Или — Хитой ва Қозоғистондаги дарё. Шарқий Тяншандан Текес ва Кунгес дарёлари номи билан бошланиб, Синсзянда (Хитой) бирга қўшилади ва Балхаш кўлига қуйилади. Узунлиги (Текес билан бирга) 1439 км, Кунгес ва Текеснинг қўшилган еридан ҳисобланса 1001 км. Ҳавзасининг майд. 140 минг км². Ўнгдан йирик Қош ирмоғи қўшилгандан кейин И. кенгаяди ва серсувроқ бўлиб оқади. Қуйилиш жойида узун ва тор делта ҳосил қилган. Қор ва музликлардан сув олади. декабр да музлаб, мартда муздан бўшайди. Ўртача сув cапфи қуйилиш жойида 329 м³/сек. Қапчиғай ГЕС ва сув омбори қурилган. И. катта ирригация аҳамиятига эга. Асосий ирмоқлари: Қош (Хитойда), Хўргўс (ўнгдан), Чилик, Чарин, Талғар, Қаскелен, Крути (чапдан). Ғулжа ш. дан Қозоғистоннинг Бақанас при-станигача кема қатнайди[1].

Или


Жойлашуви
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил