Jizzax viloyati
Жиззах вилояти – Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. Республиканинг марказий қисмида жойлашган. 1973-йил 28-декабрда вилоят сифатида ташкил этилган. Шимолий-шарқда Қозоғистон Республикаси ва Сирдарё вилояти, жануби-ғарбда Самарқанд, Навоий вилоятлари, жануби-шарқда Тожикистон Республикаси билан чегарадош. Майдон 21,2 минг км2. Аҳолиси 1 млн 579 минг киши (2026.07.01). Жиззах вилоятида 12 та туман бор: Арнасой, Бахмал, Дўстлик, Шароф Рашидов, Зарбдор (шаҳар), Зафаробод, Зомин (шаҳар), Мирзачўл, Пахтакор, Янгиобод, Фориш, Ғаллаорол. 20 та шаҳар ва шаҳарчалар (Гагарин, Даштобод, Дўстлик, Жиззах, Маржонбулоқ, Пахтакор, Ғаллаорол, Зарбдор, Зомин, Бўстон, Зафаробод, Ўсмат, Учқулоч, Боғдон, Пишағар, Қўйтош, Шарқ юлдузи, Арнасой), 400 қишлоқ фуқаролари йиғини бор (2022). Маркази – Жиззах шаҳри.
| вилоят | |
|---|---|
| Маъмурий маркази | Жиззах |
| Йирик шаҳарлари | Жиззах, Зарбдор, Зомин |
| Асос солинган санаси | 1935-йил |
| Ҳоким | Улуғбек Мавлонович Мустафоев (ҳоким в. б.)[1] |
| ЙАИМ | 4.2 млрд $ (13-ўрин) |
| Расмий тили | ўзбек |
| Майдони |
21200 км² (4.7 %) |
| Баландлиги денгиз сатҳидан Баланд чўққиси |
4200 м |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Код ИСО 3166-2 | УЗ-ЖИ |
| Телефон коди | +99872 |
| Почта индекси | 130100 |
| Автомобил рақами коди | 25 |
| Расмий сайти | Расмий сайт |
| Харитада | |
|
| |
|
| |
Табиати
Релефи тоғлик, қир ва текисликлардан иборат. Жанубий қисмини Туркистон тизмасининг тармоқлари (Моргузар тизмаси), ғарбини Нурота тизмасининг шарқий қисми эгаллаган. Шимолий, шимоли-ғарби ва шарқий қисми (Мирзачўл ва Қизилқум чўлининг жануби-шарқи) текисликдан иборат. Иқлими кескин континентал. Январнинг ўртача темпатураси —4° гача, июлники 28°. Тоғ олдиларида иқлим чўл ва даштларга нисбатан юмшоқ. Йиллик ёғин вилоят жанубида 400–500 мм, шимолида 250–300 мм. Вегетация даври 210—240 кун. Йиллик қуёшли кунлар 2800—3000 соат. Энг йирик дарёлари – Сангзор, Зоминсув. Тоғлардан оқиб тушувчи сой кўп. Экинларни суғориш учун Туятортар канали, 1- ва 2-Жанубий Мирзачўл каналлари, Жиззах, Зомин, Қоровултепа сув омборлари қурилган. 2001-йилда Арнасой сув омбори қурила бошланди. Арнасой, Айдаркўл ва Тузкон кўлларидан балиқчиликда фойдаланилади. Тоғ ён бағирларида ёввойи жийда, арча, бодом, ёнғоқ, наъматак, зира, ровоч, зирк кабилар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан оқ тирноқли айиқ, чиябўри, тулки, қуён, қобон, бўрсиқ, жайра учрайди; бургут, лочин, қора турна, булдуруқ, тувалоқ, тустовуқ, қирғовул, ёввойи ўрдак, каклик каби қушларнинг 150 дан ортиқ тури мавжуд. Вилоятда Зомин миллий боғи, Зомин ва Нурота давлат қўриқхоналари ташкил қилинган.
-
Жиззах вилояти Айдарко'л Арнасой ко'ллари
-
Жиззах вилояти Айдарко'л Арнасой ко'ллари
-
Жиззах вилояти Зомин тумани
-
Жиззах вилояти табиати
-
Жиззах вилояти Бахмал тумани тог'лари
-
Жиззах вилояти Бахмал тумани табиати
Таркибида темир, олтингугурт, водород, радий, кремний кислотаси, карбон гази, ишқор бўлган шифобахш минерал сувлар бор. Ғаллаорол, Фориш, Мирзачўл туманларида балнеологик санаторийлар фаолият кўрсатади. Сулфатхлорид натрийли Чимқўрғон балчиғидан физиотерапия ва даволаш профилактика муассасаларида фойдаланилади.
Фойдали қазилмалардан олтин, кумуш, волфрам, қўрғошин, рух, темир, молибден, мармар, волластонит, базалт, гранит, корунд, оҳак бор.
Аҳолиси 1 км2 га 73,9 киши тўғри келади (2026). Аҳолининг кўпчилиги
ўзбеклар 1 412,712 минг киши (90,3%)
қозоқ 28 минг киши (1,8%)
қирғиз 48,7 минг киши (3,1%)
тожик 36 минг киши (2,3%)
рус 14,397 минг киши (0,9%), татар, турк, украин, немис, форс, арман ва бошқалар. Жами 70 дан ортиқ миллат вакили яшайди. Шаҳарликлар 729,8 минг киши, қишлоқ аҳолиси 821,9 минг кишини ташкил этади.
Хўжалиги
Жиззах вилояти республика ишлаб чиқаришда ва маданий тараққиётида салмоқли ўрин тутади. Хусусан, пахта, ғалла, сабзавот, мева, чорва маҳсулотлари етиштирилади. Боғдорчиликни ривожлантиришга эътибор берилмоқда. Қурилиш материаллари, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарадиган корхоналар салмоғи ошди. Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 2,5 млрд. сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилди. Фаолият кўрсатаётган 9400 га яқин хўжалик субектларининг қарийб 8300 таси нодавлат хўжаликларидир.
Ҳудудий бўлиниши

| Туман номи | Туман маркази | |
|---|---|---|
| 1 | Арнасой тумани 13 МФЙ,50,3 минг киши | Ғолиблар |
| 2 | Бахмал тумани 32 МФЙ,179,5 минг киши | Ўсмат |
| 3 | Дўстлик тумани 12 МФЙ,72,2 минг киши | Дўстлик |
| 4 | Фориш тумани 25 МФЙ,101,4 минг киши | Янгиқишлоқ |
| 5 | Ғаллаорол тумани 29 МФЙ,195,7 минг киши | Ғаллаорол |
| 6 | Шароф Рашидов тумани 48 МФЙ,258,3 минг киши | Учтепа |
| 7 | Мирзачўл тумани 12 МФЙ,57,4 минг киши | Гагарин |
| 8 | Пахтакор тумани 15 МФЙ,84,3 минг киши | Пахтакор |
| 9 | Янгиобод тумани 8 МФЙ,30,6 минг киши | Баландчақир |
| 10 | Зомин тумани 37 МФЙ,190 минг киши | Зомин |
| 11 | Зафаробод тумани 10 МФЙ, 55,8 минг киши | Зафаробод |
| 12 | Зарбдор тумани 24 МФЙ,99 минг киши | Зарбдор |
| 13 | Жиззах ш 34 МФЙ,204,5 минг киши |
Саноати
Ҳозирги Жиззах вилояти қадимдан Буюк ипак йўлида жойлашганлиги бу худудда савдо маданиятининг тез ривожланишига таъсир этди. Илк ўрта асрларда жаҳон бозорида Жиззахда жун ва теридан тайёрланган маҳсулотларга талаб катта бўлган. ВИИИ—ИХ асрларда кулоллик, заргарлик, аравасозлик каби маҳаллаларининг мавжудлиги миллий ҳунармандчиликнинг ўша даврларда ривожланганлигидан дарак беради.
Вилоятдаги ишлаб чиқариш саноат тармоқларини ҳудудий жиҳатдан Жиззах, Ғаллаорол, Даштобод, Дўстлик шаҳарларидаги саноат тармоқларига ажратиш мумкин. Булар фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш, пахтачилик ва ирригация билан боғлиқ бўлган тармоқлар, пахтани қайта ишлаш, электротехника саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, кимё, енгил саноат (ип йигирув, пайпоқ тўқиш, устки трикотаж фабрикалари), озиқ-овқат саноатидир. Вилоятда қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг салмоғи сезиларли. Шулардан Даштобод қурилиш материаллари, Зомин оникс, Бахмал мармар, ғишт заводлари, Даштобод, Дўстлик ун комбинатлари, Жиззах мебел фабрикаси ишлаб турибди. Жиззах вилоятида кончилик тармоғи ҳам ривожланган. Маржон булоқ олтин кони, Қўйтошдаги оҳак, волластонит, волфрам, Кўтармада оҳак, Учқулочда қўрғошин конлари фаолият кўрсатмоқда. 1991—2001-йиллар давомида Жиззах вилоятида жаҳон андозаси даражасидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи замонавий қўшма корхоналар ташкил қилинди. Вилоятда қўшма, кичик ва хусусий корхоналар мавжуд. Қўшма корхоналарда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотининг салмоғи тобора ортиб бормоқда. „Жибри“ (Ўзбекистон – Буюк Британия) қўшма корхонаси-йилига 50 минг т чигитни қайта ишлаб ўсимлик ёғи ишлаб чиқаради, „Кумуш тола“ (Ўзбекистон—Тожикистон) қўшма корхонаси-йилига 80 т дан зиёд ипак толасини тайёрлайди, „Пахта интернейшнл“ (Ўзбекистон—Сурия) қўшма корхонаси-йилига 10 минг т линтдан селлюлоза ишлаб чиқариш қувватига эга, „Бахмалшароб“ (Ўзбекистон—Полша) қўшма корхонасида минерал суви қадоқланади. Шунингдек, пахта толасидан эшилган ип тайёрловчи „Иржартекстил“ (Ўзбекистон—Покистон), ёғ-мой ва совун ишлаб чиқарувчи „Мадина“ (Ўзбекистон—Хитой), „Жиззах—Телеком“ (Ўзбекистон —Индонезия), Қўйтош шаҳарчасида „Волластонит“ ишлаб чиқариш сехи (Ўзбекистон—Россия), саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи „Восток ЛТД“, „Белогорск“ қўшма корхоналарининг ҳиссаси сезиларлидир. Йилига 1 млн дона аккумулятор тайёрловчи „Ўзексайд“ қўшма корхонаси фаолият кўрсатади (2002). „Зилолатекс“ аксиядорлик жамиятида 250 т нитрон матоси ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди. Фориш туманида жойлашган Басалт Узбекистан вилоятдаги йирик саноат кластерларидан бири бўлиб, йилига 177 минг тонна базалт тошини қайта ишлаш қувватига эга.
Қишлоқ хўжалиги
Вилоят қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи – пахтачилик. Пахта экини майдони вилоятдаги суғориладиган ер майдонининг асосий қисми (110 минг га) ни ташкил этади. Вилоятнинг 12 туманидан 10 тасида пахта экилади. 1994-йилдан Жиззах вилоятида ғалла экиладиган майдон кескин оширилди. 2000-йилда 317,7 минг т ғалла тайёрланди. Ғаллачиликни ривожлантириш учун табиий шароитлар ва бошқалар имкониятлар мавжуд, Вилоят қишлоқ хўжалигида пиллачилик ҳам салмоқли ўрин тутади. Жойларда йилига 440—480 т пилла етиштириш имконини берадиган табиий ресурслар яратилди.
Қишлоқ хўжалигида картошка, полиз, сабзавот, узум, ҳўл мева етиштириш билан ҳам шуғулланилади. Бир-йилда 25—30 минг т картошка етиштирилади. Полиз ва сабзавотдан-йилига ўртача 70 минг т дан ҳосил олинади.
Жиззах вилоятида 9,4 минг га дан ортиқ, майдон мевали боғ (олма, беҳи, шафтоли, ўрик, олча, гилос, анор), 7,9 минг га токзор, 2,4 минг га тутзор, 410 га кўчатзор. 78,7 минг га ер қўриқхонага айлантирилган.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар 1241,4 минг га, шу жумладан ҳайдаладиган ерлар 478,5 минг га, шундан суғориладиган ерлар 266 минг га, лалми ерлар 212,5 минг га, яйловлар 850 минг га, пичанзорлар 12,5 минг га, кўп-йиллик дарахтзорлар 21,5 минг га.
Дон экинлари 212 минг га, пахта экиладиган майдон 110,8 минг га, сабзавотполиз экинлари 10 минг га, озуқа экинлари 12,5 минг га, 165 минг га ўрмонзор бор. (2001).
Жиззах вилоятида жамоа, давлат, ширкат ва фермер хўжаликлари мавжуд. Фермер хўжаликларининг салмоғи ортиб бормоқда. Вилоят қишлоқ хўжалигида чорвачилик алоҳида ўрин тутади. Барча хўжаликларда 280 мингдан зиёд қорамол, 800 мингдан кўпроқ қўй ва эчки, қарийб 15 минг от, 410 мингга яқин парранда боқилади (2000).
Транспорти
Темир йўл вилоятда асосий транспорт турларидан. Умумий узунлиги 217 км (2014). Автомобил йўллари ҳам салмоқли ўрин тутади. Ҳаво йўллари Жиззах шаҳрини Тошкент ва бошқалар вилоят марказлари, шунингдек, Кавказ, Қрим билан боғлайди.
Маданий-маориф, соғлиқни сақлаш ва спорти
2000/01 ўқув-йилида вилоятда 530 умумий таълим мактабида 253 минг ўқувчи ўқиди. Гимназиялар, 2 академик лицейда 647 ўқувчи таълим олади (2002). Мусиқа ва спорт мактаблари, гимназиялар фаолият кўрсатмоқда. Вилоятда 6 та давлат олий ўқув юрти бор: Жиззах давлат педагогика университети, Жиззах политехника институти, Ўзбекисатон миллий университети Жиззах филиали, Самбҳарм университети,Қозон Федерал Университети, Жиззах болалар даволаш илмий амалий институти.
Ўзбекистон ғаллачилик илмий тадқиқот Жиззах вилояти, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш илмий маркази фаолият кўрсатмоқда. Вилоят шаҳар ва туманларида 1998—2001-йилларда 7 коллеж ва 2 академик лицей бинолари қурилиб ишга туширилди. Улар замонавий ўқув қуроллари ва техника билан жиҳозланди. 32 касб-ҳунар коллежида 17293 ўқувчи таълим олади. Академик лицейларда тайёрлов, асосан, 4 йўналишда олиб борилаётган бўлса, касб-ҳунар коллежларида 33 мутахассислик бўйича ўқитилади (2002).
Вилоятда 5 музей (Жиззах вилоят ўлкашунослик музейи, Шароф Рашидов музейи, Зомин тарихи музейи, Ҳамид Олимжон музейи, Меҳнат Қаҳрамони Х. Носиров музейи), 289 жамоат кутубхонаси (8 млн нусхадан ортиқ асар), 126 клуб, 12 туман марказий, 73 қишлоқ ва шаҳар маданият уйлари, 77 бадиий ҳаваскорлик, 54 фолклор-этнографик жамоалар, 12 мақомчилар гуруҳи, 60 хореографик раке дасталари, вокал ва эстрада гуруҳлари фаолият кўрсатади.
Жиззах вилоятида 3 театр: Юнус Ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театри, вилоят қўғирчоқ театри, Гагарин ш.да қозоқ миллий театри бор.
Вилоятда 1996-йилда ташкил этилган „Ўзбекнаво“ гастрол консерт бирлашмаси бўлимининг ёш иқтидорли санъаткорларидан Л. Москалёва, Ф. Ибрагимова, Г. Султонова, О. Маликовлар „Ўзбекистон —Ватаним маним“, „Янги тароналар“, „Садо—99“ кўрик танловларининг ғолиби бўлишди.
Жиззах вилоятида 5 маданият ва истироҳат боғи, 2 болалар боғи, „Сангзор кўли“ истироҳат боғи, Ҳ. Олимжон номидаги шоирлар боғи, „Ўрда“ оромгоҳи, Жиззах, Зомин, Ғаллаорол, Зарбдор ва Пахтакор шаҳарларида Хотира боғлари, „Маънавият ва маърифат“, „Саломатлик ва гўзаллик“, маҳалла ва ёшлар марказлари, „Истиқлол“ ёшлар форуми, Бахт уйлари бор. Вилоятда Парпиота, Навкатота, Авлиёота Маликаждарота, Саъд ибн Ваққос, Сайфинота, Саврикота, Қавсота зиёратгоҳлари, Темур дарвоза, Хуттот, Қуёш тақвими обидалари, қадимий Жиззах, Ҳошим қўрғон, Абдуллахон қўрғони, Кўкработ, Сабат каби археологик ёдгорликлар мавжуд.
Жиззах вилоятида 67 касалхона, 47 та ҳудудий ва 13 марказий касалхона, 1 даволаш маркази, 16 махсус диспансер, 2,3 минг врач, шу жумладан стоматологлар, 9,9 минг ўрта маълумотли тиббий ходим бор. Вилоят тез ёрдам маркази, оналар ва болаларни муҳофаза қилиш илмий маркази, марказий болалар шифохонаси, вилоят туғруқхонаси, реабилитация маркази, ўсмирлар диспансери каби муассасалар ташкил этилди, 34 та хусусий шифохона, 170 дорихона, 7 та фитобар ишлаб турибди. Санаторий бор (2002).
Жиззах вилоятида спортнинг кураш, бокс, мото пойга, енгил атлетика, карате каби турларида республика ва халқаро мусобақалар ўтказиш одатга айланди. 2001-йилда Жиззахда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги ўқув юртлари талабаларининг „Баркамол авлод“ спорт ўйинлари ўтказилди. Спортнинг 8 тури бўйича 2000 га яқин спортчи ёшлар Жиззах шаҳри, Пахтакор, Ғаллаорол, Бахмал туманларидаги стадион ва спорт залларида беллашдилар.
Вилоятда жами 28 стадион, 2 та сув спорти саройи, 18 теннис корти, 136 спорт зали мавжуд. Жиззах шаҳрида Олимпия захиралари коллежи ишга туширилди. Коллежда умумий майдон 9 га (72х102 м ёпиқ спорт манежи) спорт мажмуида бир вақтда 11 турдаги спорт машғулотлари олиб борилади. Коллеж 4 теннис корти, 1 сузиш ҳавзаси, 200 ўринли ётоқхонага эга. Шунингдек, 2 футбол мактаби фаолият кўрсатади. Вилоят ёш спортчилари орасида бокс бўйича Осиё чемпиони Лазизбек Зокиров, бир неча-йиллардан буён шахмат бўйича халқаро мусобақалар совриндори, республика чемпиони, ўқувчи Юлдуз Ҳамроқуловалар бор.
Адабиёти
Жиззах вилояти қадимдан илм-фан ва ижодкорлар ўсиб улғайган юрт. Бу заминда ўрта асрларда шайх Абулҳасан Ҳараконий (950—1034), шайх Аба Али Фаюмардий (1084), Абу Тала ибн Наср ибн Жундабек ал-Усрушоний, Поянда Заминий, Соки Заминий каби ислом маърифати ва фиқҳ илмига улкан ҳисса қўшган алломалар яшаб ўтган. Кейинроқ ХИХ—ХХ асрларда Махмур Коризий, Убайдуллоҳ Аламкаш, Нарзулло Нарзий, Иномхон Махжур сингари ижодкорлар бой адабий мерос қолдирган. ХХ аср ўзбек адабиёти ривожида Жиззахда туғилиб ўсган Ҳамид Олимжон, Шароф Рашидов, Назир Сафаров, Шукур Саъдулла, Сарвар Азимов каби адибларнинг муносиб ҳиссаси бор. ХХ асрнинг охирларида Жиззахдан Келди Қодир, Жонибек Қувноқ, Эргаш Муҳаммад, Саъдулла Ҳаким, Рустам Ғаниев, Асрор Мўминов, Оқилжон Ҳусанов, Шарофат Ботирова, Иброҳим Дониш, Сайёра Тўйчиева, Венера Иброҳимова, Саттор Қорабоев, Мели Норматов, Фароғат Камолова каби ижодкорлар ўз маҳоратлари билан адабий жамоатчиликка танилди. Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи, Шаҳло Аҳроровалар шеърияти, қўшиқчилик маҳорати билан ажралиб турди.
Матбуоти, радио ва телевидениеси
Жиззах вилоятида 2 вилоят газета („Жиззах ҳақиқати“, „Джизакская правда“), туман ва шаҳар газеталари чиқади. Вилоятда, шунингдек, тармоқ газеталари, журналлари ҳам нашр этилади.
Вилоят радиоси ўз эшиттиришлари билан вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўз ўрни ва мавқеига эга. 1990-йилда Жиззах вилояти телевидениеси ташкил этилиб, унинг биринчи кўрсатувлари эфирга узатилди. Жиззах шаҳрида „Бахтиёр – Шаҳбоз“ фирмасининг телестудияси кўрсатувлар олиб боради. Вилоят телерадиокомпанияси ҳафтасига 4 соат, Жиззах шаҳри телевидениеси 7 соат ҳажмдаги эшиттириш ва кўрсатувлар олиб боради. Жиззах шаҳрида кабелли телевидение ҳам ишлаяпти. Телетомошабинлар республика телевидениеси ва Россия ва бошқа хорижий давлатлар телеканалларини томоша қилишлари учун имкониятлар мавжуд.
2014 йилда вилоят янгиликларини ёритувчи интернет нашр www.сангзор.уз (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-02-26 санасида архивланган) сайтига журналист Ҳакимжон Фозилов томонидан асос солинди. Сайт 2017 йилда расмий ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтган. Ҳозир сайтда нафақат вилоят, балки республика ва дунё мамлакатлари янгиликлари ҳам мунтазам ёритиб келинмоқда.
Вилоят тарихи ва маданий меърос обектлари
Жиззах воҳаси Ўзбекистон тарихида авлодлар ардоғига муносиб маданий манзиллари, бебаҳо тарихий масканлари билан энг муносиб ўринга дахлдор.
Жиззах тарихининг энг қадимги саҳифалари ҳақида гап кетганида, албатта, жаҳон тарихига дахлдор саналмиш „Сайхонсой қоятошлари“даги суратларни (4,5 минг йил аввал), энг қадимги одамлар яшаганлиги тахмин этилаётган „Пешағор ғори“ маданий қатламларини, икки минг – икки ярим минг йиллик тарихга эга „Мозорсой ёдгорликлари“ни, „Жомонжар ер ости эҳромлари“ни, қадимги манбаларда тилга олинган "Газа, Харакана, Зомин, Собот, Миқ, Марсманда, унданда қадимгироқ бўлмиш Хитой солномаларида тилга олинган „Еча шаҳри“ қолдиқлари бўлмиш қадимги қал’алар ва шаҳарлар ўринларини фахр билан тилга оламиз.
Қадимги ва ўрта асрларда бунёд этилган меъморий ёдгорликлар бизгача етиб келмаган. Ўрта асрларга оид кўпгина қалъақўрғон ва карвонсаройлар тепа ва қўрғон (Кўлтепа, Оқтепа, Работ, Қўрғонтепа, Хонимқўрғон, Калиятепа) каби номлар билан аталади. Буларнинг сони 100 дан ортиқ. Жиззах ва Ғаллаорол туманлари ҳудудидаги Такалисойдаги қоятошларда ибтидоий чорвачилик, овчилик даврига оид мингдан ортиқ расм, Бахмал, Ғаллаорол, Жиззах туманларида жуда кўп ер ости йўллари сақланган. 1956-йилда Бахмал тумани ҳудудидан Будда ибодатхонаси қолдиғи топилган. Парпиота, Малик Гиркушоқ, Авлиёи Сероб, Нуриддин масжидларининг қолдиқлари сақланган. Фориш туманида қад рослаган „Банд“ тўғони қолдиғи ҳозир ҳам мавжуд. Жиззах туманида Узунота қабри бор. Бу ерда соҳибқирон Амир Темур 1404-йил декабр ойининг сўнгги кунида бир кеча тунаган. Жиззах руслар томонидан босиб олингандан сўнг рус ҳарбий иш бошчилари назоратида маҳаллий аҳоли кучи билан барпо этилган бир қанча иморатлар (уезд ҳокими биноси, рус аскарлари қароргоҳи, қамоқхона, черков) сақланиб қолган.[2]
Шу жумладан Жиззах воҳаси Тарихини ёритиб борувчи Сарвар Абдувоитов муалифлигидаги Жиззах Тарихи телеграм канали фаолият юритади.
Вилоят 1973-йил 28-декабрида ташкил топган. Республиканинг марказий қисмида жойлашган. Шимолда Қозоғистон, жанубда Тожикистон, ғарбда Самарқанд ва шарқда Сирдарё вилоятлари билан чегараланади. Майдони 20,5 минг квадрат километрга тенг бўлиб, республика майдонининг 4,5 фоизига тенг. Табиий-географик жиҳатдан вилоятнинг жануб томонларида Туркистон тоғ тизмасининг ғарбий тармоқлари (Молгузар тизмаси), ғарбий қисмида Нурота тоғ тизмаси тармоғи мавжуд. Вилоят аҳолиси 1166,7 минг (2011)дан ортиқ бўлиб, унинг тахминан учдан икки қисми қишлоқ аҳолиси ҳисобланади. Жиззах вилояти ҳудудида аҳолининг ўртача зичлиги 57 киши.
Вилоят таркибига 12 туман киради: Арнасой, Бахмал, Дўстлик, Ғаллаорол, Жиззах, Зарбдор, Зафаробод, Зомин, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш ва Янгиобод.
Вилоятда 8 шаҳар мавжуд, маркази Жиззах шаҳри.
Вилоятда 3 та миллий ва 2 та хорижий олий ўқув юрти, 554 та умумий ўрта таълим мактаблари бор.
Жиззах шаҳри Қипчоқ маҳалласида бутун Ўзбекистонга маълум бўлган Жиззах сомсаси билан ҳам машҳур.
Жиззах вилоятидаги олий таълим муассасалари
Ҳаволалар
- Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий wеб сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-07-20 санасида архивланган)
Манбалар
- ↑ „Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди“. ҳттпс://гов.уз/оз. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали. Қаралди: 2025-йил 2-январ.
- ↑ Ўрол Носиров ва Рая Нурқулова „Жиззах вилояти“ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали“.
- ↑ „Жиззах шаҳрида Ҳиндистоннинг Самбҳрам университети ташкил этилди“ (2021-йил 30-июн). Қаралди: 2023-йил 25-август.
- ↑ „Жиззахда Қозон Федерал университети филиали очилди“ (2021-йил 30-август). Қаралди: 2023-йил 25-август.
Ҳаволалар
| Ўзбекистон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |