Jurjon
Журжон, Журжония (форсча Гўргон) — ўрта асрлардаги вилоят ва шаҳар[1]. Каспий денгизининг жануби-шарқида, Эроннинг шим.да жойлашган. Араблар Ж. вилоятини Хуросонга нисбатан кеч забт этганлар (717-йил). Ж. шаҳри араблар даврида бунёд этилган. 10— ХИ асрларда Ж. шаҳри маҳаллий зиёрийлар сулоласи пойтахти бўлган. Ж.нинг сиёсий мавқеи пасайган бўлса ҳам, араб географларининг таъкидлашларига қараганда, Каспий бўйи вилоятларида энг катта шаҳар ҳисобланган. Ж. вилояти ҳосилдорлиги, турли хилдаги маданий ўсимликлари, ўзининг ипаги билан шуҳрат крзонган. Ж. шаҳридан ўтган дарё уни 2 қисмга: Шаҳристон ва Бакрободга ажратган, улар ўзаро кўприк билан боғланган. Шахристон ўнг қирғоқда, Бакробод сўл қирғоқса жойлашган. Х асрдаёқ шаҳар Сомонийлар ва Бувай-ҳийлар ўртасидаги урушлар натижасида таназзулга учраган, зиёрийлар ким ғолиб бўлса ўша томонга ўтиб туришган. Зиёрийлар даврида қурилган Қобус ибн Вашмгир мақбараси (1007—07) ҳозиргача сақланиб қолган. Ж.нинг денгиз порти бўлиб Гўргон дарёси қуйи оқимида, ҳозирги Кумуштепа қишлоғи ўрнида жойлашган Абескун гавани хизмат қилган. Унинг ёнида саноат шаҳри сифатида Астробод ҳам қайд этиб ўтилган. Амир Темур ва темурийлар даврида Астробод шаҳри юксалиб, вилоят ҳам унинг номи билан машҳур бўлган. Ўрта асрларда илм-фан тараққий этган Ж.дан кўплаб олиму фузалолар етишиб чиққан.
Адабиёт
- Бартолд В. В., Сочинения, т. 7, М„ 1971.[2]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |