Ispanlar
Испанлар – халқ. Испаниянинг асосий аҳолиси (27,6 млн. киши). Умумий сони 29,0 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Европеоид ирқига мансуб. Испан тилида сўзлашади. Диндорлари, асосан, католик<лар. И.нинг қадимги аждодлари ибер қабилалари ҳисобланади. Галлиядан герман қабилалари – вест-готлар (414 йил), Гибралтар орқали араблар ва барбарлар (714 йил) бостириб кириб, И.нинг этник таркибига кучли таъсир кўрсатган. И. уларни маврларр. деб аташган. Реконкиста (ВИИИ—ХВ аср охири) испан ерларини бирлаштириш билан ту-гаган, бу эса И.нинг миллий онгини шаклланишига имкон туғдирган. Пекин, ХХ асргача айрим вилоятлар ахолией ўзларини кастилияликлар, арагонлар, андалузлар ва б. деб атаб келишган. И. ХИХ аср охирида миллат бўлиб шак-лланган. И. Лотин Америкасидаги кўплаб ҳозирги халқларнинг шаклланишига катта таъсир кўрсатганлар. Хўжалигида қорамолчилик ривожланган. Қишлоқ хўжалигида ғалла экинлари етиштириш етакчи ўринни эгаллайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |