Жанр (франсузча: генре, лотинча: генерис – „жинс“, „тур“) – санъат турларида тарихан шаклланган ички бўлиниш ҳамда мазкур бўлинишни ифодаловчи тушунча; шакл ва мазмун бирлигидаги ўзига хос хусусиятларига эга бўлган санъат асарининг алоҳида тури. Санъат асарларининг жанр гуруҳларига бўлиниши турли (танланган мавзу, бадиий-ғоявий мазмун, шакл жиҳатлари ва бошқалар) мезонларга таяниб амалга оширилади; ҳар бир санъат турида жанр таснифи ўзига хос тизимни ташкил этади.

Қадимги, ўрта асрлар ва Уйғониш даври санъатларида жанрлар орасида аниқ, чегара қўйилмаган. Классицизм даври (Франсия) дагина қатъий жанр тизими яратилди. ХИХ асрда жанрлар орасига қатъий чегара қўйилиши билан айрим жанрлар ўз аҳамияти ва етакчилигини йўқотди, айримлари (портрет, манзара, консерт, симфония ва бошқалар) нинг ўзаро таъсирда, янги турларининг пайдо бўлиши каби мураккаб жараёнлар юзага келди. Санъацҳуносликда жанр тушунчаси ХВИИ асрда пайдо бўлиб, жаҳон санъати тарихининг барча даврларига нисбатан асарларнинг ифодавий ва мазмун хусусиятларини таҳлил қилишда қўлланади.

Адабиётда

Адабиётда (бадиий-адабий ижод) жанр асарнинг қайси адабий турга тааллуқлилиги, ҳажми ва образларининг қурилиши усули (рамзийлиги, мажозийлиги, ҳужжатлилиги) билан белгиланади. Жанрнинг 3 асосий тури мавжуд: эпик жанр (қаҳрамонлик достонлар, роман ва ҳикоя), лирик жанр (қасида, элегия, шеър, қўшиқ ва бошқалар), драматик жанр (трагедия, драма, комедия). Мазкур жанрлар асар мавзусига кўра янада майдароқ қисмларга ҳам бўлинади (мае, маиший, психологик мавзудаги романлар; ҳажвий, лирик комедиялар ва водевил ва бошқалар).

Тасвирий санъатда

Тасвирий санъатда, аввало, тасвирланаётган нарсага, баъзан тасвир хусусиятига кўра асосий жанрлар белгиланади (мае. портрет, манзара ва бошқалар). Кейинги (янада майда) бўлинишлар бадиий ижодда билиш, ғоявий баҳолаш, бадиий образ бўлаклари аралашуви билан аниқланади. Шунга кўра, портретчи рассом нуқтайи назари умумий (портрет)гина бўлиб қолмай, шунингдек, истеҳзоли (шарж) ва қаҳрли фош этувчи (карикатура) шаклига эга бўлиши мумкин. Асосий жанрларнинг жанрчалари тасвир соҳасини хусусийни янада хусусийларга бўлишларда ҳосил бўлади (мае, денгиз кўриниши марина – манзаранинг бир тури ва ш. к.).

Кинематографияда

Мусиқада

Мусиқада асарларнинг ҳаётдаги ўрни, ижро этилиш жойи ва шароитига кўра, маиший, маросим, базм ва байрам, ҳарбий мусиқа, консерт, камер мусиқаси каби; ижро хусусиятларига қараб, вокал ва чолғу мусиқаси, шунингдек, якка, ансамбл, хор, оркестр мусиқаси ва бошқалар гуруҳлар ажратилади. Мазмун ва бадиий моҳияти нуқтайи назаридан мусиқада ҳам эпик (мае, китобхонлик йўллари, достон термалари, баллада ва бошқалар), лирик (ашула, ария, мадҳия, поэма ва бошқалар) ҳамда драматик (мусиқий томоша, мусиқали драма, опера ва симфония каби) турларини белгилаш мумкин.

Адабиётлар