Julius Caesar
Гай Юлий Сезар (лотинча: Император Гаиус Иулиус Cаэсар — Император Гай Юлий Сезар (Гаюс Юлиус Қайсар)) (мил. авв. 102 ёки 100-йил — 15-март мил. авв. 44-йил) — Рим диктатори (49, 48— 46, 45; 44 йилдан умрбод), саркарда, ёзувчи. Сиёсий фаолиятини демократик гуруҳ тарафдори сифатида бошлаб, ҳарбий трибун (73), эдил (65), претор (62) лавозимларида бўлган. Консулликка интилиб, 60-йили Помпей ва Красс билан иттифоқ тузган (1-триумвират). Консул (59), сўнгра Галлия ноиби; 58—51-йилларда бутун Алпорти Галлиясини Римга бўйсундирган. Красс вафотидан кейин 48 йил армияга таяниб, якка ҳокимлик учун кураш бошлаган. Помпей ва унинг тарафдорларини 49—45-йилларда тормор қилиб, ҳокимият тепасига чиққан. Ўз қўлида республиканинг энг муҳим лавозимларини (диктатор, консул ва бошқалар) жамлаб, амалда расмий монарх бўлган. Республикачилар фитнаси натижасида ўлдирилган. „Галлия уруши ҳақида хотиралар“ ва „Фуқаролар уруши ҳақида хотиралар“ асарлари муаллифи; тақвимни ислоҳ қилган (Юлий тақвимии).
| Юлий Сезар | |
| Рим республикасининг диктатори | |
| Ҳукмронлигининг бошланиши: | мил. авв. 49-йил октабр |
|---|---|
| Ҳукмронлигининг тугаши: | мил. авв. 44-йил 15-март |
| Ўтмишдош: | йўқ |
| Туғилган санаси: | 12-июл мил. авв. 100-йил |
| Туғилган жойи: | Рим |
| Вафот санаси: | 15-март мил. авв. 44-йил (55 ёш) |
| Вафот жойи: | Рим |
| Турмуш ўртоғи: | 1. Cорнелиа Cинна минор (мил. авв. 83-йил — мил. авв. 69-йил) 2. Помпеиа Сулла (мил. авв. 68-йил — мил. авв. 62-йил) 3. Cалпурниа Писонис (мил. авв. 59-йил — мил. авв. 44-йил) |
| Отаси: | Гаиус Жулиус Cаэсар |
Кириш
Галлия устидан ғалаба қозониб, Сезар Рим мамлакатини шимолий Атлантика соҳилларигача кенгайтиради ва Франсияни Рим таъсири остига ўтказади, шунингдек, у Британ оролларига бостириб киради. Сезарнинг фаолияти Ғарбий Европанинг маданий ва сиёсий қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборади ва европаликларнинг кейинги бир неча авлодлари ҳаётида ўчмас из қолдиради.
Гай Юлий Сезар зўр ҳарбий стратег ва тактик бўлиб, фуқаролар урушида ғалаба қозонади ва Пах Романанинг ягона ҳукмдорига айланади. Гней Помпей билан бир қаторда Рим жамияти ва давлати ислоҳотларини бошлайди, бу унинг вафотидан кейин (милл.авв.44-йил) Рим империясининг барпо бўлишига олиб келади. Сезар республика бошқарувини марказлаштирмоқчи бўлади. Ёвуз тиллар айтишардики, у подшоҳ ҳукмронлигига интиларди, аммо Сезар дастлабки етти подшоҳнинг ёмон хотирасини эслаб (уларни деб римликлар монархияни чиқиштирмас эдилар), бошқа йўл билан боради: умрбод диктатор бўлиб қолади. У ўзини шунчаки — Сезар деб аташларини хоҳларди. Унинг ўлдирилиши фуқаролар уруши қайтадан бошланишига, Рим Республикасига якун ясалишига ва у томонидан асраб олинган Октавиан Август бошқарадиган империянинг туғилишига олиб келди. Кейинроқ кўпгина монарҳлар ўзларини афсонавий Сезар билан боғламоқчи бўладилар. Шу йўл билан олмонча: Каисер („кайзер“) ва русча сар сўзлари келиб чиққан.
Оиласи
Гай Юлий Сезар Римда, Юлийлар сулоласидан бўлган патрицийлар оиласида таваллуд топган.
Сезар отасини ўн олти ёшида йўқотади; онаси билан эса унинг вафотига қадар, милоддан аввалги 54-йилгача яқин алоқада бўлади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Викииқтибосда Жулиус Cаэсарга тегишли иқтибослар мавжуд. |
- 12-iyulda tugʻilganlar
- Mil. avv. 100-yilda tugʻilganlar
- Rimda tugʻilganlar
- 15-martda vafot etganlar
- Mil. avv. 44-yilda vafot etganlar
- Rimda vafot etganlar
- Oʻzbekiston milliy ensiklopediyasi maqolalari
- Barcha chala maqolalar
- Shaxsiyatlar haqidagi chala maqolalar
- Qadimgi Rim yozuvchilari
- Qadimgi Rim qoʻmondonlari
- Qadimgi Rim oratorlari
- Yuliy Sezar
- Yuliy-Klavdiylar
- Yuliylar
- Rim Tarixi