Jayron
Жайрон, кийик, оҳу (лотинча Газелла субгуттуроса) – оҳулар (ғизоллар) уруғига мансуб сут эмизувчи ҳайвон.
| Биологик классификация | ||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| ||||||||||||||
| Газелла субгуттуроса Газелла субгуттуроса
| ||||||||||||||
Тавсифи
Танасининг узунлиги ўртача 94 см дан 115 см гача бўлиб, бўйи 60 см дан 65 см ни ташкил қилади, оғирлиги эса тахминан 25 кг дан 30 кг гача бўлади. Урғочиси шохсиз. Эркагининг шохи қора, йўғон ва бўғимли, узунлиги 40 см гача бўлади. Кўпчилик жайронлар оч жигаррангда бўлишади. Пастки томони эса ҳар доим оқ рангда бўлади. Юзидаги қашқаси эса ҳали балоғатга етмаган ҳайвонларда аниқ кўринади. Жайронлар қурқуликдаги энг тезкор ҳайвонлар орасига киради .Улар бирор бир йиртқич ҳайвондан қочаётган пайти соатига 70 км тезликка эриша олишлари мумкин[1].
Яшаш жойлари
Текис ёки паст баланд чўллар, яримчўллар ва қир адирлар, чўллашган тоғ олди ҳудудлари. Улар асосан шағалли, сертупроқ ерларда яшашни афзал кўради. Қишда эса ўнқир чўнқир релефли жойларда, ясси текислик дараларида ва чуқурликларда яшайди[2].
Сони
ХХИ асрнинг бошида уларнинг сони 5—6 мингта деб ҳисобланган, улардан Бухоро вилоятида – 1400—1600 та, Қулжуқтоғ массивида – 150—180 та, Қоратоғ массивида – 50—70 та, Кимерқум массивида – 50—80 та, Сандиқлида – 80—100 та, Амударё қисмида – 100—200 та, Бухоро ихтисослашган „Жайрон“ питомингида —902 та, экомарказнинг илмий-амалий қисмида – 39—45 тани ташкил этган. Ҳозир тахминан 4000 таси сақланиб қолган[3].
Турлари
Газелла субгуттуроса ҳиллериана — Моғулистонда тарқалган бу турнинг ҳозирги мақоми йўқолиб кетиш хавфи остида.
Газелла субгуттуроса регинаэ – бу тур асосан шимолий Тибет тоғларида тарқалган бу турнинг ҳозирги мақоми кам хавф остида.
Газелла субгуттуроса саиренсис – Жунғария текислиги ва шарқий Балхаш, шимолда Тарбағатой тоғларигача тарқалган бу турнинг хозирги мақоми йўқолиб кетиш хавфи остида.
Газелла субгуттуроса сеистаниcа — Шарқий Форсдаги Сейистон, Балужистон, Афғонистонда тарқалган бу турнинг мақоми йўқ бўлиб кетган.
Газелла субгуттуроса субгуттуроса — Кавказ тоғлари, Месопотамия, Туркистони ҳудудларида тарқалган бу турнинг мақоми йўқ бўлиб кетиш хавфи остида ва бу тур ҳозирги кунда, Россия қўриқхоналарида яшайди.
Газелла субгуттуроса ярканденсис — Шинжон ҳудудларидад кенг тарқалган бу турнинг ҳозирги мақоми кам хавф остида[4].
Тарқалиши
Марказий Осиё ва Ғарбий Осиёда, жумладан Закавказе, Туркманистон, Ўзбекистон, Жанубий Қозоғистоннинг чўл ва чалачўллари, Қорақалпоғистоннинг Устюрт ясси текислиги, Жанубий Оролбўйларида, Қизилқум саҳроси, Кимерқум, Сандиқли, Яккачакка қумликлари ва Қарши чўли, Сурхандарё вилоятининг айрим жойларида тарқалган. Ҳозирги кунда бу жойлардан кўпчилигида йўқ бўлиб кетган[3].
Яшаш тарзи
Пода бўлиб кўпро ўтроқ ва ярим ўтроқ ҳолатда яшайди. Баҳор ва ёзда 4—7 тадан, қишда 15—20 тадан, баъзан бир неча юзтадан пода бўлиб ўтлайди. Кўкламда ғалласимонлар ва эфемер ўсимликлар, кузда шўрак ва шувоқлар; қишда буталар новдаси ва меваси билан озиқланади. Жайроннинг оёқлари ингичка, тез (соатига 60 км гача) югуради. Апрел—майда 1—2 бола туғади. Тутқинликда яхши кўпаяди, лекин узоқ яшамайди. Гўшти ва териси учун кўплаб овланиши туфайли сони жуда камайиб кетган. Бухоро ва Сурхондарёда жайронларни кўпайтириш учун махсус питомник (парваришхона)лар ташкил этилган. Халқаро ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.[5]
Галерея
Манбалар
- ↑ Ҳ. Линген: Гроßэс Лехикон дер Тиэре. Линген, Кöлн 1975, 1989, Грüнwалд, Греил 1989, ИСБН 3-89430-152-Х.
- ↑ „"Роле оф масс-килл ҳунтинг стратегиэс ин тҳе эхтирпатион оф Персиан газелле (Газелла субгуттуроса) ин тҳе нортҳерн Левант"“.
- ↑ 3,0 3,1 „Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби том 2 2019“. 2023-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-октябр.
- ↑ „Wüстендрачен: Газеллен-Жагд эндете ин Массенсчлачтунг“.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |