Isnod
Qiyofa
Иснод — 1) уятга ёки таънага келтирадиган, номига доғ туширадиган иш, номус; 2) исломда ҳар бир ҳадиснинг таркибий қисми. Ҳадиснинг бошланишида уни биринчи бўлиб айтган ва эшитган кишидан бошлаб, ҳадисларни тўпловчига қадар барча шахсларнинг исмлари бирма-бир кўрсатиб чиқилади ва бу ҳадиснинг асоси, далили қисобланади. Ҳадиснинг ҳақиқий ёки сохта эканлигини уламолар шу исмларни таққослаш йўли билан текширганлар. Ҳадисни нақл қилувчи кишиларнинг яшаган йиллари ва ижобий сифатлари шартга тўғри келса, Иснод тўғри, демак, ҳадис ҳам тўғри деб ҳисобланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |