Илонбош (Чаннидаэ ёки Опҳиоcепҳалидаэ) – олабуғасимонлар туркумига мансуб балиқ. Танасининг узунлиги 15–120 см, вазни 7 кг гача. Асл ватани тропик Африка, ғарбий ва жанубий-шарқий Осиё, Амур дарёси ҳавзаси. Яссилашган боши тангачалар билан қопланган бўлиб, илон бошига ўхшайди. Орқа ва анал сузгичлари узунлиги илонбошнинг атмосфера ҳавосидан нафас олишга имкон берадиган жабра усти органи бор.

Илонбош Чанна аргус Амур дарёси ҳавзасида тарқалган. Танасининг узунлиги 85 см гача, вазни 7 кг гача. Ботқоқлашган ва ҳатто ифлосланган кулмак сув ҳавзаларида яшай олади, сувсизликка бир неча кун чидайди. 3 ёшида вояга етади, июн–июл ойларида урчийди. Урғочилари сув юзасида поя ва барглардан ясалган уяга ўртача 7300 увилдириқ ташлайди, эркаги бу тухумларни қўриқлайди. Йиртқич, ХХ асрнинг 60-йилларида Ўзбекистон сув ҳавзаларига овланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил