Isfijob
Исфижоб — ўрта асрдаги Исфижоб ҳокимлигининг марказий шаҳри. Арис дарёси водийси (Қозоғистон)да жойлашган. Кўпгина тадқиқотчилар уни Чимкентдан 12 км шарқда, Сайрам ст-ясининг ўрнида бўлган деб ҳисоблайдилар. Шаҳарнинг қачон вужудга келгани номаълум. Шарқ географларининг маълумотларига қараганда, майдони Бинкацш 3 марта кичик бўлиб, И.нинг арки Х асрдаёқ вайрона ҳолатда бўлган; фақат шаҳристон ва рабод сақланган. Рабод деворининг айланма уз. 1 фарсах (6–7 км)ни ташкил қилган. Шахристоннинг 4 дарвозаси: Нужкат, Фархон, Шакрон ва Бухоро бўлган. Унда, шунингдек, сарой, қамоқхона, жоме масжиди ва бозорлар жойлашган. 840 йилда И. вилояти сомонийларпян Нуҳ ибн Асад қўл остига ўтган. Вилоятни кўчманчилар ҳужумидан муҳофаза этиш мақсадида Нуҳ ибн Асад И. атро-фини девор билан ўраттирган. И. Буюк ипак йўли устида бўлиб, бу ерда бўз, қурол, металл, қул савдоси олиб борилган. 1700 га яқин мустаҳкам қўрғон (работ)и бўлган. Х аср охирларида қорахонийларга, ХИИИ аср бошида Муҳаммад Хоразмшоҳга, 1219 йилдан мўғулларга бўйсунган; шаҳарнинг янги номи — Сайрам дастлаб шу даврдан (1221 й.) тилга олинади.
Адабиёт
- Бартолд В. В., Туркестан в эпоху монголского нашествия, Соч., т. И, М., 1963; Бетгер Е. К., Извлечение из книги "Пути и страни Абул Касима ибн Хаукаля, Труди Ср. Аз. гос. университети, вип. 3, Т., 1957; Иванов П. П., Сайрам. Ист-археол. очерк, "Ал-искан-дария". Сб. в чест А. Э. Шмидта, Т., 1923.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |