Калимаи шаҳодат

Файл:Шаҳадаҳ.огг Калимаи шаҳодат (арабча: الشَّهَادَةُ‎‎ — гувоҳлик сўзлари), ташаҳҳуд – ислом динидаги беш асосий рукндан биринчиси – имоннинг асоси. Унга кўра, „Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад Унинг расулидир“, деган калимани тил билан айтиб, дил билан тасдиқ этиш шарт ҳисобланади. Илк исломдан бошлаб мусулмонлар калимаи шаҳодатни айтиш орқали бошқалардан, аввало кўпхудоли мажусийлардан фарқланиб турганлар. Калимаи шаҳодат ибодатнинг асосий сўзлари ҳисобланади, намозда такрор-такрор ўқилади[1].

Калимаи шаҳодат: „Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ“[2]

Маъноси: „Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва гувоҳлик бераманки, Муҳаммад (с.а.в) унинг бандаси ва элчисидир.“

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ „Калимаи Шаҳодат“ (2024-йил 17-июл). 2013-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 17-июл.