Интернет Мовиэ Датабасе (ИМДб, таржимаси Филмларнинг Интернетдаги базаси) — филмлар, ТВ программалар, актёрлар, киночилар, видеоўйинлар ва бадиий қаҳрамонлар ҳақида маълумот тўпланган онлайн маълумот базаси. Сайтдан кўплаб одам фойдаланади: ҳар ой ИМДбга 10 миллиондан ошиқ фойдаланувчилар ташриф буюради[1].

Интернет Мовиэ Датабасе
Тижоратми ҳа
Сайт тури онлайн маълумот базаси
Рўйхатдан ўтиш мажбурий эмас
Қайси тилларда Инглизча
Муассиси Амазон.cом
Очилган санаси 17-октабр, 1990
УРЛ ҳттп://www.имдб.cом/

ИМДб 1990-йил 17-октабрда очилган. 1998-йил Амазон.cом томонидан ўзлаштирилган. 2012-йил ноябр ойида олинган маълумотга кўра, ИМДбда 2 352 367 та бадиий ном ва 4 930 353 та киши ҳақида маълумот бор[2].

2022-йил март ойи ҳолатига кўра, маълумотлар базасида тахминан 10,1 миллион ном (шу жумладан телевидения эпизодлари) мавжуд эди[3].

2023-йил 12-феврал ҳолатига кўра, Алеха веб-сайт рейтингига кўра, ИМДб дунёдаги энг кўп ташриф буюрилган веб-сайтлар рўйхатида 54-ўринни эгаллади[4].

Энг сара 250

Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар берган овозлар ёрдамида ИМДбда энг сара 250 филм аниқланади[5]. Бу рўйхатга 25 000 дан ошиқ овоз олган, 45 минутдан узоқ давом этадиган ва ҳужжатли бўлмаган филмларгина киритилади.

Рейтинг

Жорий формула ошкор этилмаган бо'лса-да, ИМДб дастлаб уларнинг вазнли рейтингини ҳисоблаш учун қуйидаги формуладан фойдаланган[6]:

W=Р⋅в+C⋅мв+м{\дисплайстйле W = \фраc{\ Р \cдот в + C \cдот м\ }{в + м}} қайсики:

  • W вазнли рейтинг ҳисобланади;
  • Р филм учун ўртача рейтинг ҳисобланади, 1 дан 10 гача;
  • в филм учун берилган овозлар сони;
  • м топ 250 рўйхатига кириш учун зарур бўлган минимал овозлар;
  • C бутун ҳисобот бўйича ўртача овоз ҳисобланади.

Энг сара 250 рўйхати кенг кўламли бадиий филмларни ўз ичига олади, жумладан, йирик релизлар, диний филмлар, мустақил филмлар, танқидчилар томонидан эътироф этилган филмлар, овозсиз филмлар ва инглиз тилидаги бўлмаган филмлар. Ҳужжатли филмлар, қисқа метражли филмлар ва телесериаллар ҳозирча киритилмаган.

2015-йилдан бери рейтингдаги телекўрсатувларга бағишланган Топ 250 рўйхати мавжуд[7].


Энг сара 250 нинг 20 таси

Ўрин Филм Чиққан йили
1. Шоушенкдан қочиш 1994
2. Тҳе Годфатҳер 1972
3. Тҳе Годфатҳер: Парт Тwо 1974
4. Пулп Фиcтион 1994
5. Тҳе Гоод, тҳе Бад анд тҳе Углй 1966
6. 12 Ангрй Мен 1957
7. Счиндлер'с Лист 1993
8. Қора Рицар 2008
9. Узуклар ҳукмдори: Қиролнинг қайтиши 2003
10. Фигҳт Cлуб 1999
11. Империя жавоб қайтармоқда 1980
12. Оне Флеw Овер тҳе Cуcкоўс Нест 1975
13. Узуклар ҳукмдори: Узуклар иттифоқи 2001
14. Муқаддима 2010
15. Гоодфеллас 1990
16. Юлдузлар жанги: Эпизод ИВ – Янги Умид 1977
17. Севен Самураи 1954
18. Тҳе Матрих 1999
19. Форрест Гумп 1994
20. Cитй оф Год 2002

Статистика

2022-йил декабр ҳолатига кўра ИМДбда қуйидагича статистика бор[8]:

Тури Сони
Бадиий филм 629,807
Қисқа филм 862,336
ТВ сериаллар 235,708
ТВ эпизодлар 7,147,915
ТВ кинолар 138,848
махсус ТВ учун 39,642
ТВ қисқа-сериялар 46,417
ТВ қисқа (шорц энглиш) 10,622
Подкаст сериялар 24,778
Подcаст эпизодлар 3,076,386
Видеолар 268,515
Видеоўйинлар 33,106


Манбалар

  1. ↑ „Энг машҳур 10 Интернет компания (ингл.)“. CелебЖункйз.cом (2009-йил 19-август). 2012-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-август. „архив нусхаси“. 2012-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-июн.
  2. ↑ „Статистика (ингл.)“. ИМДб. Қаралди: 17-ноябр, 2012.
  3. ↑ „10,1 миллион ном мавжуд.“. ҳттпс://www.имдб.cом.
  4. ↑ „54-энг кўп ташриф буюрилган сайт“. ҳттпс://www.ҳтмлстрип.cом.
  5. ↑ „Фойдаланувчилар овоз берган энг сара 250 филм (ингл.)“. ИМДб. 2009-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 1-март.
  6. ↑ „ИМДБ Воте ФАҚ“. ИМДб. 2017-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 6-феврал.
  7. ↑ „Топ 250 ТВ“. ИМДб. 2016-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-март.
  8. ↑ „Пресс Роом“. ИМДб. 2022-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-май.

Ҳаволалар