Инсулт (лотинча: инсулто — зарба, ҳужум қилмоқ) — бош мияда қон айланишнинг тўсатдан бузилиб, мия тўқимасининг зарарланиши ва функсиясининг издан чиқиши; мияга қон қуйилиши. Гипертония касаллиги, мия томирлари атеросклерози, аневризма, васкулит ва бошқа бир қанча касалликлар инсултга сабаб бўла олади.

Инсулт

Инсултдан вафот этган одам миясининг бир бо'лаги
 
Классификацияси ва ташқи линклар
ОМИМ 601367
ДисеасесДБ 2247
МедлинеПлус 000726
эМедиcине неуро/9/{{{эМедиcинеТопиc}}}
МеСҲ Д020521

Геморрагик ва ишемик инсултлар фарқ қилинади. Геморрагик инсулт ёки апоплексияда мияга қон қуйилади. Гарчи инсулт кўпчилик одамларда тўсатдан пайдо бўлсада, бироқ касаллик нишонаси олдиндан сезилади. Масалан, гипертония касаллиги ва атеросклерозда мияга тўсатдан, кўпинча киши ҳаяжонланганда қон қуйилади. Баъзан бош ғувиллайди, оғрийди, айланади, бошда оғирлик сезилади. Қон қуйилиши (геморрагия) мия тўқимасини емириб, тегишли функсияларни бузади; киши ҳушдан кетиб, қусади, юзи қизаради, тез-тез чуқур, кўпинча хириллаб нафас олади, пулси таранг ва сийраклашган бўлади, ҳарорати кўтарилади, сийдик ва нажаси келмай қолади ёки беихтиёр чиқиб кетади. Ҳаёт учун хавфли бу ҳолат 1—3 кун давом этиб, кейин бемор ҳушига келади ва миянинг бирор соҳаси зарарланганлигини кўрсатувчи белгилар юзага чиқади; кўпинча гавданинг ўнг ёки чап қисми фалаж бўлади (гемиплегия), бемор тилдан қолади ёки тузук гапира олмайди. Бир неча ойдан кейин фалаж деярли барҳам топиши, бемор яна тилга кириши мумкин.

Ўнг яримшарида ишемик инсулт бўлган миянинг КТ тасвири.

Ишемик инсулт мия томирларининг тромбози натижасида пайдо бўлади, бу мия тўқимасининг юмшаши — мия инфарктига сабаб бўлади. Бош оғриши, айланиши каби дастлабки белгилар пайдо бўлгандан кейин бемор ҳушдан кетмай, қўл ёки оёқ увишади, сўнгра парез ёки фалаж бўлади, сезиш қобилияти йўқолади ёки пасаяди, нутқ бузилади. Беморнинг ранги ўчган, кўз қорачиқлари тор, пулси заиф, аммо ҳарорати нормал бўлади. Бузилган функсиялар бир неча ойда аслига келиши мумкин.

Эмболияга алоқадор инсултда мияда қон айланиши тўсатдан (баъзан жисмоний зўриқишдан) бузилади. Эмболиядан олдин кишининг умумий аҳволи оғирлашади: дармони қурийди, ҳаллослайди, юраги "ўйнайди", ҳарорати кўтарилади. Мия тўқимаси қонсизланганлиги туфайли қўл-оёқ фалаж бўлади, сезмайди, баъзан нутқ бузилади. Бузилган функсиялар 1—3 ой ичида (баъзан тўла) тикланиши мумкин. Инсултнинг дастлабки белгилари пайдо бўлганда дарҳол врач чақириш, беморни тамомила тинч қўйиш керак. Кейин у врач маслаҳати билан парвариш қилинади[1].

Ишемик инсултлар

Ишемик инсулт—бошқача мия инфаркти ҳам дейилади. Ишемик инсулт, асосан, 45—50 ёшдан кейин кўпроқ қарияларда учрайди. Бу касаллик келиб чиқишининг асосий сабаблари, бош мия қон томирлари атеросклерози, хафақон касаллиги, бош мия қонтомирларининг яллиғланиши, қон босимнинг пасайиши, бош мия қонтомирларнинг аневризмларидир. Ишемик инсултнинг

келиб чиқиши асосан бош мия қонтомирларининг қисилиши, я’ни ангиоспазмидир. Турли хил гемодинамик ўзгаришлар ҳар хил руҳий ҳолатлар бош мия қонтомирларининг қисилишига олиб келади ва у ердан қоннинг ўтиши секинлашади. Бунда бош мия тўқимасида юмшашиш ҳолати юзага келади. Қон томирлари ичида тромб ҳосил бўлиши, бунда бош мия қонтомирларида қоннинг секин айланиши туфайли қонтомирлар деворида қоннинг шаклли элементлари чўка бошлайди. Натижада, қоннинг ўзидан тромб ҳосил бўлади. Тромб ҳосил бўлишига яна қоннинг биокимёвий ўзгариши, я’ни уни ивишининг бузилишидир. Бундан ташқари, калла суяги ташқарисидаги экстрокраниал қонтомирларининг қисилиши ҳам ишемик инсултга олиб келади.

Клиник манзараси

Ишемик инсулт бўлишидан олдин бир неча ҳафта ёки ойлар олдин белги беради. Бу белгилар: бош айланиши, қисқа вақт ҳушнинг йўқолиши, кўз олдининг қоранғилашиши, умумий дармонсизлик, ўтиб кетувчи парестезиялар ёки қўл-оёқдаги парезлардир. Касаллик кўпинча аста-секин бошланади. Кечаси ёки эрталабга яқин кузатилади. Бунинг асосий сабаби кечаси тинч ётганда бош миядаги қон айланиши секинлашади ва тромб ҳосил бўлишига мойиллик кўпаяди. Эрталаб уйқудан тургандан кейин бемор, асосан, ҳушини йўқотмайди, бемор ўнг ёки чап томонида қўл-оёғининг ҳаракати камлиги ёки йўқолганлигидан

шикоят қилади. Ишемик инсулт бўлганда беморнинг ҳуши сақланган бўлиб, бош оғриқ бўлмайди ёки жуда кам ривожланган бўлади. Юз териси оқарган, томир уриши пасайган, қон босими пасайган, тана ҳарорати бир меёрда сақланган ёки субфебрил бўлади. Асаб соҳасида жуда ривожланмаган менингиал белгилар, калла бош мия нервлари ВИИ—ХИИ жуфтида марказий фалажланиш фақат қарама-қарши томонда кузатилади. Ўнг ёки чап томонда гемипарез ёки гемиплегия марказий характерда тонуси баланд, трофикаси бузилмаган. Пай рефлексларининг анизорефлексияси, 1— 3—4-кунлари пай рефлекслари пасайган бўлади ёки умуман чақирилмаслиги

мумкин. Кейинчалик патологик рефлекслари пайдо бўлади (Бабинский, Рассолима). Сезги соҳасининг чап ёки ўнг томонида гемигипестезия кузатилади.

Гипергидроз, ба’зан беморнинг ҳуши карахт, тезда мулоқотга кириша олмайди, саволларга жавоб бериши қийин кечади. Мотор афазияси — бемор гапга тушунади, лекин гапира олмайди. Сенсор афазияси — бемор гапга тушунмайди ҳамда гапира олмайди. Бош миянинг олдинги артерияси зарарланганда беморнинг юзида гемиспазм — юзнинг бир томонга тортилиб туриши, гемипарез кўпроқ оёқларда, гемианестезия, атаксия — мувозанатнинг бузилиши, гиперкинез — ихтиёрсиз ҳаракатлар кузатилади. Руҳиятнинг бузилиши (эйфория, ўз-ўзига танқидчиликнинг пасайиши). Бош миянинг орқа артерияси зарарланганда эса атаксия, гемианопсия, алтернашган белгилар (птоз, ташқарига қараб қолган ғилайлик чап томонда, гемиплегия, гемианестезия эса ўнг томонда) кузатилади.

Ишемик инсултнинг вертебробазиллар қонтомирлар соҳасида (умуртқа, базиллар артериялар ва орқа мия артерияси) зарарланиш бўлса, бемор бош айланиши, кўнгил айниш, қусиш ва мувозанатнинг бузилиши (мастга ўхшаб юриш), қулоқда шовқин бўлишидан, энса ва бўйиннинг орқа соҳасидаги оғриқдан шикоят қилади. Асаб соҳасини текширганимизда нистагм, диплопия, атаксия (статик ва динамик), нутқ ўзгаришлари, кўриш ва эшитишнинг пасайиши, дизартрия, ўткинчи тетрапарезлар ҳамда ҳушнинг ўткинчи бузилишлари кузатилади. Ишемик инсултлар кўпроқ қари ёшдаги одамларда учрайди. Бош мия қонтомирлар атеросклерози, артериал гипотензия, стенокардия, инфаркт миокард ва бошқа касалликлар натижасида келиб чиқади.

Геморрагик инсулт

Геморрагик инсулт, бошқача айтганда бош мияга қон қуйилишдир. Асосий келтириб чиқарувчи сабаблар: хафақон касаллиги, бош мия атеросклерози, уларнинг биргаликдаги уйғунлашиши, бош мия қонтомирларининг аневризмлари, бош мия жароҳатлари, васкулитлар, лейкоз, қанд касаллиги ва бошқалар. Бош мияга қон қуйилишига иккита асосий сабаб бўлади. Биринчидан, қонтомирларининг ёрилиб кетиши бўлса, иккинчидан, қонтомирлар ўтказувчанлигининг бузилиши, бунда қонтомирлар ёрилмайди.

Клиник манзараси

Геморрагик инсулт кўпроқ кундуз кунлари, бемор руҳий ҳолатидан кейин қаттиқ хафачилик, нохуш хабарлар, жуда кучли ҳаяжонланишдан кейин бошланади. Касаллик кўпинча тўсатдан бошланиб беморнинг ҳуши йўқолади ва бемор йиқилади. Беморда кучли бош оғриқ, юзнинг қизариши, қусиш, тана ҳарорати кўтарилган бўлиб, сопор ёки кома ҳолатига тушади. Умумий аҳволи жуда оғир бўлиб, бурун-лаб атрофи кўкарган нафас олиши тез юзаки товуш билан хириллаб чиқади. Қон босими баланд— 220/140 симоб устунига тенг ёки ундан ҳам ошган, томир уриши тезлашган. Асаб соҳаси текширганимизда менингиал белгилар (энса мушаги таранглиги, Керниг, Брудзинский) жуда ривожланган, чунки бош мияда шиш борлиги учун, юзи асимметрия, бурун-лаб қатлами силлиқлашган, оғиз бурчаги

пастга тушган, кўз қорачиғи анизокорияси, қорачиқнинг ёруғликка жавоб реаксияси сусайган ёки йўқолган. Ютиниш ва гапириш йўқолган, ўнг

ёки чап томонда қўл-оёқнинг фалажланиши, оёқ панжаси ташқарига буралиб қолган, қўлларни кўтариб ташлаганда фалажланган қўл «қамчисимондек»

тезда тушиб кетади, оёқда ҳам шундай бўлади. Қўл-оёқларда мушаклар тонуси пасайган — гипотония, пай рефлекслари пасайган ёки чақирилмайди, патологик рефлекслари учрайди. Сезги камаяди ёки йўқолади. Фалажланиш ҳамма вақт марказий характерда бўлгани учун аста-секинлик билан мушаклар тонуси ошиб боради, пай рефлекслари баланд, гапириши ноаниқ— дизартрия, мотор ва сенсор афазиялар кузатилади. Агар қон мия қоринчаларига қуйилса, бунда касалнинг аҳволи жуда ҳам оғир — кома ҳолатида, нигоҳ қараш, қусиш, юракнинг тез-тез уриши, нафас олишнинг қийинлашиши ва тутқаноқ хуружи клоник ва тоник қалтирашлар кузатилади. Бирйилгача—тикланиш даври, бир йилдан кейин эса қолдиқ даври дейилади.

Пардалар орасига қон қуйилиши

Пардалар орасига қон қуйилиши—бошқача субарахноидал қон қуйилиш дейилади. Бунда қон мия пардаларининг орасига қонтомирларининг ёрилиши натижасида қуйилади. Миянинг асоси ва устки қисмларида қон қуйилади. Бемор қаттиқ бош оғришидан, кўнгил айнишидан ва қусишдан шикоят қилади. Асаб соҳасида менингиал белгилар кузатилади. Бемор ёруғликка, ташқи та’сиротларга жуда ҳам та’сирчан бўлади. Тутқаноқ белгилари бош миянинг устки (конвекситал) қисмида қон қуйилганда клоник-тоник қалтирашлар кузатилади. Агар миянинг асоси (базиллар)да қон қуйилиш бўлса, бунда ИИ— ИИИ—ИВ—ВИ калла бош мия нервларининг зарарланиши кузатилади. Қўл ва оёқларда фалажланиш бўлмайди, гипотонус, гиперрефлексия, гиперестезия, беморда руҳий қўзғалишлар кузатилади. Қоринчалар ичига қон кетганда нафас олиш ва юрак иш фаолиятининг бузилишлари, юз териси кўкарган, ҳуши йўқолган, тана ҳарорати 39°C ва ундан ҳам юқори бўлади. Мияча ярим шарларига қон қуйилганда бош айланиш, қусиш, энса ва бўйиннинг орқа томонида оғриқ, нистагм, атаксия ҳолатлари кузатилади. Мия устунида қон қуйилса, калла бош миянервларининг ядролари ва уларнинг йўлларини зарарлайди. Бунда алтернашган аломатлар (юзнинг бир томонида калла бош мия нервларининг фалажланиши бўлса, қарама-қарши томонда эса гемипарез) кузатилади. Бош мия тўқималарига қон қуйилса, кўпроқ ички капсула, ўрта мия артериясида бўлса, умумий мия белгилари, маҳаллий мия белгилари билан биргаликда келади. Бош мия пўстлоғига яқин жойда қон қуйилса, нутқ бузилишлари мотор ёки сенсор афазия бўлади. Менингиал белгилар бунда камроқ учрайди, орқа мия суюқлигида қон бўлмайди. Агар орқа мия суюқлигида қон бўлса, унда аралаш қон кетиши кузатилади.

Субарахноидал қон кетиш 50 ёшгача бўлган беморларда учрайди. Бунга сабаб бош мия қонтомирлар аневризмлари 50 %ни ташкил этади. Камроқ ҳолатларда артериал гипертензия ва бош мия қонтомирлари атеросклерози сабабчи бўлади.

Клиник манзараси

Унда менингиал ва умумий мия белгилари жуда ривожланган бўлади. Маҳаллий мия белгилари бўлмайди ёки кам ривожланган бўлади. Қон кетиш тўсатдан бошланади. Беморда бирдан бош оғриқ, энса мушагининг таранглиги, Керниг, Брудзинский белгилари ривожланган бўлади. Бош оғриқ кучли бўлиб, унинг та’сиридан беморлар қичқириб юборади, қўллари билан бошини ушлайди, босади. Юзи қизарган, руҳий қўзғалишлар, қочишга ҳаракат қиладилар, тўшакда ётолмайди, тана ҳарорати баланд бўлади. Орқа мия суюқлигида қон бўлади. Оғир ҳолларда беморнинг ҳуши бўлмайди, сопор ёки кома ҳолатда бўлади. Маҳаллий мия белгиларидан—

ғилайлик, диплопия ва енгил гемипарезлар бўлади. Қоринчалар ичига қон кетганда касаллик бирдан бошланиб, ҳушнинг йўқолиши, нафас олиш шовқинли

бўлиб, бемор хириллаб нафас олади. Сопор ва кома ҳолатига тезда тушиб қолади. Беморнинг тана ҳарорати 39—40°C, совуқ қотгандай титраш, томир

уриши тезлашган, совуқ тер босиш, орқа мияни пунксия қилганда орқа мия суюқлигида қон бўлади. Маҳаллий мия белгилари кам ривожланган бўлади.

Мушакларда тоник тиришиш, гипотония билан алмашиниб туради.

Давоси

Тиббиёт ҳамширалари инсулт билан оғриган беморларни жуда эҳтиётлик билан қарашлари талаб этилади. Бемор бошини тана қисмидан бироз баланд кўтариб қўйиш, ҳаракат қилишларига йўл қўймаслик лозим. Касалликнинг ўткир даврида беморни тинч қўйиш, оғзида тиш протезлари бўлса, олиб қўйиш лозим. Оғиз атрофи ва ичини сўлак ва қусуқ қолдиқларидан тозалаб, тоза ҳаво киришини та’минлаш, пастки жағни ушлаб туриш, тилини орқага тортиб кетмаслиги ва нафас олишини яхшилаш учун ҳаво ўтказгич қўйиш, юқори нафас йўлларини электроцос ёрдамида тозалаш, ошқозонга зонд қўйиш талаб этилади. Мияда қон айланишини яхшиловчи дорилар— эуфиллин 2,4 % 5—10 мл томир ичига, магнезий сулфат 25 % 5—10 мл мушак орасига новокаин билан, папаверин 2 % 2 мл, дибазол 1 % 2—4 мл мушак

орасига қилинади. Беморга биринчи куни ширинчой, мева шарбати кейинчалик ютиниш бўлмаса, зонд орқали кунига 5 марта овқатлантириш талаб этилади.

Умумий даволаш Қиёсий даволаш
геморрагик инсулт ишемик инсулт
Нафасолиш фаолиятини яхшилаш:юқори нафас

й‘ўлларини тозалаш, эркин нафасолишга йўл қойиш; бошни юқорига кўтариш; оғиз ичини сўлак ва қусуқ массаларидан тозалаш; пастки жағни ушлаб туриш; ҳаво ўтказгич қўйиш; тилнинг орқага кетиб қолишига йўл қўймаслик; бурун орқали катетер қўйиш.Юрак-қон томир фаолияти бузилишларида: қон босим пасайганда: кофеин 20% 2,0 мл т/ о, мезатон 1% 2,0 мл м/ о, гидрокортизон 50 мг, преднизолон 60 мг, кокарбоксилаза 1 б 00 мг т/ и. Қон босим кўтарилганда; диб 2,0 м\о; магнезий сулфат 2 % 5—10,0 мл м/ о

кислород терапия;

аскорбин кислота 5% 0,5 мл т/и калсий хлор 10% 5 — 1 0,0 мл т/и , амниокапрон кислатаси 5 % 100мл т/и

ношпа 2,0 мл, па

паверин 2,0 мл м/ о, кавинтон 20 мг ёки терентал 5,0 мл НаCЛ билан никотин кислота 1% 1,0 мл, стугерон 1 та таб. 3 маҳал, гемодез 400,0 мл ва реополигюкин 400 мл

Парвариш қилиш

Беморни қимирлатмасдан, нафас олишини яхшилаб, бошини бироз баланд кўтариб, кийимларини ечиб ётқизиш керак. Агар бемор қусган бўлса, оғзини тозалаб қўйиш лозим. Зотилжам бўлмаслиги учун беморни ўнг ва чапга ёнбош қилиб ётқизиб туриш, орқасига, кўкрак қафасига хантал ва банкани кунаро қўйиш керак. Антибиотиклар буюрилади. Думба, курак соҳаларига облипеха ёки балиқ мойидан суртиб туриш лозим. Беморнинг сийдиги тутилиб қолса, катетер қўйиш билан сийдириб олиш керак. Касалликнинг биринчи кунидан бошлаб гемипарез ёки гемиплегия бўлса, контрактураларнинг олдини олиш учун фалаж бўлган қўл-оёқларни физиологик ҳолатга келтириш, уларнинг тагига ёстиқ қўйиб, елка бўғими билан бир хил баландликда бўлишини та’минлаш зарур. Фалажланган қўлнинг бир неча марта танасидан узоқлаштириб қўйиш, қўлни ичини юқори (спинасия) ҳолатга қўйиш, бармоқларни тўғрилаб очиб қўйиш лозим. Буларга қум халтачалардан фойдаланса бўлади. Қўлтиқ остига валик ёки ёстиқчани 30 дақиқагача қўйиш керак. Оёқни тўғрилашда тизза бўғимига ва оёқ панжасига қум халтачалар қўйиш керак бўлади.

Бемор ҳушига келган кундан бошлаб, енгил уқалаш, нафас машқлари ҳамда суст ҳаракатлар қилиш тавсия этилади[2].

Профилактика

Олдини олиш учун дам олиш, меҳнат қилиш ва овқатланишни тўғри йўлга қўйиш; руҳий-асабий зўриқмаслик, томир касалликларини ўз вақтида даволатиш лозим. Даво нафас олиш ва юрак-томир системаси фаолиятини барқарорлаштириш, миянинг қон билан таъминланишини яхшилаш, мияда шиш пайдо бўлишига йўл қўймаслик, жаррохлик усули ёки зарур дори-дармонлар билан бемор соғлигини тиклаш, шифобахш бадан тарбия, массаж ва ҳоказодан иборат[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Х. Қ. Шодмонов, Х. Ш. Эшмуродов О. Т. Турсунова. АСАБ ВА РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР. «Билим» нашриёти, 2004.