Indianapolis
Индианаполис — АҚШнинг шим. даги шаҳар, Уайт-Ривер дарёси бўйида. Индиана штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 791 минг, шаҳар атрофи билан бирга 1,2 млн. кишидан зиёд (2000). Темир йўл ва шоссе йўллар тугуни. Халқаро аэропорт бор. Мамлакатнинг йирик саноат, савдо-молия ва маданий маркази. Етакчи саноат тармоғи — машинасозлик; авиация ва автомобил двигателлари, автомашиналар учун қисмлар ва ускуналар, электр асбоблари, алоқа буюмлари, маиший теле- ва радио аппаратлари, ўлчовҳисоблаш при-борлари, қурилиш ускуналари, қишлоқ хўжалиги қуроллари ишлаб чиқарувчи корхоналар бор. Рангли металлургия, кимёфармацевтика, полиграфия, қоғоз саноатлари хдм ривожланган. Музей, 2 та университет бор. И.га 1820 йилда асос солинган.[2]
Индианаполис | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
Индианаполис Герб | |
| 39°46′0″Н 86°9′0″W / 39.76667°Н 86.15000°W | |
| Мамлакат | АҚШ |
| Штат | Индиана |
| Округ | Марион |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Грегорй А. Баллард (Р) |
| Майдон | 9,635 км2 (3,720 кв ми) |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | 218 м |
| Аҳолиси (2010) |
829,718(12тҳ) |
| Зичлиги | 861 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC−4, ёзда УТC-3 |
| Телефон коди | 317 |
| Почта индекс(лар)и |
61 тотал ЗИП cодес:
|
| ФИПС коди | 18-36003[1] |
|
| |
Буюк Индианаполис Марион округи ва ёндашган округлардан ташкил топган. Кенгроқ таърифга кўра Индианполис ёндош ҳудудлари билан бирга ҳисоблаганда 2 миллион аҳолига эга бўлиб (2005), унга АҚШнинг 23чи ва Мидwестънинг 7чи йирик шаҳри мақомини олиб беради. Ягоналашган иш кучи ва медиа бозори бўйича Индианаполис Метрополитан Статистик Ҳудуди(МДҲ) 2005 йилга кўра 1.64 миллион аҳолини ташкил этган. Метрополитан Статистик Ҳудудига кўра Индианаполис МидwестдаЧикаго, Детройт, Миннеаполис, Ст.Лоуис, Cлевеленд, Cинcиннати ва Cолумбусдан кейинги саккизинчи ўринни эгаллайди.

Индианаполис кучли спорт мавқеи эга бўлиб , 1987 йилда Пан Американ ўйинлари, Баскетбол Турнири ҳамда ҳар йили ўтказиладиган Индианаполис 500 учун машҳур. Шаҳарни Индй, Америка чорраҳаси ва Айлана шаҳар деб ҳам номлашади.
Тарихи
Индианаполис пойтахт сифатида 1821 йилда ташкил топган. Жеремиаҳ Сулливан, Индиана Олий Суди судяси ушбу номни Индиана сўзига грекча полис сўзини қўшиш орқали Индианаполис деб кашф этти; сўзма-сўз Индианаполис Индиан шаҳри маъносини беради. Шаҳар Оқ дарё бўйида ташкил этилиб, ушбу дарё асосий транспорт воситаси бўлади деган нотўғри тахмин ила қурилган; бироқ, сув йўли бунинг учун жуда саёз эди. Штат янги пойтахт шаҳарнинг дизайнини Александр Ралстонга топширди.
Шаҳар аслида шарқ-ғарб йўналишидаги Миллий Йўлининг устида жойлашган. Дастлабки темир йўл, Мадисон ва Индианаполис, 1847 йил 1-Октябрда ўз фаолиятини бошлади. Аср сўнгига келиб, Индианаполис ўгир саноат ишлаб чиқара бошлаб, Чикаго, Лоуисвилле, Cинcиннати, Cолумбус ва Ст. Лоуисларни боғловчи транспорт маркази бўла бошлади. Ён ҳудудлардаги табиий газ ва нефтъ заҳиралари, шаҳрнинг кеч 19 асрда гуллаб яшнашига асос бўлди.
Географияси
Майдони — 963,5 км2. Шундан 945,6 км2 қуруқлик, 17,9 км2 эса сув майдонидир. Денгиз сатҳидан ўртача 218 м баландликда жойлашган.
Манбалар
- ↑ „Америcан ФаcтФиндер“. Унитед Статес Cенсус Буреау. Қаралди: 2008-йил 31-январ.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| АҚШ географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |