In Flames
Ин Фламес (Оловлар ичра) — швециялик Мелодик Деатҳ Метал гуруҳ. Ижод қилаётган мусиқий турларини асосчиси эканликлари тортишилсада, бу жанрга катта таъсир кўрсатганликлари қабул қилинган ҳақиқатдир.
| Ин Фламес | |
|---|---|
|
| |
| Умумий маълумот | |
| Мамлакат | Швеция |
| Фаолият йиллари | 1990 |
| Жанр | Мелодиc деатҳ метал |
| Лейбл | Нуcлеар Бласт |
| Таркиб |
Андерс Фридéн Жеспер Стрöмблад Бжöрн Гелотте Петер Иwерс Даниэл Свенссон |
| Вебсайт | www.инфламес.cом |
Тарихи
1990-йилда гуруҳнинг асосчиси Жаспер Стрöмблад ва Андерс Фридéн билан ўша пайтлар аъзоси бўлган Cеремониал Оатҳ гуруҳидан кетишга қарор берадилар. Ноанъанавий мусиқа турида ижод қилиш мақсадида Жоҳан Ларссон ва Гленн Лжунгстрöм билан Ин Фламес ни тузадилар. Биринчи демоларини Wронг Агаин фирмасига юворадилар. Фирма эгаси бу демони ёқтиради ва эртаси куни уларга телефон қилади. Бу телефондан кейин гуруҳ Лунар Страин номли албомни тайёргарчиликларини бошлаб юборадилар.
Гуруҳ кейинроқ Субтерранеан номли CД чиқарадилар. Бу албом орқали ўзига диққат қаратган гуруҳ, Нуcлеар Бласт номли олмон фирмаси билан ишлай бошлайдилар. Бу муваффақиятдан кўп вақт ўтмай, албом ёзиш ва саҳналарда ижро этиш учун ҳар гал чақирвуриш жонларига текган Андерс Фридéн ва Бжöрн Гелоттени гуруҳга таклиф қиладилар.
Тҳе Жестер Раcе албомини чиқарганларидан кейин бутун дунёда, айниқса Европа ва Японияда катта муваффақият қозонадилар.
Кейинги йили Жоҳан ве Гленн гуруҳдан кетадилар. Wҳораcле албомини ёзиш пайтларида кутилмаган ҳолда иккиси гуруҳдан кетаётганларини эълон қилдилар ва Бжöрн, Жеспер ва Андерсни ярим-чала ёзилган албомлари билан ташлаб кетадилар. Уларни ўрнини Петер Иwерс ва Никлас Энгелин, албом ёзилиб олгунча эгаллаб турдилар.
Кейинчалик бу иккиси гуруҳга қўшилишни ҳоҳлаётганларини айтдилар ва қабул этилдилар. Европа ва Японияда катта турнега чиқдилар. Турнедан кейин Швецияга қайтгач, Никлас баъзи шахсий сабабларга кўра гуруҳдан кетади. Никлас кетгач, барабан чалган лекин аслинда гитарачи бўлган Бжöрн гитарист бўлади, барабан чалиш учун эса Даниэл Свенссонни қўшадилар.
Бу ўзгаришлар ишга ярайди ва Тҳе Cолонй албомини чиқарадилар ва кутилган ҳамма нарсани оладилар. Албом турнесида консерт майдонлари тўппа тўла бўлади.
Бир неча йил сурган бу турнелардан кейин 2000-йилнинг августида, 3 ой студиода ишлагач Тҳе Cлайманни чиқарадилар ва сотишда рекорд рақамларга эришадилар. Дреам Тҳеатер, Слипкнот, Тестамент, Метҳодс оф Майҳем гуруҳлари билан фестивалларда иштирок этгандан кейин яна турнега чиқадилар. Турне пайтида Жестер Японияда энг яхши қўшиқ ёзувчиси танланиб БУРРН! мукофотини олади. Япония турнесида Петер Иwерс қатнашмайди ва уни ўрнини Армагеддон гуруҳидан Диcк Лöwгрен олади. Петер Скандинавия турнесида яна гуруҳга қўшилади. 2000 йилда таҳминан 150 мартта саҳнага чиқган гуруҳ 2001 йил таътилга чиқадилар.
2001-йил Онлй фор тҳе wеак номли клипни чиқаргач, Европада 20.000 кишига консерт берадилар. 2002 нинг ёзида Тҳе Токё Шоwдоwн албомини чиқарадилар.
Кейинчалик Даниэл Бергстранд билан Дуг-Оут студиоларида ишлаб, Рероуте То Ремаин албомини чиқарадилар. Яна бир қанча турнега ва намойишларга Слипкнот, Мудвайне, Соулфлй ва Слаер гуруҳлари билан чиқадилар. Ўз мамлакатларида эса Линкин Паркни ўрнига Ҳулцфред фестивалида иштирок эттилар.
Фестивални эртаси куни Мадридда бирга саҳна олиш учун Металлиcадан таклиф оладилар ва 30.000 кишининг қаршисида саҳна оладилар. Кейинги албомлари Соундтраcк то Ёур Эсcапе ни ёзиш учун Данияда уй кирага оладилар ва у ерни студио қилиб юборадилар. Бу албом ҳам катта муваффақият олиб келади ва яна сон-саноқсиз консертлар берадилар.
2005-йил тугатилган лекин 2006-йил чиқарилган Cоме Cларитй албоми бугунгача чиқарган албомлари ичида энг муваффаққиятлиси бўлиб, кўпчилик бу албомни гуруҳнинг қайтадан туғилиши деб таърифлайдилар. Албом чиқарилган ҳафтаёқ, Швеция ва Финландияда албом чартларида 1-ўринга чиқадилар. Бу муваффақиятлар билан бир қатор гуруҳнинг анчагина муҳлиси гуруҳ мусиқасини борган сари тижорий тус олаётганини танқид қиладилар.
Гуруҳ таркиби
Андерс Фридéн — Вокал
Жеспер Стрöмблад — Гитара
Бжöрн Гелотте — Гитара
Петер Иwерс — Бас гитара
Даниэл Свенссон — Барабан
Эски Аъзолар
Вокал
- Микаэл Станне (1993-1994)
- Ҳенке Форсс (1994-1995)
- Жоаким Гöтҳберг (1994-1995)
Гитара
- Гленн Лжунгстрöм (1990-1997)
- Никлас Энгелин (тоуринг 1997-1998)
- Андерс Иwерс (1990-1992)
- Мартин Матҳисен (1993-1994)
- Cарл Нäслунд (1993-1994)
Басс Гитара
- Жоҳан Ларссон (1990-1997)
Барабан
- Андерс Живарп (1995)
- Даниэл Эрландссон (1995)
Дискография
Албомлар
- 1994 — Лунар Страин
- 1995 — Субтерранеан
- 1995 — Тҳе Жестер Раcе
- 1997 — Блаcк-Аш Инҳеританcе
- 1997 — Wҳораcле
- 1999 — Cолонй
- 1999 — Cлайман
- 2001 — Тҳе Токё Шоwдоwн (ливе)
- 2002 — Рероуте то Ремаин
- 2004 — Соундтраcк то Ёур Эсcапе
- 2006 — Cоме Cларитй
- 2008 — А Сенсе оф Пурпосе
- 2011 — Соундс Оф А Плайгроунд Фадинг
- 2014 — Сирен Чармс
- 2016 — Баттлес
- 2019 — И, тҳе Маск
- 2023 — Форегоне