Jakarta
Жакарта — Индонезиянинг пойтахти. Жава оролнинг шимоли-ғарбий соҳилида, Чиливунг дарёсининг Жава денгизига қуйилиш жойида. Иутими тропик экваториал; йиллик ўртача температура 27°. Йилига 1800 мм ёғин ёғади; ҳавонинг намлиги 80%. Аҳолиси 9,5 млн. киши (1996). ХВИ аср бошида ҳозирги Жакарта ўрнида Пажажаран князлигининг Сундакелапа порт шаҳри бўлган. 1527 йилда уни Бантам князлиги эгаллаган ва шаҳар Жаякерта (улкан қалъа) деб аталган. ХВИИ асрда голландларнинг Ост-Индия компанияси босиб олиб вайрон қилган. 1619-йилда голландлар шаҳар ўрнида Батавия қалъасини қурганлар. Кейинчалик унинг атрофида шаҳар вужудга келиб, 1945-йилгача генерал губернатор кароргоҳи ва мустамлака маркази бўлган. 1945-йил 17- августдан мустақил Индонезия давлатининг пойтахти. Голландия агрессияси вақтида (1946—49) пойтахт вақтинча Жокякартага кўчирилди; 1949-йилдан Батавия яна Жакарта деб атала бошлади.
Жакарта индонезча: Жакарта | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| Мамлакат | Индонезия |
| Аҳолиси (2021) |
10 562 088 |

Жакарта — мамлакатнинг йирик иқтисодий маркази. Озиқ-овқат (чой, кофени қайта ишлаш, шоли оклаш, ун тортиш, ёғ, балиқ консервалаш ва б.), каучукка ишлов бериш, резина ва кўн поябзал, тўқимачилик, металлсозлик ва машинасозлик корхоналари, механика устахоналари, кема верфи, автомобил йигув заводи ва бошқа бор. Ҳунармандчилик кадимдан ривожланган.
Жакарта — халқаро денгиз ва ҳаво йўлларининг тугуни. Халқаро Кемаёран аэропорти бор. Жакарта порти (Танжунгприок аванпорти) орқали четга каучук, чой, кофе, хинин, шакарқанд ва б. чиқарилади; четдан кўпроқ саноат ускуналари келтирилади. Меъморий ёдгорликлардан Пенанг дарвозаси (1671), черков (1695), шаҳар бошқармаси биноси (1710—12), ХВИИ—ХВИИИ асрларда қурилган бинолар, канал ва кўприклар ва бошқалар сақланган. Замонавий бинолардан спорт мажмуаси (1956—62), марказий госпитал (1962—63), Президент саройи (ХИХ—ХХ асрлар), Мустақиллик монумента (1964) Жакартанинг янги қурилган қисмида жойлашган. Жакартада давлат университети, бир неча хусусий университетлар, Миллий техника институти, Фанлар институти, Маданият институти, кутубхоналар, музейлар, Картиналар галереяси, театрлар ва бодҳқа бор[1].
География
Жакарта Ява денгизининг кўрфазида жойлашган. Шимолий қисмида Жакарта ҳудуди денгиз сатҳидан ўртача 8 м баландликдаги текисликдан иборат. Пойтахт ҳудудининг ярмидан кўпи денгиз сатҳидан пастда жойлашганлиги сабаб, ёмғирли мавсумда Жакартанинг кўплаб ҳудудлари сув остида қолади: сув чиқарадиган кучли насослар ўз ишига бардош бера олмайди. Ер ости сувларини фаол истеъмол қилиш натижасида тупроқнинг чўкиши йилига 10 см гача тезлашган. Жанубда шаҳар ҳудуди тепаликлардан иборат. Жакартадан 13 га яқин дарёлар оқиб ўтади, уларнинг аксарияти шаҳарнинг жанубий қисмларидан оқиб ўтади ва шимолда Ява денгизига қуйилади. Энг муҳим дарё Cилиwунг бўлиб, у шаҳарни ғарбий ва шарқий қисмларга ажратади. Пойтахтдан Песангграхан, Сунтер, Маланг, Ангке, Чиденг ва бошқа дарёлар ҳам оқиб ўтади. Жакартада ёмғирли мавсумда дарёларнинг кўтарилиши ва денгиздаги тошқинлар туфайли тез-тез сув тошқинлари содир бўлади[2]. 1996-йилги сув тошқини натижасида 5000 гектар ер сув остида қолган[3][4]. Инфратузилмага этказилган зарар 5200 миллиард рупийни (572 миллион АҚШ доллари) ташкил этган[5]. Тошқин оқибатида 85 киши ҳалок бўлган, 350 мингга яқин киши уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Жакартанинг умумий майдонининг қарийб 70 фоизи сув остида қолган, шаҳарнинг айрим ҳудудларида сув 4 метргача кўтарилган[6][7][8].
2011-йил май ойида Жакарта атроф-муҳитни бошқариш агентлиги Жакартадаги барча ифлосланган дарёлар рўйҳатини эълон қилган[9].
Сув тошқинини юмшатиш учун Жакартада Cилиwунг дарёсидан Чипинанг дарёсигача бўлган ер ости канали қурилган. Бу Каванг, Кампунг Мелаю, Букит Дури ва Кебун Бару ҳудудларидаги сув тошқинларини камайтиради[10].
Дарёлардаги тошқинлардан ташқари, Жакарта ҳам йилига 5-10 сантиметрга ва Шимолий Жакарта материкки 20 сантиметргача чўкмоқда. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун Нидерландия Жакарта кўрфази атрофида тўғон яратиш учун техник ҳужжатлар учун 4 миллион доллар ажратган. Тўғон ҳалқаси сувни ушлаб туриш ушлаб туришга хизмат қилади, денгиз сувини тартибга солади ва назорат қилади, шунингдек, қўшимча пуллик йўллар сифатида ишлатилади. Лойиҳани 2025-йилгача амалга ошириш режалаштирилган[11].
Шаҳар шарқда Ғарбий Ява провинсияси ва ғарбда Бантен провинсияси билан чегарадош.
Демографияси
Жакарта аҳолиси жуда тез ўсиб бормоқда. 1930-йилдан буён аҳоли деярли 17 баробар ошган. 1950-йилларнинг бошига келиб, аҳоли сони 823 минг кишини, 1961-йилда – 2,9 миллион аҳолини, 1971-йилда – 4,6 миллионни, 1980-йилда – 6,5 миллионни ташкил этган. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км² га 8 минг аҳоли, Сенен туманида (Марказий Жакарта) – 1 км² га 50 минг аҳоли, Танаҳ Абанг (Марказий Жакарта) – 1 км² га 25-30 минг аҳоли, Гамбир ва Грогол (Ғарбий Жакарта) – 1 км² га 10-15 минг аҳоли тўғри келади.
Иқтисодиёти
Жакарта мамлакатнинг энг йирик саноат маркази (27 мингдан ортиқ корхона, шу жумладан 8 мингдан ортиқ ҳунармандчилик). Жакартада саноатнинг автомобил йиг'иш, то'қимачилик, кийим-кечак, поябзал, электроника, озиқ-овқат, кимё, фармацевтика, полиграфия, шиша, қог'оз, ёг'очга ишлов бериш, кема та'мирлаш, кемасозлик, металлга ишлов бериш саноатигача мавжуд. Янги саноат зоналари фаол ривожланмоқда (Пуло Гадунг, Анчол, Пуло Мас, Чемпака Путих, Гандариа, Плуит).
Аҳолининг даромадлари
Жакарта Индонезияда энг кам иш ҳақига эга шаҳар. 2021-йил 1-январ ҳолатига кўра, Жакартада энг кам иш ҳақи ойига 4 416 186 рупийни (313,84 доллар) ташкил этган[12][13][14]..
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ (ингл.)„Кей то Жакарта'с флоодс: Басин флоод манагемент“. Тҳе Жакарта Пост (2008-йил 22-март). 2013-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 14-март.
- ↑ (ингл.)„Асиан Неwс“. Асиавиэwс. 2013-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 27-апрел.
- ↑ (ингл.)„Флоодс ин ДКИ Жакарта Провинcе, упдатед 19 Фебруарй 2007 Эмергенcй Ситуатион Репорт Но. 6“ (деадлинк). РелиэфWеб (2007-йил 19-феврал). 2007-йил 10-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ (ингл.)Тҳреэ киллед, 90,000 эваcуатед ин Жакарта флоодс: оффиcиалс – Яҳоо! Неwс
- ↑ „Три города Индонезии "тонут" из-за быстрого расходования грунтовых вод“ (ру). РИА Новости (2012-йил 14-ноябр). 2020-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-июн.
- ↑ „ҳттпс://жакартаглобе.ид/ҳоме“. Жакарта Глобе. 2020-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-июн.
- ↑ Хидайят, Маюри Мей Лин, Рафки. „Почему тонет Джакарта, один из самых густонаселенных городов мира?“ (эн). ББC Неwс Русская служба (2018-йил 13-август). Қаралди: 2018-йил 16-август.
- ↑ (ингл.)Жакартанс ламент тҳе соррй стате оф тҳе cапитал’с риверс (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-05 санасида архивланган). Тҳе Жакарта Пост, Жакарта. Май, 20, 2011
- ↑ (индон.)Министер: Жакарта Эаст Флоод Cанал аccомплишед ин 2011 (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-07-29 санасида архивланган). Wаспада.cо.ид (30 Новембер 2010). Ретриэвед он 12 Жуне 2011.
- ↑ (ингл.) ҳттп://www.тҳежакартапост.cом/неwс/2011/07/27/дутч-студй-неw-дике-жакарта-бай.ҳтмл (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-04-06 санасида архивланган)
- ↑ „Индонесиа’с 2021 Минимум Wаге: Но Инcреасес фор Мост Провинcес“. 2021-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-январ.
- ↑ „Cентрал Говернмент Реқуэсц Провинcиал Говернорс Нот то Раисе Индонесиа’с Минимум Wагес ин 2021 | Индонесиа Инвестменц“. 2021-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-январ.
- ↑ „Минимум wаге - Индонесиа - WагеИндиcатор.орг“. 2020-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-январ.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |