 1934—1945-йиллар Самарқанд театрида ишлаб, Қундуз („Тоғ қизи“), Леди Милфорд („Макр ва муҳаббат“), Майсара, Жамила („Майсаранинг иши“, „Бой ила хизматчи“) каби образларни яратган. 1946-йилдан Ҳамза театрида. Болтаеванинг образлари мукаммал ва тугаллиги билан ажралиб туради. Юксак актёрлик маҳорати, ифодали нутқи, ёрқин маиший бўёқлар воситасида ўзига хос қайтарилмас образлар яратишга эришди. Машҳур роллари: Варвара („Момақаддироқ“), Ҳафиза, Салтанат, Нетайхон, Шакарбуви („Янги ер“, „Шоҳи сўзана“, „Тобутдан товуш“, „Аяжонларим“), Дездемона („Отелло“), Нури („Қутлуғ қон“), Марҳамат („Парвона“), Ҳуринисо, Саодат („Олтин девор“, „Истанбул фожиаси“), Башорат, Фармонбиби („Келинлар қўзғолони“) ва бошқа Кинода (Ҳалима, „Маҳаллада дув-дув гап“ ва бошқалар) ҳам роллар ижро этган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1979)[1]. 2026-йил 28-майда Меҳнат шуҳрати ордени билан тақдирланган[2].

Икрома Болтаева
Туғилган санаси 16-январ 1916-йил
Туғилган жойи Китоб
Вафот санаси 21-ноябр 1993-йил(1993-11-21)
(77 ёшда)
Вафот жойи Тошкент, Ўзбекистон
Касби театр актрисаси
Театр Қашқадарё театри, Ҳамза театри
Мукофотлари O‘zbekiston SSR xalq artisti Hamza nomidagi Oʻzbekiston SSR Davlat mukofoti Mehnat shuhrati ordeni

Манбалар