Ирмоқ — катта дарёга қуйиладиган дарё, сой, жилға. Одатда, Ирмоқ ўзи қуйиладиган дарёдан камсув, шунингдек, водийси бошқа томонга йўналган бўлади. Кўл ва б. ички сув ҳавзаларига қуй-иладиган дарёлар ҳам баъзан Ирмоқ дейилади. Географик адабиётларида 1-, 2-, 3- ва ҳоказо тартибли ирмоклар фарқ килинади. Мас, бирор дарёга бевосита қўшиладиган сойлар 1- тартибли Ирмоқлар, бу сойларга қуйиладиганлари 2-тартибли Ирмоқ лар дейилади ва ҳоказо. Айрим туркий тилларда, жумладан, усмонли турклар тилида Ирмоқ деганда умуман дарё тушунилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил